Ризобек Воскресенье, 2024-04-28, 03.47.19
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Июль » 9 » Бугуннинг гаплари
    00.45.43
    Бугуннинг гаплари
    "Озодлик"ка олди- қочди гап керак

    "Икки кундан буён "Озодлик"нинг оғзини пойлайман" дейди ватандошлардан бири.Нега деган саволимизга эса у: чунки ҳукуматга мухолиф деярли ҳамма интернет нашрлари ва четдаги ОАВлар ўзбекнинг буюк шоири Юсуф Жума озодлиги учун пикетларни ёритиб бораётган бир пайтда "озодлик"чилар Ўзбекистонда ҳаммага беш карра беш йигирма беш дегандай аён бўлган ҳар йили мавсумий ҳолга айланган шакар нархи ошишини  бош мавзу қилиб олишгани ажабланарли, -дейди.

    Ажабланманг ватандош, пикетни  шоирнинг оила аъзолари ва "Бирдамлик" фаоллари  ўтказишяпти.Юсуф Жума оиласи аъзолари қийноқлар ҳақида гапиришса  эса у радиодагилар унча ишонқирашмайди, гўё Ўзбекистонда қийноқлар борлигини билмайдигандай: "балки қўшиб чатиб гапиришаётгандир" деб қўйишади  шоввозлар.

    У радиодагиларга миллат фидойилари ҳақда бонг уришдан кўра ёлғон япилдоқли дабдабали тўй, ўй ёки шакар- пакар, кир совуннинг нархи каби мавзулар муҳимроқ.

    Пикетда иштирок этаётган  "Бирдамлик" вакилларига  эса "Озодлик"да  минбар бериш тугул номларини аташга ҳам цензура қўйилгани янгилик эмас.

    Ризо Обид
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz