Ризобек Суббота, 2024-04-27, 22.34.26
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Июль » 12 » Уйғур қондошлар дарди- бизнинг дардимиз!
    20.24.48
    Уйғур қондошлар дарди- бизнинг дардимиз!
    Руҳлар ёвузликни чекинтиражак!

    Қора қошли уйғурим,
    Қора кўзли уйғурим,
    Ширингина жонингни,
    Зулм қўйди куйдириб.

    Қонлар кўрдим юзингда,
    Ағёр кўрдим изингда.
    Оҳлар, фарёдлар учар,
    Чирқираган  сўзингда

    Айдур ошган боғи,
    Кўринар юрак доғи.
    Тирқираган сен мендай,
    Дунёда яна борми?

    Олам бўлди чирпирак,
    Жонлар  айланиб тушди.
    Ҳурдайин йигит-қизлар,
    Ёр ўрнига ер қучди.

    Кўзлари лим-лим ёшли
    Уйғур охун қондошим.
    Гулларингни қон ювса,
    Қандай етсин бардошим?

    Қора қошли уйғурим,
    Қора кўзли уйғурим,
    Ширингина жонингни,
    Зулм қўйди куйдириб.

    Уйғур қондошларимизнинг нечалаб бегуноҳлари қонга беландилар.

    2005 йилнинг май ойида ўзбек режими қатлиом ўтказганида яраланган диллар ҳали ҳануз битмай туриб яна янгиланди.

    Ўшанда ҳеч бир гуноҳсиз гўдакларда ўққа тутилганда замин қанчалар титраган бўлса унинг қалқиниши тинмай туриб Урумчида  такрорланган қирғин заминни яна ларзага келтирди.

    Ўққа учаётган бегуноҳ қондошларга қўшилиб юрак яна қон йиғлади.Одамзот ҳамма нарсага чидайди дейишади.Иштифолик тортаётган қон қондошлар кўраётган жабру жафолардан бу юракларнинг бутуни қолмади ҳисоб.Аламлардан, ўкинчлардан соб бўлди бу юрак.

    Дунёни cув босса ўрдакка не ғам деган нақл бор.Дарвоқе Хитой режимининг Урумчидаги қонли жиноятини хотиржам қаршилаган ўзбек расмий ҳукумати ҳақиқий юзини яна бир бор ниқобсиз кўрсатди.Чунки ўзбек ҳукумати қонли жиноятига Хитой хайриҳоҳ боққан  эди.Албатта ўз навбатида "қарға қарғанинг кўзини чўқимайди" дейилганидек ўзбек расмий ҳукумати ҳам Урумчида ўз қондошлари қони тўкилишига гўё ҳаммаси кўнгилдагидай дегандай хотиржам томошабин бўлиб турибди.

    Ўз ватандошларининг қонини тўкиб сесканмаган режим бошида турганлар қўшни қондошларга жони ачирмиди?

    Дунё уйғур қондошлар бошига тушган қирғиндан қалқиниб турибди.Ҳаёт гулининг ғунчалари япроқ ёзмай туриб зулм ўқига учган жонлар руҳи чирқирамоқда.Руҳлар  эса ёруғ нурлари билан ёвузликни чекинтиришига яратганнинг ўзи мададкор бўлиши муқаррар!


    Уйғур қондош гулзорида сўлди
    ғунча япроқлар,
    Зулм зарби ҳарбларидан юракларда титроқлар.

    Ҳур гўдаклар жонларининг руҳи учди осмонга,
    Гуноҳим не менинг  дебон самолардан сўроқлар!

    Ризо Обид

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz