Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 09.49.02
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Июнь » 19 » Замондошлар ижодидан
    00.42.01
    Замондошлар ижодидан
    ВАТАН

    Жаҳонгашта дўстларим айтинг,

    Дунёни хаёлан кезасиз.

    Айтайлик сиз олис фазода

    Ватанни қанақа сезасиз?

    Ватан бу, сиздаги юрак эмасми,

    Ватан деб соатдек урмак эмасми,

    Ватан деб фазога учмак эмасми,

    Айтинг, жаҳонгашта дўстларим айтинг.

    Қаерларда қанақа бўлманг,

    Нафасда бу, Ватан нафаси.

    Тирноғингиз остидаги эт,

    Ва кўкракда кўкрак қафаси.

    Киприкдаги намлик ҳам Ватан,

    Сизиб чиққан энг азиз жойдан.

    Ватан юрак, Ватан ер шари,

    Иборатдир қуёшдан, ойдан.

    *              *                    *

    ШОИРЛИК


    Шоирлар фазодан гапирар,

    Шоирлар дунёга сиғмайди.

    Сиз сингари иморат қуриб

    Долларни пинҳона йиғмайди.

    Шоирларнинг кўкрагида нур,

    Шеърият бор бу нур сўнмайди.

    Шоирлик бу ўта қайсарлик

    Сизнинг гапингизга кўнмайди.

    Эркин ОХУНЖОНОВ,

    Андижон тумани, Куйганёр шаҳарчаси.
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz