Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 10.33.18
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Июнь » 17 » "ТУРОНЗАМИН"да
    00.32.53
    "ТУРОНЗАМИН"да
    Гулнора ОЛТИЕВА
    Қаердасиз Мўътабархон!Қаердасиз Умида!

    Бугун дунёда аёлларнинг овози кучли. Уларни тингламайдиган идора ва шахслар оз. Шундан фойдаланиб мен яна бир марта Мўътабар Тожибоева ва Умида Ниёзоваларга мурожаат қилмоқчиман.

    Менга ёрдам қўлини чўзиб шоирингиз Юсуф Жума озодлиги учун бонг урсангиз!

    Шоирингиз деб бекорга айтмадим. Сизнинг бошингизга оғир кунлар келганда Юсуф акам Ватанда туриб сизнинг ҳимоянгизга отланган эдилар.

    Мана бу шеърлари ўшанда ёзилган ва матбуотда эълон қилинганди׃

    Умиданинг қўлларида кишанлар,
    Зиндон – тонгсиз тунлар дилин тешганлар.

    Қизи хордир, тинч ухлайди кўр қавм-
    Оналарин мустабидга қўшганлар.

    Эл хобини бузолмайди ҳеч қачон
    Мўътабардай турмаларга тушганлар.

    Гулбаҳорлар кўрар на гул, на баҳор,
    Қамоқ деган дошқозонда пишганлар.

    Лоқайд ёвдир, қўрқоқ ёвдир, водариғ,
    Тинч ухлайди халқмиз деган душманлар.
    29.01.07.

    Бугун Сизлар – Мўътабархон ҳам, Умидахон ҳам – чет элдасизлар ва сизларнинг катта имкониятларингиз бор. Жар солсаларингиз дунё эшитади.

    Менинг пикетларим ва намойишларимдан баъзилар юз бурмоқдалар, ҳатто ёритмаяптилар. Шундай пайтда сиз менга ва қолаверса шоирингиз Юсуф Жумага мадад бўлишингиз мумкин!

    Қаердасиз Мўътабархон!

    Қаердасиз Умида!

    Гулнора Олтиева.

    Таҳририятдан׃ Ўзбекнинг буюк шоири Юсуф Жуманинг ушбу шеъри 2007 йилнинг 29 январида “Туронзамин”да ҳам эълон қилинганди.

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz