Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 09.48.59
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Июнь » 28 » "Бирдамлик"да
    00.47.50
    "Бирдамлик"да

    “Бирдамлик” ҳаракати Вашингтон ва Прагада очлик намойиши ўтказишни режалаштирмоқда

    “Бирдамлик” ҳаракати “Озодлик” радиоси раҳбарияти олдига радиодаги ижодий муҳитни яхшилаш, ўзаро тарафкашлик ва бир ёқламаликни тугатиш мақсадида радионинг ўзбек хизмати раҳбари Сожида Жаъфарова ва радикал ЭРК партияси аъзолари ака -ука Бобожоновларни ишдан бўшатиш бу талабларини қўйган эди. Бу талаблар икки ой давомида бажарилмаса август ойи ўрталарида Вашингтон ва Прага шаҳарларидаги “Озодлик” радиоси қароргоҳлари жойлашган бинолар олдида узлуксиз очлик намойишлари ўтказилиши олдиндан маълум қилинган. Мана орадан бир ойга яқин вақт ўтаяпти. Афсуски, ҳозирги кунгача “Бирдамлик” ҳаракати талаби бўйича радиода бирор ижобий ўзгариш қилингани сезилмаяпти.

    Радио раҳбарияти жорий ой бошларида ўзбек бўлими раҳбарлиги вазифасига янги ходим олиш учун эълон берди. Бу албатта муаммолар ечими учун ташланган яхши бир қадамдир. Лекин асло радиодаги туб ўзгариш эмас. Бундан икки йил олдин ҳам шу каби эълон жамоатчиликка тарқатилган, бир нечта малакали ва тажрибали журналистлар ишга ўтиш учун ариза ёзишган эди. Лекин негадир яна ўзбек тилини билмайдиган бўлим раҳбари Сожида Жаъфарова ўз ўрнида қолдирилди. Боиси - муносиб ходим топилмаган эмиш. Бу гал ҳам ана шундай ҳолат содир бўлмайди, деб ҳеч ким айтолмайди.

    “Озодлик” радиоси ўзбек бўлимидаги ижодий муҳит тубдан ўзгариши керак. Акс ҳолда маҳаллийчилик ва тарафкашлик касалига йўлиққан айрим журналистлар фаолияти сабабли мухолифат радио орқали ўз сўзини айтиш имкониятидан маҳрум бўлиб қолаверади.

    “Бирдамлик” ҳаракати бу муаммога эътибор қаратиш айни пайтда жуда ҳам муҳим деб ҳисоблайди ва ўз талаблари бажарилмаса очлик амалиётини бошлайди.

    АҚШнинг ўзида яшовчи ўндан ортиқ ҳаракат аъзолари бу намойишда иштирок этиш истагини билдиришди.

    “Бирдамлик” ҳаракати раҳбари Баҳодир Чориев Вашингтон шаҳрида яна бир марта радио раҳбарияти билан учрашиш ниятида. Бу учрашувдан кейин очлик амалиёти қачон ва қаерда ўтказилиши ҳақида аниқ бир қарорга келинади.

    Намойиш кунигача яна икки ойга яқин вақт бор. Бу радио раҳбарияти учун бир имкониятдир. Унгача “Озодлик” раҳбарияти “Бирдамлик” талабларнимизни кўриб чиқиб, уларни ижобий ҳал қилишга имкон топади, деб умид қиламиз.

    “Бирдамлик” ҳаракати Матбуот Маркази.

    24 июнь, 2009 йил.

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz