Россиянинг 1 ОРТ ТВ каналида "Давай поженимса!" деб номланадиган кўрсатув бор.Бу дастур ўрис менталитетига балки жуда мос ва хос бўлса керакки у узоқ вақтдан буён давом этади ва машҳур бўлиб кетган.Ўша дастурни бозорга ҳам ўхшатдим.Бозор бўлгандаям эр -хотинлар бозори.Бу дастурда гоҳ уч эркак бир аёлни хотин қиламан деб ўзини бозорга солса, бошқа гал уч хотин бир эркакни эр қилиб оламан дея бор имкониятларини ишга солади.
Ўрис ТВнинг бу дастури ҳақида балки ҳеч қачон бирор -бир нима ёзмаган бўлардим.Чунки ўрисларнинг танишув кўрсатуви билан неча пуллик ишим бор.Бироқ...
Мана гувоҳи бўлиб турганингиздек у ҳақда бир нима ёзяпман.Бунинг сабаби шундаки, бу галги "Давай, поженимса!" ( тарж:"Кел, эр -хотин бўлайлик!" ) кўрсатувида Ўзбекистондан Московга ўйнаши билан келганлигини айтган ўзбекистонлик хотин иштирок этди.Ўзини Мила деб таништирган аслида Мелихон исмли 28 ёшли бу хотин мусиқа басталовчи, ўзидан беш ёшга кичик бўлган болани Московда иқтидорингни намоён этиш имконияти кўп дея олиб келиб, кейинчалик йигитни йўқотганини, энди эса ўзидан ёш , чиройли, келишган, ҳотамтой бойвачча йигитга эрга тегмоқчилигини айтди.
Уч эркак уни хотин қилиб олишга тайёр эканини айтиб, унинг қўлини навбати билан ўпиб чиқишди.
Мен албатта бу ҳолдан ҳайратларим чексиз.Хуллас ўзбекистонлик Мелихон кўрсатув давомида уни хотин қиламан деган уч йигитдан Исроилда яшовчи яҳудий йигитни севиб қолганини айтиб, ўшани танлаб қучиб кетди.Менда эса Мелихоннинг чиндан ўзбеклигига шубҳа уйғонди.Яна ким билсин.Бу ҳолга сиз нима дейсиз? Т.Йўлдошев.