Ризобек Суббота, 2024-04-27, 20.38.46
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Июль » 14 » Демократик Ўзбекистон Конгрессида ташкилий масала
    20.55.13
    Демократик Ўзбекистон Конгрессида ташкилий масала
    Ёшларга йўл

    Демократик Ўзбекистон Конгрессининг Бошқарув ҳайъатида ташкилий масала

    Жаҳонгир Муҳаммад Демократик Ўзбекистон Конгресси раислигини ёшларнинг кучли овози Алишер Юсуфжон ўғлига топширди


    Демократик Ўзбекистон Конгресси 2005 йилнинг 11 Июл куни асос солинган эди ва ташкилот туғилган кун муносабати билан ёзган мурожаатида журналист, ёзувчи ва тилшунос олим – Демократик Ўзбекисон Конгрессининг асосчиси Жаҳонгир Муҳаммад шундай дейди:

    -Биз демократлармиз. Халқ бошқарувига, эркин сўзга, қонунлар ҳукмронлигига асосланган, шахс ва ташкилотларнинг ҳуқуқларини ҳурмат қиладиган ҳамда бозор иқтисодига йўл берган тузумларни қўллаймиз ва яккаҳоким, қонунларни менсимайдиган, демократияга қарши бўлган диктатура режимларини рад этиб келамиз.

    Биз хорижда яшаганимиз учун Ўзбекистон ҳукуматига қарши сиёсий партия ёки ҳаракатнинг маркази бўла олмаймиз, бундай партия ёки ҳаракатнинг маркази Ўзбекистон ичида бўлиши керак. Аммо биз демократияни ёйиш ва диктатурани рад этиш баробарида мамлакат ичидаги демократик кучларга ёрдам беришимиз мумкин. Ўтган тўрт йилда Ўзбекистон Демократик Конгресси бу вазифани баҳолу қудрат бажариб келди. Бу ташкилот уч ойда йўқолади деган башоратчиларнинг истаклари амалга ошмади ва ДЎК бугун ҳам яшамоқда. Унинг ўз фаоллари, ўз нашрлари ва ўз сўзи бор. Демократия учун курашган ташкилот биринчи галда ўзи демократик тамойилларни амалда намоён этиши керак. Шундай экан, мен ташкилотга тўрт йил раислик қилдим ва энди уни бошқа одам бошқариши керак деб ҳисоблайман. Айниқса, уни ёшларнинг қўлига топширсак ва биз уларга маслаҳатчи бўлсак, нур устига аъло нурдир. Мен шундан келиб чиқиб, бу вазифани буюк шоиримиз Юсуф Жуманинг ўғли, сиёсий ҳаракатлари билан жамаотчиликка яхши таниш бўлган Алишер Юсуфжон ўғлига топширсак деган таклифим бор.

    Ҳар қандай инсон шахсий принципларига эга. У ташкилот раҳбари бўлса баъзан умумий ишларга ва муросага зиён етказмаслик учун ўз шахсий принципларидан воз кечиши ёки чекиниши керак экан деган хулосага келдим.  Алишер раҳбарлик жараёнида шунга риоя қилади деган умиддамман.

    Мен ташкилотнинг веб саҳифаларини бугунга қадар ўз ёнимдан молиялаб келдим ва бундан кейин ҳам менинг ДЎКка бу ёрдамим давом этади. Айни пайтда қўлимдан яна қандай ёрдам келса аямайман.

    Ёш демократларга мурожаат қилиб, сафдошингиз Алишер Юсуфжон ўғлини қўллаб қувватланг, унинг ёнига қўшилинг ва Ўзбекистон демократик ўлка бўлиши учун озми-кўпми ўз ҳиссангизни қўшинг демоқчиман…

    ДЎК Бошқарув ҳайъати ташкилотнинг асосчиси Жаҳонгир Муҳаммаднинг бу таклифини инобатга олди ва унга бугунгача қилган холис хизмати учун миннатдорчилик билдирди ҳамда бундан кейин маслаҳатлари билан ДЎК фаолиятини юритишга кўмаклашиб боришини сўради.

    Маълумки, АҚШда рўйхатдан ўтган ва халқ бошқарув тизими-демократияни тарғиб қилишга йўналган ДЎК ўз фаолиятини АҚШ қонунлари доирасида юритади ва унинг низоми ҳам шу асосда қурилган. Низомга кўра, ташкилот раисини бошқарув кенгаши ўз орасидан сайлайди.

    Ташкилий масала муҳокама этилар экан, дастлаб ДЎК фаоли Алишер Юсуфжон ўғли бошқарув ҳайъати аъзолигига киритилди ва сўнг бошқарув аъзоларининг розилиги ва қўллаб-қувватлаши билан Демократик Ўзбекистон Конгрессининг раиси бўлди.

    Унинг бу вазифадаги холис хизматига муваффақият тилаймиз!

    Бобур Холиқназар.

    www.turonzamin.org
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz