Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 06.12.34
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Июнь » 27 » Нуқтаи назар
    11.14.22
    Нуқтаи назар
    Ёмғирдан қочиб дўлга

    Кўпчилик сиёсатдонлар, қалам тутганлар "Совет Иттифоқи парчалангач" деган иборани кўп ишлатишади.Аслида совет иттифоқи парчаланганми?Мабодо парчаланган бўлса уни ким парчалаган?Бу гал шу саволлар ва яна бошқа қатор собиқ иттифоқ билан боғлиқ бўлган масалалар теварагида мулоҳаза юритмоқчимиз.

    Бизнингча СССР парчаланган йўқ.Шунчаки давр тақозоси билан худди банкротга учраган ташкилот  каби фаолияти сустлашди холос.Агар шундай бўлмаса айтингчи қайси собиқ иттифоқдош республика чинакам мустақиллик йўлидан, демократия йўлидан боряпти?Ҳеч қайси бири.

    Тўғри, бошқаларга қиёслаганда нисбатан дуруст йўлда Русия, Қозоғистон мамлакатлари боришмоқда.Бу фақат қиёсий қараганда.Аслида сталинизм уларда ҳам ҳукмрон.Қолганларида эса дикатуранинг, авторитар режимнинг нечта белгиси бўлса ҳаммаси мужассам.Уларда ҳеч бир жабҳада мунтазамлилик йўқ.Яъни мунтазам тинчлик, барқарорлик йўқ.Барқарор иқтисодий йўналиш йўқ.

    Айниқса потенциал жиҳатдан энг бой бўлган Ўзбекистоннинг ҳар томонлама аҳволи чатоқ.
    Ўша Иттифоқ давр тақозоси билан ур- тўполонда ағанади -ю аммо унинг ҳукмдорлари мушук каби яна тўрт оёқлари билан тик қолавердилар.Шунинг учун ҳам эски Кремлга муте пошшолар ўрнида янги зўравон хонлар пайдо бўлишди.Улар аввал Комфирқанинг саркотиби номи билан пошшолик қилган бўлсалар энди Президент деган ном билан ҳукмронликни давом эттиряптилар.

    Ҳамма Совет Иттифоқи Республикалари эмас балки Марказий Осиёдаги айрим давлатлар мустақилликка эришгач унинг тепасидагилар нима кароматлар кўрсатганлари хусусида ҳамма беш қўлдай билса ҳам яна икки оғиз сўз айтсак.

    Ўзбекистон ҳамма жабҳада юқорида қайд этганимиздай қуйига шўнғишда бардавом.Қўшни Қирғизистон эса Асқар Ақаев даврида "Демократия ороли" деган номни олди.Аммо унинг раҳбарлиги аввалги сафдошлари, совет номенклатураси раҳбарларига маъқул келмади.Натижада инқилоб йўли билан Ақаев тахтдан қувилди.Қирғиз халқи Ақаевдан сўнг биратўла жаннат ҳаётга эришамиз деб ўйлаб чув тушишди.

    Туркманистонда эса умрбод Туркманбошининг умри қисқа экан янги кичик Туркманбоши унинг йўлини давом эттирмоқда.Ўзгариш деярли йўқ.

    Айтаётганимиз мамлакатларда мухолифат ҳам бири бирига ғоят ўхшаш.Улар ўзларини мавжуд ҳукуматга демократик мухолиф санасаларда зеҳниятларида ўша диктаторлик иллатлари амалдаги диктаторларданда юқорилигини кузатиш мумкин.

    Шу ўринда бир кузатувдан хулоса ясаш мумкин.Анчадан буён "Озодлик" радиосидаги бир ёқламалик, бир фирқага аъзо ака- укаларнинг хурмача қилиқлари хусусида айтиб- деб келинсада аммо аҳвол аввалгисича қолмоқда.Чунки ўзбек ҳукуматига Каримов бошчилигидаги тўда қанчалик мустаҳкам ўрнашган бўлса, мухолифат ичига ҳам бузғунчилар тўдаси шу қадар мустаҳкам ўрнашган.Шунинг учун ҳам на мавжуд ҳукумат ва нада мухолифатда ислоҳотлар ўтказиб бўлади.

    Каримовнинг кўп  такрорлайдиган бир гапи бор.У юқори минбарлардан туриб:"Бизарнинг мустақилликка эришиб давлатимиз ва мамлакатимиз ривожланиб, халқимизнинг ҳаёти гуллаб яшнаб, фаровон турмуш кечираётганимизни кўролмайдиган кучлар бор..." дея ёзғиради.Аслида эса Ўзбекистонда ҳеч вақода ўзгариш ё ривожланиш бўлган йўқ, бўлмади ва Каримов турар экан бўлмайди ҳам.

    Энг, ажабтовури шундаки ҳукумат қандай бўлса унга гўё мухолифларнинг кўпчилиги ҳам шундай ҳамоҳанг.Улар ўз қўйнига бирор бир МХХ агентини солиб оладида пана пастқамда бир қўлбола сайт очиб олиб ҳаммани МХХчи ва гўё энг кучли мухолифатни кўролмаётганлар борлигидан нолишади.Аслида кучли сиёсий мухолифат аллақачон мурдага айланиб чириб битганини ҳамма билсада "ҳа, майли бечоралар тирикчилик қилиб юрибдида, бошқа ҳеч вақо қўлидан келмагач, нима ҳам қилсин" деб қўйиб нари кетаверишади.

    Эндиги айтадиган гапим бироз истеҳзолидай туюлиши мумкин.Лекин аслида истеҳзосиз.
    Ўзбекистондаги расмий ҳукуматга ўзини мухолиф санаганларнинг аксарияти амал касалига чалинган.Агар шундай бўлмаганда эди иккита иккитадан бўлиб бир ташкилот тузиб ўзларини президент деб эълон қилгани уялишган бўлар эди.

    Ана энди шу гапдан кейин бироз истеҳзоли сўз айтиш мумкин.Бутун ер юзидаги мамлакатларга ўзбек "буюк даҳолари"ни пошшо қилиб қўйиладиган бўлса "даҳолар" кўплигидан мамлакатлар пошшоликлари тахти етмай қолармиди.Уларнинг ҳар бирига новдадан от ва ёғочдан тахт ясаб ўтқазиб "Сизнинг ҳар бирингиз пошшойи оламсиз" дейилса кўнгиллари ўрнига тушса ажабмас.

    Дарвоқе гап айланиб мухолифат "даҳоларига" бурилиб кетибди.Узр.Умуман олганда гапни мухтасар айласак ҳам дуруст бўлар.Чунки балиқнинг миясига шаршара минг қуйган билан ҳеч нарса ўзгармагандай собиқ шўро кадрлари ҳам қўмминистик ғоялар оғушида ўтаверишади.

    Чатоқ томони шундаки, "ана энди яхши замон келади" дея умид билан яшаётган оддий халқ ёмғирдан қочиб дўлга учрашда давом этаётганидадир.

    Ризо Обид
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz