Ризобек Воскресенье, 2024-04-28, 04.56.41
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Июль » 14 » Бугуннинг гаплари
    12.01.00
    Бугуннинг гаплари
    "Озодлик"да директор ким? (2)

    "Озодлик"да кейинги пайтларда бири бошқасини инкор этувчи зиддиятли хабарлар кўпайиб кетди.Радиода Ўзбекистондаги ҳолатдан бехабар гўё  уч тоифа кишилар фаолият юритаётгандай.

    Масалан,  бир хабарда Ўзбекистонда тўкинчилик, 50- 60 минг доллар пул ҳеч гапмас  дейилса, бошқа бирида шакарнинг баҳоси қимматлигидан одамлар зорланаётгани хабари.Тингловчи тугул радио дастуридаги суҳбатга таклиф қилинган алломалар ҳам ажабтовур янгилик олдида талмовсираб қолишганидан ажабланмаса ҳам бўлади.

    Радиодаги номалар- ҳангомалар хусусида кейинги пайтларда қатор мақолалар эълон қилинди.

    Лекин биз аввалги муаллифлар чиқишларини шарҳламоқчи эмасмиз, балки  шу мавзудаги дастлабки мақолада айтганимиз "Озодлик"да бугун ким директору ва нима ишлар билан банд?" деган савол атрофидаги мулоҳазаларимизни давом эттирамиз.

    Айтганимиздай телефон гўшагини Чехиянинг пойтахти Прагадаги радио бош қароргоҳида аввал маълум бўлганидай Сожидахоним Жаъфарова кўтардилар.

    - Нега таниқли сиёсат намоёндалари, мухолифат дарғалари овозлари йиллаб радиодан эшитилмайди? (номларни Сожидахонимга айтиб ўтдик, бу ерда яна такрорламоқчи эмасмиз, чунки  эртага уларни понада МХХчи деб маломат қилишади- таҳ.)Қачондан буён қатор ОАВларда "Озодлик" радиоси ўзбек бўлими фаолиятига оид танқидий мақолалар, баёнотлар эълон қилиняпти- ю аммо ўзгаришдан дарак йўқ -сўраймиз Сожида хонимдан.

    - Мен, ундай мақолаларни ўқимайман, хабабрим йўқ, шундай чиқишлардан... - дейди хоним.

    - Э, қўйсангизчи, ўзингизни билмаганликка олманг, ахир радиодаги бобожонлар деганларнинг ростдан ҳам хурмача қилиқларидан наҳот хабарингиз йўқ.Ахир мухолифатчилар бонг уриб ётишибди, эрта ё индин Прагада капа тикиб очлик бошлаш арафасидаку улар.Тўғри, сиз ҳам ходимларингиз тарафини оласизда...

    Бу каби кескин сўзларимиздан сўнг "Озодлик" радиоси тожик бўлимида директорман, ўзбек бўлимида янги директор топилгунча вақтинча ишлаб турибман деган Сожидахоним қуйидагиларни айтди:

    - Мен, мақола ва хабарлардан бехабарман, агар кимдир қайсидир ходимнинг фаолиятидан қониқмаётган бўлса бизга ёзиб юборсин, биз ўрганиб чора кўрамиз ва жавоб берамиз...

    Ҳа, дарвоқе шу ўринда "Озодлик"нинг ўзбек бўлими ҳақидаги кўп танқидлар унинг директори Сожидахоним Жаъфаровага етиб бормаганга ўхшайди, деган фикр келди.Масалага оз бўлсада ойдинлик киргандай .Тўғрида, бечора директор ўзбекча тушунмаса.Ҳа, бу ёқда камчилиги ва нуқсони ҳақда айтилган ўзбек тилини тушунадиган ходимлар ўзи ҳақда норозилик кучайгани хусусида бошлиғига ахборот берадими?Жиндай виждони бўлсаку ҳеч кимга айтиб ўтирмай этагини кўтариб кетар эди авра -астари ағдариб қилмишу нуқсонлари белига тугилган ходимлар.Лекин ундай жўмардлар йўқ у ерда танқид қилинганлар орасида.

    Ҳа, "Озодлик"даги бугунги вазият Афандининг ҳангомаларига ўхшаб кетади.Худди, "қулоғингга танбур чертдимми шунча пайтдан буён" дегандай.

    - Мен сизни журналист сифатида ҳурмат қиламан  - дейди Сожидахоним.

    Унинг ҳурмат қиламан деган гапларига телефонда узоқ вақт олмайин деган андиша билан "раҳмат" деб қўя қолгандим.Энди у самимиятга жавобим бу:

    - Мен ҳам сизни бир инсон, аёл сифатида ҳурмат қиламан, сизни ўзбек бўлимига директор қилиб қўйганлари чатоқ бўлган.Сиз ҳам:"ахир мен тилни тушунмасам, қандай раҳбарлик қиламан" деб айтмаган экансизда.Афсус увол бўлган орадаги тўрт йилми беш йил вақт-а.

    Ҳозирча иккинчи мақоламизга ҳам нуқта қўйиб турамиз.

    Аммо билмадик, ўзбекнинг пешонасига бир инсофли киши "Озодлик"ка директор бўладими ё ўтган гал айтганимиз Ўзбекистон Бош Прокуратураси матбуот котибаси Светлана Ортиқовани опажонлаб ортидан ялтоқланиб юрадиган Соиждахоним отини айтган Алишер Сиддиқ деганга ўхшаган биттаси келиб қоладими?Ишқилиб ўзбекнинг  пешонасидаги шўр  ҳеч бўлмаса "Озодлик" радиосида қурисинда.Ҳарқалай у радионинг демократия минбари бўлиб хизмат қилади дейилган шиори борку.

    Ризо Обид
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz