Ризобек Суббота, 2024-05-18, 22.31.12
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Июнь » 22 » Ўзбекнинг ғурури -шоир Юсуф Жума озодлиги учун курашайлик!
    13.49.01
    Ўзбекнинг ғурури -шоир Юсуф Жума озодлиги учун курашайлик!
    Шоирни қийнашни тўхтатинг!

    Uznews.net –Хуқуқ химояси билан шуғулланувчи саккизта Ўзбек ва Европа ташкилоти, Европа Иттифоқининг Ўрта Осиёдаги махсус вакилига, “Жаслиқ” колониясида хибсда сақланаётган шоир Юсуф Жумани мисилсиз қийноқлардан қутқаришни сўраб мурожат қилдилар.

    ACAT, FIDH, Front Line каби таниқли инсон хуқуқларини химоя қилувчи ташкилот рахбарлари имзолаган мактуб, Европа Иттифоқининг Ўрта Осиёдаги махсус вакили Пьер Морел номига битилган.

    Нуфузли ташкилотларнинг рахбарлари ўз мактубларида, деярли бир йилдан буён, Ўзбекистоннинг шимолида жойлашган ва “Борса келмас” деб ном олган, энг дахшатли колония “Жаслиқ”да сақланаётган Бухоролик шоир Юсуф Жуманинг хаёти ва соғлиги жиддий хавф остида эканлигидан ташвиш билдиришган.

    Юсуф Жума 2007 йилнинг декабрида, конституцияга зид равишда учинчи бор президентлик лавозимига ўз номзодини қўяётган Ислом Каримовнинг истеъфосини талаб қилиб ўтказган давомли норозилк пикетлари учун қамоққа олинган эди.

    2008 йилнинг апрел ойида шоир Юсуф Жума, хокимят вакилини хақорат қилганликда ва милиция ходимини автомобилда босиб кетганликда айбдор деб топилиб, 5 йил муддатга озодликдан махрум қилинди ва Қорақалпоғистоннинг Кунград шахридаги манзил колониясига жўнатилди.

    Бироқ, Кунградда Юсуф Жума ўзоқ колдирилмади. Уни, суд хукмига зид равишда, умумий режимдаги “Жаслиқ” қамоқхонасига ўтказиб юборишди.

    ”Жаслиқ”да Жумага нисбатан аёвсиз ва доимий қийноқлар қўлланилмоқда, чунки, қамоқхона маъмурияти шоирни президент Ислом Каримовнинг шахсий душмани сифатида билади. Яқинда “Жаслиқ”қа борган шоирнинг қизи Феруза, отасининг баданида қийноқларнинг янги изларини, бошида эса очиқ ярани кўрганини айтади.

    Морелга ёзилган мактубни имзолаган хуқуқбонлик ташкилотлари вакилларининг фикрича, Европа Иттифоқи вазиятга дархол аралашиши керак ва у мохиятан, ўзбек диссидент шоири Юсуф Жумани ўлдириш учун қўлланаётган қийноқларни тухтатишга масъулдир.

    Uznews.net
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz