Ризобек Воскресенье, 2024-04-28, 19.03.25
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Июль » 10 » МУНОСАБАТ
    11.35.21
    МУНОСАБАТ

    “Бирдамлик” ҳаракатининг Шарқий Туркистондаги 5-июль куни бошланган воқеаларга доир Баёноти

    Дунё ва Ўзбекистондаги барча демократик кучлар Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари қаторида “Бирдамлик” ҳаракати ҳам Шарқий Туркистоннинг Урумчи ва бошқа шаҳарларида ўзининг фикрини баён қилиб, Шаркий Туркистоннинг Хитойдан ажралишини талаб қилиб намойишга чиққанларни Хитой ҳукумати томонида ички ва қуролли қўшинлари воситасида ўққа тутилиши, юзлаб уйғурлар ҳалок этилиб ярадор қилиниши,

    минглаб намойишчилар қамоққа ташланиши ҳамда ўзларининг инсоний ва миллий ҳақларини талаб қилиб кўчага чиққанларни “Зўравон, бўлгинчи”- деб тамга қўйилишини инсон ҳақлари ҳақидаги халқаро нормаларни қўпол равишда бузилиши деб ҳисоблайди. Шарқий Туркистондаги ғалаёнларнинг сабабчиси деб Робия Қодир ва унинг ташкилотини айблаш эса

    Хитой ҳукуматининг уйғурларга нисбатан олиб борган хитойлаштириш ва мустамлакачиликни абадийлаштириш сиёсатини ниқоблашдир деб тушунамиз.
    Узоқни кўзлаб ва тўғри йўлни топиб Хитой иқтисодиётини қисқа муддатда ривожлантира олган сиёсатчилар, давлат арбоблари, миллий мустақиллик учун курашиш бузғинчилик эмаслигини яхши англайдилар.

    Бир қадимий халқ мустақиллик талаб қилаётган экан бу уларнинг ҳам инсоний ҳам миллий хақлари деб англашларини умид қиламиз. Уйғур қардошларимизга сабр-тоқат ва матонат тилаймииз.

    “Бирдамлик” ҳаракати матбуоти маркази.

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz