Ризобек Суббота, 2024-05-18, 23.44.44
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Июнь » 23 » Янги тарихга назар
    20.26.24
    Янги тарихга назар
    Каримовнинг  йигирма йиллик "бевалари"

    Бунданг йигирма йил аввал Ўзбекистон давлати теппасига Рафиқ Нишонов ўрнига яхши бир инсон раҳбар бўлиб келади, деган айрим "мухолифат"чилар бугунга келиб, умидлари тирқираб "бева" қолганларидан рўмолча олиб  йиғлашаётганлари хабарларини эшитяпмиз.

    Дарвоқе 20 йил муқаддам Каримов отлиқ кимса умид ниҳоли этиб сайилган эди.Аммо ундан  аллергияси бор диктатор униб чиқди, дейишади унинг "мухолиф"лари.

    Каримовнинг диктатор бўлиб унишига шароит яратиб берганлар ким бўлди?Наҳотки унинг дастлабки кароматларини кўргандаёқ суғуриб ташлаш имкони йўқ эди?Бор эди...Аммо...

    Аммо демократик кучга айланган мухолиф ҳаракатни кучсизлантириш учун мухолифатнинг ўзининг  ичидаги амалга касал бўлган малайлар ўзлари орзу қилган "ниҳол" Каримов парваришини обдон қилдилар.

    Каримов мухолифатнинг бир овсар дудуғини "иккаламиз  пошшоликни бўлишиб оламиз" деб алдаб, уни чет элларга улоқтириб "тирик бева"га айлантирди.

    Яна битта тентакни  эса эллик грамм бирга ичган бўлиб талвасага солиб қўйди.Тентак дуч келганга осилди.Оқибатда уни ҳам тирик бева қилиб яқинда четга улоқтирди.Аммо бу тентак бева ҳали ҳануз диктатор ҳақида сўзласа "Ислом акам, Ислом акам" деб оғзидан бол томади.Унинг оғзига Ислом акаси "асал" суриб қўйган бўлса ажаб эмас.

    Каримов тирик беваларидан яна бири яқиндагина ўз миллати қирилганда диктаторни оқлаган бир дуоибад қилинган кимса.Қизиғи шундаки бундай тирик бевалар кетига қанча тепкилар ейишига қарамай диктаторга садоқатли эканликларида.Улар калтак еб турмаса бадани қичийдиган хотинларга ўхшаб кетишади.

    Хуллас йигирма йиллик ҳукмронлигини юбилей қилаётган ўзбек режими бошидаги зулмкорнинг босиб ўтган йўлини кўз- кўз қилиб, рекламани авж олдираётган мамлакат ичкарисидаги ОАВлар четдаги гўё демократик минбар бўлган ОАВлар олдида ип эшолмай қолаётганига қаранг.

    Мамлакат ичкарисида диктаторни йиқиш орзусидагиларга терс тарзда четда дайдиётган Каримвога умидвор "тирик  бевалари"нинг тамшанишиб туришгани қисир қолган сигирларга ўхшаш сас бермоқда.

    Ризо Обид.
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz