Ризобек Воскресенье, 2024-04-28, 14.14.56
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Июль » 11 » Бугуннинг гаплари
    16.31.37
    Бугуннинг гаплари
    "Озодлик"да  директор ким? (1)

    Кейинги пайтларда "Озодлик" радиосидаги бир ёқламалик, тарафкашлик хусусидаги гап сўзлар қайнагандан - қайнаб бормоқда.Ҳатто қатор мухолифатчилар радиодаги тарафкашлик туфайли бойкот ҳам эълон қилишганди.Натижа бўлавермагач,"Бирдамлик" халқ ҳаракати радиодаги нуқсонлар бартараф этилиши учун, "Озодлик"ка ўзбек тилини биладиган директор тайинланиши юзасидан Вашингтон ва Прагада очлик эълон қилиш акцияси ўтказишлари ҳақда баёнот ҳам тарқатишди.

    Шундан сўнг акция ўтказилмаслиги олдини олиш учун радиода тубдан ўзгаришлар ясаб, ислоҳотлар ўтказилса керак деганлар кўп бўлди.Аммо афсус шундай бўлмади.

    Энди эса "Озодлик" радиоси ўзбек бўлимига янги  директор бўлибди, аммо ўзгаришдан дарак йўқ" деган мазмунда яна гаплар қайнай бошлади.

    "Озодлик"нинг ўзбек шўъбасида нималар бўляпти?Очлик акцияси ўтказмай туриб бир тўхтамга келинса бўлмайдими?Шу ва шу каби саволларга фақат радиодагиларгина ойдинлик киритишлари мумкин.Шу боис ҳам Прагага "Озодлик" радиоси директори телефонига қўнғироқ қилдик.

    Телефон гўшагини Сожидахоним Жаъфарова кўтарди.Шу ўринда телефондаги сўзлашувимиз мазмунини ўқувчиларга ҳам ҳавола этмоқчимиз.Чунки суҳбат асносида мақола тайёрлаш ниятимиз борлигини билдирдик.

    Аввалига "Озодлик" радиоси ҳақда қатор танқидий чиқишларга муносабатингиз қандай, деган саволимизга Сожидахоним "ҳеч нарсадан хабарим йўқ, қанақа мақолалар" деган мазмунда сўз айтди."Биpдамлик" фаоллари радиога нисбатан норозилик акцияси ўтказишга ҳозирлик қўраётганларидан ҳам хабари йўқлигини билдирди.Уни тўғри тушуниш керак.У истаган тақдирда ҳам ўзбек тилида эълон қилинаётган мақолаю тадбирлардан хабардор бўла олмайди.Чунки ўзбек тилини тушунмайди.Шундай бўлгач ўзбек жамиятини нада ичкарисидаги ҳолат, нада ташқарисидагини ҳис қила олади.

    Сожидахоним билан суҳбатимиз албатта рус тилида кечди.Дастлаб  ҳеч нарсадан хабарим йўқ деган Сожидахонимга маълум муаммолар ҳақида эслатганимиздан сўнг "..улардан қандай интервью олайлик, ахир бизга бойкот эълон қилишган бўлишса" деб қолди.Бойкот эълон қилингунга қадарчи?Ёки бўлмаса "нега бойкот эълон қилинди" дея унинг сабабларини ўрганиш керакмасми?Кўплаб таниқли  мухолифат фаоллари овози радиода  йил давомида бойкотга қадар ҳам эшитилмадику...

    Хуллас "Озодлик"даги  қусур ва камчиликларга оид саволларни  қалаштириб ташлаганимиздан сўнг Сожидахоним:

     - Мен ҳозир тожик бўлимида директорман, вақтинча то янги директор топилгунча бу ёқда ҳам ёрдам қилиб юрибман, Алишер ва бошқа ҳамма болалар менга ёрдам беришяпти, аммо Алишер директор бўлмайди, у шунчаки ёрдам беряпти, мана дам олиш куни бўлса ҳам ишдаман - деган гапларни айтди.

    Биз хонимдан ким директор бўлади дея сўраганимиз йўқ , лекин у негадир қайта- қайта Алишер деган номни тилга олди.

     - Радиодагилар аксариятининг номлари иккитадан,Алишер деганингиз ким? -сўраймиз яна Сожидахонимдан.

    - Унинг оти битта, Алишер Сиддиқ, лекин у директор бўлмайди - дейди суҳбатдошимиз.

    Ҳа, дарвоқе Алишер Сиддиқ деганни эсладим.Ҳалиги Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори матбуот котибаси Светлана Ортиқова опажониси ва уни мукофот билан радио орқали ҳаво мавжларида завқланиб табриклаган мухбир.

    Сожидахоним билан суҳбатимиз анча давом этди.Бу жойда уни мухтасаргина баён этдик."Бировнинг ишига бировнинг саратонда ҳам қўли муз қотади" деган гап бор.Бизнинг назаримизда Сожидахон опанинг сўзларидан ана шу совуққонликни ҳис қилиш қийин эмасди.Бизнинг радио фаолиятига оид саволларимизга у киши:"масалан менга қайси ОАВ ёқмаса уни ўқимайман ва ё қарамайман, "Озодлик" ёқмаётган эса эшитмай қўяверишсин" дея бамайлихотир сўзлаши ачинарли.

    Ахир масала  радионинг эшиттиришлари ёқиш- ёқмаслиги эмас балки ундаги тарафкашлик ва айрим  ходимларнинг нохолислиги хусусида кетяптику.

    Эҳ, ҳа  нима ҳам дейсиз.Тил уқмагандан кейин дилни ҳам уқиб бўлмайдида."Озодлик"  Сожидахоним қўлидан Прокуратурада ишлайдиган опажониси борларга ўтаётган бўлса аввалги тарафкашлигу диктатурага хизмат ҳолва бўлиб қолади шекилли...

    Ризо Обид
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz