Ризобек Воскресенье, 2024-04-28, 03.26.03
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Июль » 9 » "ТУРОНЗАМИН"да
    00.44.19
    "ТУРОНЗАМИН"да
    Мўъжиза рўй берди
    shved
    Илк бор Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонаси вакили пикетчиларни қабул қилди

    Миллатнинг буюк шоири Юсуф ЖУМАни озод этиш талаби билан давом этаётган пикет кеча Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонаси ёнига кўчганди ва тунда ҳам тўхтамади.

    Бугун эрталаб эса кутилмаганда элчихона вакили пикетчилар билан мулоқотга киришди. Шоир Юсуф Жуманинг умр йўлдоши Гулнора Олтиева ва 72 ёшли ҳуқуқ ҳимоячиси Ёдгор Турлибеков элчихонага таклиф этилдилар ва уларнинг талаблари бирма-бир тингланди ҳамда саволларига бафуржа жавоб берилди.
    Элчихона вакилининг айтишича, элчи А. Комилов шу кунларда Тошкентда бўлгани учун мазкур суҳбатда иштирок эта олмаган.

    Айни пайтда вакил Юсуф Жума масаласи уларнинг ҳам диққат марказларида турганлиги ва жаҳон жамоатчилиги бу масалага жиддий эътибор қилаётганидан хабардор эканликларини айтган.

    -Табийки, бугунга қадар элчихона вакиллари билан бундай ҳол юз бермагани учун буни баъзилар ҳар турли шарҳлашлари мумкин,-дейди Ёдгор Турлибеков.- Лекин нима бўлганда ҳам Ўзбекистон элчихонасининг вакили пикетчилар ҳузурига чиқиши ва уларни ичкарига таклиф қилиб, илиқ қаршилаши кутилмаган ҳолдир. Биз умид қиламизки, элчихона вакили айтгани каби улар шоиримизнинг тезроқ озод этилишига ҳисса қўшадилар.

    Хуллас, шунчаки пикетларни тўхтатиш учун Тошкент томонидан ўйлаб топилган бир манёверми ёки ростандан ҳам бундан натижа чиқадими буни вақт кўрсатади. Натижа чиқмаган тақдирда яна пикетлар давом этиши табиий ҳолдир.

    (Туронзамин).

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz