Ризобек Суббота, 2024-04-27, 18.08.49
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Июль » 11 » Ўзбекнинг ғурури -шоир Юсуф Жума озодлиги учун курашайлик!
    01.12.02
    Ўзбекнинг ғурури -шоир Юсуф Жума озодлиги учун курашайлик!
     
    Ҳамон яшаётирман


    Қолмагандек оламда

    Ҳақ йўлидан озмаган.

    На дўст қолди, на душман

    Йўлимда чоҳ қазмаган.


    Шукур имон йўлида

    Қадам ташлаётирман.

    Чохлардан омон чиқиб

    Ҳамон яшаётирман.


    Ортда қолди дегандим

    Дўсту душман тузоғи.

    Бошимга тушди, эвоҳ,

    Мустабиднинг сиртмоғи.

     
    Шукур имон йўлида

    Қадам ташлаётирман.

    Гарчи бўйнимда сиртмоқ

    Ҳамон яшаётирман.

     
    Тангри мени ўлимдан

    Озод этган бегумон.

    Минг йиллардан кейин ҳам

    Ўқийман ўлмас достон.

     
    Шукур имон йўлида

    Қадам ташлаётирман.

    Ҳамон яшаётирман

    Ҳамон яшаётирман.

    2.08.2005.
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz