Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 09.05.11
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Июнь » 29 » МУНОСАБАТ
    04.12.21
    МУНОСАБАТ
    "Озодлик" дегани бобожоновлар дегани эмас ёҳуд Баҳодир Чориевнинг "Озодлик"да ҳаққи бор...

    Бундан бир неча вақт аввалроқ мухолифат фаоллари "Озодлик" радиосидаги носамимийлик, тарафкашлик ва яна бошқа қатор камчилик ҳамда жиддий нуқсонларга далиллар асосида бойкот эълон қилишганди.

    Ўшанда "Озодлик" радиосида ишлайдиган ака- ука бобожоновлар муассис бўлган пона деб аталадиган сайтда  гўё "Озодлик" радиосига қарши бойкот эълон қилиш демократияга душманлик , дея ўзларининг ҳимоялари учун мақолалар эълон қилишди.

    Бироқ улар бундай ҳимоя йўлини танлаб  радиодаги нохолислик ва нокамтарлик, тарафкашлик каби иллатларга мубтало эканликларини ўзлари яна бир бор исботлаб қўйишди.Чунки у бойкотда асосан биринчидан "Озодлик" радиоси эмас балки унинг бобожонов деган ходимларига нисбатан ва уларнинг ўзбек тилини тушунмайдиган директорларига норозилик акс этган эди.Буни қарангки айнан норозиликка сабабчи бўлганлар ўз сайтларида "Озодлик"ка қарши бўлишяпти, дея аюханнос солар эканлар бу ака- ука шоввозлар ўзларини "Озодлик" радиоси деб билишларини кўрсатиб қўйдилар.Ахир "Озодлик" дегани бу бобожоновлар дегани эмаску.Наҳотки улар бу оддий ҳақиқатни унутишди?Фақат бу эмас, улар шундан кейин ҳам мухолифат фаолларига беписандлик қилишди.Фаолиятларида заррача бўлсада ўзгариш ясашмади.

    Энди яқинда "Бирдамлик" ҳаракати раҳбари Баҳодир Чориев радио раҳбарларидан бири билан учрашгач радио фаолиятида мутлақо ўзгариш бўлмаётгани сабаб Прага ва Вашингтонда бобожоновларнинг исбот талаб қилиш шарт бўлмаган кўр- кўрона манманлигу беписандликлари туфайли уларнинг истеъфога кетиши талаби билан унинг ташкилоти фаоллари очлик эълон қилишлари  ҳақда баёнот тарқатишди.Шундан кейин ҳам бобожонов деганлар тўғри хулоса ясашга  уриниш ўрнига яна аввалгидай "Озодлик"ка  қаршилик ва булар МХХдан ёлланган" деган  каби провакацион мақолалар билан ўзларини эски ҳунарларини харжлай бошладилар.Пона дея атаган сайтларини ростдан ҳам лиққиллаб қолган кезлари ўзларига пона қилиб уддабуролик билан ишлатишмоқда.

    Бошқа сайтларда эмас айнан шу бобожоновлар сайтида ўзларини ўзлари ҳимоя қилиб бошқаларни ёмонотлиқ қилишга ҳаракат қилишлари қайси бир касбий этика -ю, қайси бир қоидага  тўғри келади?Улар бу борада сира фикрламайдилар чамаси.

    Ака- ука бобожоновлар зимдан мухолифатчиларга зарба беришни канда қилмаяптилар.Масалан ёши бир жойга бориб қолган Алибой домла Йўляхшиевнинг аёллари билан "Давр менинг тақдиримда" рукнидаги эшиттиришда суҳбат қилар эканлар бошдан оёқ гапни айлантириб бечора момонинг соддалигидан фойдаланиб, "фарзандларимиз ўзбек тили билишмайди..." дея такрор- такрор иқрорлантириб ҳузур қилишдан мақсадлари нима деб ўйлайсиз?Шундоқ ҳам муҳожирот заҳматини тотиб юрган у кексалар юрагини яралаш билан бир қаторда бошқа муҳожиротдагиларни "четда кўп юрмай тезроқ Ўзбекистонга қайтинг,  йўқса болаларингиз ўз она тилларини унутишади ёҳуд мусулмон куёвни қаёқдан топасиз..." деган ташвиқот юргизмаяптиларми?

    Ёки бўлмаса кеча яқиндаги янги бир "Дадахон Ёқубов яна таъқибда" деб номланган эшиттиришга эътибор беринг.Бобожоновлардан бири таниқли журналист Дадахон Ёқубовнинг аёли билан суҳбат қилар экан унинг савол- жавобига қаранг:

    "Озодлик: Сиëсий бошпана сўрабми ëки бошқа мақсаддами мамлакат ташқарисига чиқиб кетган бўлиши мумкинми?

    Раъно Ëқубова: Йўқ. Уйдан эрталаб пулсиз ва ҳужжатсиз чиқиб кетганлар. Мендан РОВД гача етиб оламан¸ деб ялиниб 3000 сўм сўраб олиб кетдилар..."


    Раъно Ёқубовадан мухбир  "ҳа, у киши сиёсий бошпана сўраб фалон қўшни мамлакатга кетдилар" деган жавобни  олишга нега уриняпти?Мабодо "ҳа" деб қаердалигини айтса -ю Дадахон Ёқубовни ўша мамлакатдан  тутиб келишлари учунми?

    Хуллас санайман десангиз бобожоновчиларнинг бу каби енг ичида Каримовга хизматини фош этувчи ҳеч ким гўё сезмай қоладиган "сирли" ахборотлари  кўп.Уларни бобожонлар тайёрлаган материаллардан истаганча топиш мумкин.

    Майли буларни ҳам нари қўйиб турайликда энди Прагада ва Вашингтонда "Бирдамлик" ҳаракати очлик ўтказиши юзасидан баёнот бергач унинг раҳбари Баҳодир Чориевга отилган маломат тошлари борасида икки оғиз сўз айтсак.Биламиз бу айтадиган гапларимиз бобожончиларга малол келади, ёқмайди.Лекин начора ҳақ гап бўлгандан кейин исташадими ё йўқ айтамиз.

    Баҳодир Чориев ким?Унга нима учун минбар бериш керак?Унинг нима ҳаққи бор?Шу ва шу каби таънамоуз ва таҳқиромуз иддаолар битилган унда- бунда битиклар пайдо бўла бошлади.Ўшаларга хонасаллилло айтиб қўймоқчимиз.

    "Озодлик" радиоси АҚШ томонидан молиялаштириладиган радио ва у демократия учун хизмат қилиши керак дея кўп бор таъкидланади.Шундан  келиб чиқиб айтиладиган бўлса Баҳодир Чориевнинг "Озодлик" радиоси фаолияти юзасидан ҳар томонлама сўраш ва талаб қилишга ҳаққи бор.

    Чунки Баҳодир Чориев АҚШда яшар экан демак у ишлаётган маошидан солиқ тўлайди.Ва фуқаролар солиқлари ҳисобидан молиялаштириладиган радиода ишлаётган бобожонов деганларни босар тусарини билмай қолишга қадар маош олишларида Чориевнинг ҳам улуши бор.Бундан ташқари Чориев АҚШда яшар экан у ўзи яшаётган мамлакатга қарашли радио хизмати тўлақонли ва ҳаққоний ишлашини талаб қилишга ҳаққи бор, қолаверса бевосита ҳамда билвосита  тўғридан- тўғри бурчи ҳамдир.

    Қолаверса у "Озодлик" радиоси  минбаридан фойдаланишни талаб қилишга  ҳам  юз фоиз ҳаққи бор.Чунки у АҚШда рўйхатдан ўтган Ўзбекистонда демократия учун кураш олиб борадиган қонуний бир ташкилотнинг раҳбари.

    Хуллас, "Озодлик" радиосидаги бобожонов кабиларга билдирилаётган норозиликларни бутун "Озодлик" радиосига қарши акция эмаслигини ўзларича ўзларини ҳақмиз  деб иддао қилаётганлар  тушуниб етадилар дея умид қиламиз.Бошқаларни чаллғитаман деганлар эса охир -оқибат ўзлари чалғиб қолишлари мумкин.

    Ризо Обид

    Таҳририят:
    Ушбу мақолани саҳифага қўйганимиздан кўп ўтмай ўқувчилар муносабатлар билдириша бошлашди ва улардан бирининг хати эса диққатимизни тортди.Унда:"мақолада ёзганларингиз яна бир бор тасдиғини топди."Озодлик"нинг Қурултой номи билан бошланиб "қур қуртой"га айланган эшиттиришида ўзбек тўйлари ҳақда сафсаталарда одамлар онгига Ўзбекистонда одамлар Авропа- ю Америкадагилардан ҳам бой бўлиб кетишди, тўй қилиш учун 50 -60 минг доллар пул ўртамиёна одамлар учун ҳеч нарса бўлмай қолди, деган ёлғон билан лоф уришмоқда", дейилган.Биз ўқувчи мактубидаги гап нечоғли тўғрилигига ишонч ҳосил қилиш учун ўша эшиттириш матнига бирров кўз югуртирдик.
    Ўша эшиттириш матнидан иқтибос:
    "Аҳмад ҳожи Хоразмий: Мен Азизанинг ва тошкентлик аëлнинг гапларини эшитиб¸ жуда ҳам тўлқинланиб кетдим. Ўзбекистонда 50-60 минг долларга тўй қилиш¸ оддий ҳол дегандай нарса туюлди менга.

    Қаранг¸ бу радиони ҳозир жаҳон эшитаяпти. Дунëнинг жуда кўплаб жойларида ватандошларимиз¸ ўзбек тилини тушунадиган одамлар бор. Мен Ўзбекистон учун ғурурланиб кетдим.

    Ҳозир шуни эшитаëтган одамларда шундай савол туғилади: Агар шундай экан¸ миллионлаган ўзбеклар чет давлатларда тентираб нима қилиб юрибди?

    Озодлик: Тўй қиламиз деб юрибдида улар. Олти-етти ой ишлаб¸ топган пулини банклар орқали жўнатади ва бир борганида ҳамма пулини бир кунда тўйга сарфлаб келади ."

    Радиодаги шоввознинг олди қочдидай туюлсада аслида коса тагида ним коса қабилидаги

    Ўзбекча тўй – кимга томоша¸ кимга ўй

    сарлавҳали "Ўзбекистонга қайтинг,ҳамма бой бўлиб, ҳаёт фаровон"  дея шаъма қилувчи Каримов ҳукумати сиёсати тарғиботини англаш учун  ўша эшиттириш билан мухлислар ўзлари танишиб, хулоса ясашлари мумкин.


    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz