Ризобек Воскресенье, 2024-04-28, 21.39.50
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Июль » 9 » Воқеий ҳажвий ҳикоя
    17.24.47
    Воқеий ҳажвий ҳикоя
    Абдурайимни ити бор, қулоғида бити бор
     
     Ўтган асрнинг саксонинчи йилларида мен билган Абдурайим исмли бироз ақли ноқис одам бўларди.Ҳа, уни ҳозир одам деб эслаяпмиз.Чунки у ақли ноқис бўлсада исми бош ҳарфлар билан ёзилишга лойиқ бир инсон эди.Чунки ўша Абдурайим шаҳарнинг у ё бу ҳудудида юрар экан одамларга беминнат хизмат қиларди.Масалан, бозор -учардан чарчаб -ҳорган ҳолда қайтаяпсиз шу пайт  ёнингизда Абдурайим пайдо бўларди-да елкаларингизга шапатилаб- шапатилаб сўнг ортидан уқалаб қўярди.Унинг бу муолажасидан чарчоғингиз тарқаб, енгил тортасиз.Кимдир Абдурайимга мийиғида кулиб боқиб йўлида давом этса, кимдир бу беозор инсон билан бироз ҳазил -мутойиба қилгиси келарди.

    У  елкаларингизни уқалаб бўлгач:

    - Э, кўп яшанг Абдурайимбой, қалай бу уйдагилар омонми -  деб сўрасангиз у:

    - Ҳа, тинч.Уйдачи, уйда кичкина итим бор, кучугим бор - дея жавоб берарди.

    Унинг бор билган гапи шу.Кейинчи деган саволингизга жавоб беролмайди.Мабодо "иннайкейинчи" дея  тихирлик қилаверсангиз у:

    - Иннайкейинми?Иннайкейин мундоқ -мундоқ қулоқлари бор - дея бармоқларини қулоқлари ортида тиккалаб   кучукчанинг қулоғини акс эттиради.Иннайкейинчи дея яна савол берсангиз , "...иннайкейин қулоғида бити бор, "воф" деб сизниям қулоғингизни тишлаб олади".Бу каби соддагина мулоқотдан дили -баҳрингиз ёзилиб, бутун чарчоғингиз чиқиб кетади.

    Мана,  ўша Абдурайим яхши инсонлиги учун оламдан ўтганига неча йиллар бўлиб кетса ҳам эсладик.Яхши одамлар улар ким бўлсалар ҳам ёдлашга лойиқ.

     Шу ёдлаш  баробарида тирик бир мухолифатчи Абдурайим эсга тушиб кетди.У ҳам ўша Абдурайим каби яхши хотира қолдирса бўлар, аммо у бундай қилолмайди.Чунки мухлифатчи Абдурайимнинг  итининг қулоқлари кесилган, қулоғидаги битлари эса ўзидан ҳам катта, нуқул ҳаром қон сўраман деб хархаша қилади.Бу Абдурайимнинг номини эслашнинг ўзи нохуш кайфият уйғотади.Шунинг учун яхшиси уни иту  бити билан тириклайин сиёсат ахлатхонасига кўмиб ташланса дуруст бўлар...

    Ризо Обид
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz