Ризобек Воскресенье, 2024-04-28, 13.13.13
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Июль » 16 » МУНОСАБАТ
    00.54.16
    МУНОСАБАТ
    Жаҳонгир Муҳаммад муродига етди

    Бизнинг ўзбекларда яхши удум бор.Оғир кунларда бир - бирига елкадош бўлиш.Аммо мустақиллик йилларида бу удум унутилаёзгандай.

    Машҳур сиёсат арбоби, таниқли адиб ва зукко олим Жаҳонгир Муҳаммадда эса ўша ўзбекона удумга содиқлик сақланган экан.Шу боис ҳам 2005 йил Андижон фожеалари чоғи уни майдонга отилиб чиққанини наъра тортган  шер каби таърифланса муболаға бўлмас.

    Ўша кезларда унинг овози кириб бормаган ўзбек хонадони қолмади.Ҳамма унинг "қўлни қўлга берайлик" деган чақириғини кўзда севинч ёшлари билан тинглади.Лекин 90 -йиллардаги мухолифатда рўй берган нобоплик яна панд берди.

    Жаҳон тинчликсевар, демократия тарафдори бўлган мамлакатлар, ҳалқаро ташкилотлар ёрдам қўлини чўзмоқчи бўлиб турганда яна ўша "мен кейинги бўламанми" деган кибр ўзбек халқи чинакам ҳурлиги йўлига ғов бўлди.

    Ўшанда Жаҳонгир Муҳаммад томонидан асос солинган Демократик Ўзбекистон Конгресси ўз мақсадига эриша олдими?

    Деярли ҳа, деб жавоб айтилса бўлади.Чунки у бугун эътибор берган бўлсангиз ҳамма ёшларни бир даврага торта олди.Ўрта ёшлилар ҳам, кекса мухолифатчиларнинг кўпчилиги ҳам Жаҳонгир Муҳаммадга хайриҳоҳликларини яширмаяптилар.

    Таъбир жоиз бўлса ҳамманинг жиғига тегиб, меъдасига теккан иккита чолгина аросатда турибди холос.Албатта уларнинг қариндошлари ҳам иложсизликдан улар ёнида.Аммо ҳаммаси ҳам эмас.

    Дарвоқе, Жаҳонгир Муҳаммад Демократик Ўзбекистон Конгресси раиси лавозимини ёшларнинг қудратли овоз эгаси бўлган Юсуф Жуманинг шижоаткор ҳамда довюрак ўғли Алишер Юсуфжон ўғлига топширди.Марднинг боласи мард бўлади.Алишер Юсуфжон ўғли демократия байроғини боши узра кўтариб Ўзбекистонга ёруғ юз билан кириб боришини тилаб қоламиз.

    Айримлар Жаҳонгир Муҳаммадни "фалончининг ортидан ибрат кўрсатди" дея қичиқ гаплар ҳам отиб  бўлишди.Йўқ, Жаҳонгир Муҳаммад у нусха айтган кимса каби йигирма йил мансаб курсисига ёпишиб ўтириб ўзи ёзган низомини ўзи бузиб, сўнг уни топширгани йўқ.У ўзи асос солган Демократик Ўзбекистон Конгресси Низомига кўра демократик асосда, ўз вақтида бўшатди.

    Мансабдор бўлганлар орасида бу каби мардона позиция тутган  кўкрагига демократман деб муштлаб юрганлар ичида ҳали чиққани йўқ.Афсуски чиқмайдиганга ҳам ўхшайди.

    Албатта, Ўзбекистонда чиндан озодликка эришилмас экан Жаҳонгир Муҳаммад қўл қовуштириб ўтирмайди.Мана шу бугуноқ биз бунинг гувоҳи бўлиб турибмиз.Унинг янги 
    www.jahonnoma.com саҳифаси ва унда эълон қилина бошлаган янги китоби яна демократия учун хизмат қила бошлади.

    Демак кураш давом этади.Карвоннинг бошида эса миллатнинг қаҳрамонларидан бири Жаҳонгир Муҳаммад ёшларни эргаштириб бораверади.

    Ризо Обид
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz