Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 09.28.56
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Июнь » 17 » Муносабат
    16.03.26
    Муносабат
    Гулнора опа мурожаатига бефарқ бўлманг

    Ўзбекнинг буюк шоири Юсуф Жуманинг аҳли аёли Гулнора опа Ўзбекистондалик кезларда мамлакатдаги ноҳақликларга, адолатсизликларга умуман олганда мавжуд диктатурага қарши мардона курашаётгани ҳақда хабарлар билан таниша бориб:"қанийди ватандошларнинг ҳаммаси ҳам шу аёл каби мард ва жасур бўлса" деган ўй кўнглимдан кўп кечган.

    Юсуф Жума буюк шоир, Юсуф Жума Ватанини ғоят севган шоир, Юсуф Жума миллат учун кўп қайғурадиган шоир.Агар шундай бўлмаганда эди ўзига етарлича моддий ва бошқа имкониятлардан воз кечиб, зулмга қарши бош кўтармаган бўлар эди.

    Мухолифатчиман деганларнинг кўпчилиги фаолияти ва турмуш тарзининг гувоҳи бўлганман.Уларнинг афсуски кўпчилиги манфаат йўлида ё лавозимга, ё моддий жиҳатга учиб кетганлари ҳам кўп.Улар мухолифликни шахсий манфаатлар йўлида бошлаганликлари дабдуруст билинмаган эсада йиллар ўтиб янада равшанлашиб бормоқда.

    Каминанинг ўзи  қамоқда бўлиб қайтгач мухолифат раҳбарларидан бирининг ҳолидан хабар олиш учун бордим.У киши чет ОАВдан бирида ишлаб дастурхони ҳартугул тўкин экан.Бир мухолифатчининг нонга зориқмай яшаётганидан кўнглим таскин топди.Аммо унинг бир саволи мени ҳайратга солди.

    -Қаерларда юрибсиз?Бу ҳеч кўринмайсиз?

    -Ҳа, энди бошда бор экан шу беш йил қамоқда бўлдим.Мана озодликка чиқиб сиздан бир хабар олай , деб...

    -Ие, буни қаранг-га, хабаримиз бўлмабди-я,- дея ғудранди у.Илло ўзига сафдош бўлган бир инсон тақдиридан бехабарлигидан ҳижолат чекмади.

    Ўшанда менинг кўнглимдан "қорни тўқнинг қорни очдан хабари йўқ" дегандай у  мухолифатчилик заҳматини татиб кўрмагани учун ҳам лоқайдгинада деган ўй кечганди.

    Ҳурматли ўқувчи мени кечирсинлар, чунки шоир Юсуф Жума ва унинг садоқатли, қаҳрамон  аёли  Гулнора опа ҳақда гапира бошлаб, ўзимнинг бошимдан ўтганларни эсладим.Бироқ ўшандаги ҳолатни бежиз эсламадим.

    Чунки баъзи ўзича демократлару ҳукумат мухолифлари нафақат Юсуф Жумани,  балки ортларида Ўзбекистон деган ватанлари қолганини ҳам эсдан чиқарганга ўхшайдилар.Чунки ўз тинчига эга бўлган чет элларга чиқиб олган "демократ"лар аллақачон чиндан ўз тинчларига эришиб тинчгина юришибди.Зеро бундай тинч юрганлар Ўзбекистонда диктатура яшашига кўмаклашишаётир.

    Шоир Юсуф Жуманинг эса  ўзи билан ё  оила аъзоларининг ҳеч бири билан шахсан танишмасман. аммо уни чинакам халқ шоири деб биламан.Шунинг учун ҳам шоирнинг тақдирига оддий бир мухлис сифатида ҳам бефарқ бўлолмайман.

    АҚШга келган шоир оиласи ҳақ қарор топиши йўлида пикетлар ўтказишаётгани, адолат излаб кўплаб ташкилоту идоралар эшикларини қоқишаётганидан  хабардор бўлиб боряпмиз.Лекин уларнинг ҳаракатлари ҳар доим ҳам қўллаб -қувватланмаётгани ҳақда аввалроқ ҳам сўз айтгандик.Бироқ баъзи ватандошлар шундай мурожаатларимизни оғриниб қабул қилишди.

    Истардикки нафақат Юсуф Жума балки зулм зиндонида қолаётган барча сиёсий ва эътиқод маҳкумлари озодлиги йўлида ҳамма кураш бошласа демакки ўзбек халқи озодликка чиқади.

    Мана энди кеча Гулнора опанинг ўзбекистонлик аёлларга мурожаатларини ўқиб миллатнинг буюк шоири ҳамон зиндонда қолаётганидан гапнинг очиғи  юрак яна бир бор зирқиради.

    Ишончимиз комилки Гулнора опа мурожаат этган аёлларгина эмас, балки зулмга қарши бўлган ҳар қандай эркагу аёл ватандош халқ ҳурлиги курашчиси Юсуф Жума озодлиги учун овозларини ютмайдилар.Зеро кўп бор айтганимздай яна такрор айтиш мумкинки, жасоратли шоир озодлиги учун кураш рамзий маънода ҳам чин маънода ҳам ватан озодлиги тимсолидир!

    Ризо Обид
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz