Ризобек Воскресенье, 2024-04-28, 11.47.01
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Июль » 17 » Мухолифатнинг йигирма йили
    13.39.09
    Мухолифатнинг йигирма йили
    Ҳеч қачон умидсиз бўлманг...

    “Янги
    Дунё” ўзбек мухолифати ташкил топганининг 20 йиллиги муносабати билан мухолифат фаолларига 10 савол билан мурожаат қилди.
    Бизнинг суҳбатдошимиз - айни пайтда Австрияда яшаётган ўзбек мухолифати фаоли, таниқли шоир Ёдгор Обид.

    Юсуф Расул: -Ўзбекистондаги мухолифат тарихи ҳақида нималарни биласиз? Бурунги замонларда ҳам бизда мухолифат бўлганми?

    Ёдгор Обид: -Бу ерда гап сиёсий мухолифот ҳақида кетаябди. „Мухолифот“ бизнинг тилимига четдан кириб келган сўзлардан бири. Табиатан одамлар ва ҳалқлар орасида бўлгани каби, уларнинг тилларини ҳам бир- бирларига таъсирлари ўтиб туради. Тарихда асрлар давомида ўз асосий тилларини йўқотган ва бошқа ҳукмрон тилларни бутунлай ўзлаштириб олган ҳалқлар ҳам йўқ эмас. Бунга кўплаб мисоллар келтириш мумкин. Бизнинг ҳалқимиз тилини, она тилимизни ўзгартириш учун ҳам кўп уринишлар бўлди. Жумладан- араблар босқинидан кейин араб тилини зўрлик билан тарғиб қилдилар. Кўплаб олим, ёзувчи ва шоирлар араб тилида ёза бошладилар. Афсуски, кўплаб олимларимиз, шоирларимиз асарларини бугунги кунда фақат таржима орқалигина ўқий оламиз.Мавлоно Аҳмад Яссавийнинг буюкликлари шундаки, биз Ислом динида бўлишимиз билан бирга, ўз она тилимизга эга ҳалқ эканимизни исботлади ва соф туркийда ижод қилди. Шеърларининг юксак бадиийлиги, таъсирчанлиги ўз кучини кўрсатди, туркистонликлар орасида кенг эътибор қозонди. Тархий манбааларда кўрсатилишича, Соҳибқирон Темур Йилдирим Боязид билан жанг пайтида Оллоҳдан мадад илтижо қилиб, Яссавий ғазалларини ўқиб турган.

    Руслар босқинидан кейин ҳам шунга ўҳшаш ҳодисалар юзага чиқа бошлади. Яъни, кейинги пайтларда рус тилида ёзадиган ёзувчи ва шоирлар пайдо бўла бошлади. Уларни, турган гапки, ҳукмдор давлат маркази ҳам қўллаб- қувватлаб турди. Қизиғи шундаки, улар ҳам „биз жаҳон тилида, яъни- рус тилида ижод қилиб, ҳалқимизга ҳизмат қилаябмиз. Ҳалқимиз обрўсини кўтараябмиз“ деб даъво қилишарди. Гўё ҳалқимиз бундай обрўга муҳтождай… Уларнинг кўплари ҳозир ҳам ҳаёт, кўпчилик зиёлилар танийдилар. Ҳукмрон тузум биз учун дунё йўлларини беркитиб, фақат рус тили орқалигина кичкина эшикча қолдирганди. Тил мустақиллиги учун кураш даврида, бир неча кўзга кўринган ўзбек ёзувчилари, ўзлари ўзбек тилида ижод қилиб элга танилганларига қарамай, „ўзбек тили давлат тили бўлолмайди“ деб даъво қилгандилар. Ҳатто матбуотда ҳам катта- катта мақолалар билан чиққанлар. Масалан- Ўлмас Умарбеков, Жамол Камол ва бошқалар. Табиийки, уларнинг бошида ўша пайтда Ислом Каримов турганди…

    Яратганга минг қатла шукрлар бўлсинки, бундай тарихий жараёнлар қаърида ҳам ҳалқимиз ўз тилини сақлаб қола олди. Зеро халқимизнинг тарихий илдизлари чуқур ва бақувватдир. Бир неча бор буюк империялар яратган, ўз давлатчилигига эга бўлган Туркистон турклари учун буни табиий ҳол деб тушуниш керак. Унинг таркибига кириб келган баъзи сўзлар эса умум табиий ҳолат- тилларнинг ўзаро таъсири, интеграцияси масаласидир. Мухолифот сўзи европаликларда лотин тилидан олинган „оппозиция“ шаклида ишлатилади. „ Позиция“- эгаллаб турилган жой ёки мавқеъ, „О“ ҳарфи қўшиб ёзилса, „оппозиция“ шаклида акс маънони билдиради. Бу эса биз қабул қилган ва ишлатаётган „мухолиф“ ёки „мухолифот“ сўзларининг бошқа тилдан кириб келган шакли. Қоидага кўра „мухолиф“ бирликни, „мухолифот“ кўпликни билдиради. Киши- кишига қарашлари, фикри, ҳаракати орқали мухолиф бўлиши мумкин. Яъни, қарама- қарши қарашлари, қарама- қарши фикри, қарши ҳаракатлари билан. Шахсий ва сиёсий мухолифлик ҳам шу сирада.

    „Неки қилдим- кенгаш билан қилдим“ деган сўзлари бор Соҳиқирон Темурнинг. Демак, кенгаш даврида бошқалар билдирган турли фикрларга қулоқ солган. Албатта, турли бўлгандан кейин, маълумки, мухолиф фикрларни ҳам тинглаган ва эътиборга олган. Кенгашиш талаби Қуръони Каримнинг бир неча оятларида ҳам келади.

    Сиёсий мухолифот асосан давлатчилик билан боғлиқ. Давлат ва у давлатнинг хокимияти бор ерда албатта хокимият сиёсатига мухолиф сиёсий фикрлар бўлади.Туркистон ҳалқлари бир неча минг йиллик давлатчилик тарихига эга экан, демак қадимда ҳам мухолифот бўлган. Хокимият сиёсати ва мухолифот фикри, қарашлари, харакати эгиз туғилади ва ёнма- ён яшайди. Бошқача бўлиши мумкин эмас.Бутун умрини жиноят ва хатолар ичида ўтказаётган Исом Каримовнинг „бизда мухолифот йўқ“ дейиши унинг қанчалар ҳам сиёсий, ҳам фикран кўрлигини, ақли ноқислигини кўрсатади. У фақат „одамларни қўрқитиб олсам бас, ҳаммаси қўлимга қараб қолади“ деб ўйласа керак. Бу ҳам ниҳоятда ақли ноқислигини билдиради. Ҳалқни бир марта алдаш ёки қўрқитиш мумкин. Нари борса икки ёки уч марта… Ҳалқ қўрқишдан чарчайди.

    Демак, Туркистонда мухолифот тарихи унинг давлатчилик тарихи қадар узун. Маҳмуд Торобий оддий элакчи бўлган. Афсуски, тарихи чуқур ўрганилмаган. Лекин ҳалқни мўғул босқинчиларига қарши бирлаштира олди ва биринчи жангдаёқ ҳалок бўлди. Аммо унинг сафдошлари ғалаба қозондилар. Тарихда бундай мисоллар жуда кўп. Тарихимиз ҳали очилмаган қўриқ.

    Охирги мухолифотчиларни олайлик. 1920 йилларга қадар жадидлар ҳаракати билан баробар „Туркистон бирлиги“ партияси фаолият кўрсатган. Бошқарув ҳайъатида кимлар бўлгани, қандай йўналишда харакат қилганлари ҳақида маълумотлар фақат Москва КГБси архивида сақланади. Мағжон Жумабоев, Шокарим каби қозоқ шоирлари шу партия таркибида бўлганлари ҳақида маълумотлар бор. Масалан, Мағжоннинг „Туркистон“ шеъри ўша йиллари оммавий қўшиққа айланиб кетган.

    Советлар даврида мухолифот бўлмаганлиги ҳам тўқима афсонадан бошқа гап эмас. Машҳур қўрбошилардан бири Иброҳим Қўрбошининг ( Иброҳим Лақай номи билан ҳам машҳур) 1939 йили қўлга олинганини ҳисобга олсак, мухолиф сиёсий харакат шу йилга қадар тўхтамаганини кўрамиз. Мустафо Чўқай, Вали Қаюмхон, Боймирза Ҳайитларнинг курашларидан кўз юмиш - гумроҳлик бўлар эди. Кўриниб турибдики, сиёсий мухолифот ҳаракати иплари бирон қатимда узилиб қолган эмас. Раҳматлик Боймирза Ҳайит ўлимидан бир ҳафта олдин телефон қилиб: „Ёдгорбек, сиз билан бизни фақат умид асрайди. Ҳеч қачон умидсиз бўлманг“ деганди. Дарҳақиқат, умидсизликка тушган мухолифот – мухолифотлигини йўқотади.

    Бугунги сиёсий мухолифот ҳам аслида осмондан тушгани йўқ. Олдингиларнинг узвий давоми деб қараш керак. „Бирлик“ харакатига ҳам, ким нима деса десин, аслида талабалар асос солганди. Ҳозирги пайтда йўқ обрўни талашиб, мухолифотнинг ривожига тўсқинлик қилаётганлар кейин, раҳбарликка таклиф қилинганлари учунгина пайо бўлишди.Уларнинг орасида ҳаракатга астойдил, сидқидилдан ҳизмат қилганлар ҳам бўлди, вазиятдан ўз шахсий манфаатлари йўлида фойдаланиб қолиш мақсадида кириб келганлар ҳам бўлди. Бу- энди бошқа масала. Кейинги воқеъалар жараёнини ўрганганлар буни яхши биладилар. Хуллас, сиёсий мухолифот ҳар доим бўлган, ҳозир ҳам бор ва бундан кейин ҳам бўлади.

    Ю.Р.: -Ўзбек мухолифотининг пайдо бўлиши ва шаклланиш жараёнини1989 йилда „Бирлик“ ҳаракати билан боғлайдилар. Сизнингча Ўзбекистонда мухолифат ва мухолифатдаги сиёсий ҳаракатларни пайдо бўлиши сабаблари нималар билан боғлиқ эди?

    Ё.О.: -Гарчи „ Бирлик“ халқ харакати фаолияти Ўзбекистондагина эмас, балки бутун Туркистон тарихида муҳим аҳамиятга эга бўлсада, умуман сиёсий мухолифотнинг пайдо бўлиши ва шаклланишини фақат „Бирлик“нинг пайдо бўлиши билан боғлаш унчалик тўғри бўлмайди. Мухолиф фикр, мухолиф қарашлар ва мухолиф харакатлар Туркистон миқёсида доим у ёки бу шаклда мавжуд эди. Вали Қаюмхон, Боймирза Ҳайитлар ташкил қилган Туркистон Легиони юз минглаб одамларни гитлерчилар крематориясидан асраб қолгани ва уларнинг Ватан озодлиги ҳақидаги шиорларини, ҳимнларини, қўшиқларини олиб кўрайлик. Бу-ҳалқимиз тарихининг катта бир бўлаги ва уни унутишга ҳаққимиз йўқ. Легиончилар билакларига „ ОЛЛОҲ БИЗ БИЛАН“ сўзлари ёзилган лахтакларни тақиб юришган. Ҳимн сифатида Абдулҳамид Чўлпоннинг „Гўзал Фарғона, сенга не бўлди…“ шеърини куйга солишган ва биргаликда куйлашган. Бу ҳаракатнинг иштирокчиларидан кўплари бу дунёни тарк этган бўлсаларда, баъзилари ҳаёт, табаррук ёшга етиб юрибдилар. Уларнинг хотиралари- ҳалқимиз тарихининг катта бойлиги, ҳаммамиз учун ғанимат.

    Бу – муҳолифат тарихининг бир қаноти бўлса, яна бир қаноти- қўрбошилар харакатининг иштирокчилари хотираларидир. Бу харакатнинг сардорларидан бири- Шерматбекнинг оламдан ўтганига кўп вақт бўлгани йўқ. Аммо у кишининг фарзандлари, яқинлари, сафдошлари бор. Менда Шерматбекнинг ва у кишининг ўғли овози сақланиб қолган. Шерматбек: „ Биз Ватан озодлиги учун курашдик, жанг қилдик.“ дейди. Кўп жангларда ғалабага эришганлари ва оқибатда сотқинлар сабаб мағлуб бўлганларини айтади.

    Қозоғистонда Мустафо Чўқай ҳаёт йўлларини ёритувчи филм яратишибди, Китобларини чиқаришибди. У расман тан олинган Туркистон Мухториятининг биринчи президенти эди. Унинг овози қайд этилган кассетада шу сўзлари сақланиб қолган: „Биз Буюк Туркистон учун курашдик. Лекин хато қилдик. Душманнинг сўзига ишониб қўйдик“. Шу сўзлардан кейин у шоир Мағжоннинг „ Туркистон“ шеърини жуда ўрнига қўйиб, чиройли ўқийди. Буюк курашчи Мустафо Чўқай Уруш бошланган йилнинг ярмида тиф касалига йўлиқиб, дунёдан кўз юмади. Афсуски унинг кўрсатган фаолияти, ҳаёт йўллари, асарлари ўрганилмаган ва ўрганиш, сиёсий мухолифот тарихи билан янги авлодни таништириб бориш учун бугунги Ўзбекистонда шароит йўқ. Ҳатто давримизнинг улуғ муттафакирларидан бири Боймирза Ҳайит ҳақида ҳам, агар Туркияда нашр қилинган баъзи китобларини ҳисобга олмасак, келаётган авлодга тавсия қилгудек бирор маълумот йўқ. Ҳеч бўлмаса у одам ҳақида бир ҳотиралар китоби тайёрлаш, бир вақтлар радио орқали қилган чиқишларини йиғиб, нашр эттириш мумкин эди. Лекин ким бўйнига олади бу бироз маблағ талаб қиладиган ишларни… Боймирза Ҳайит – олдинги бўғин сиёсий мухолифотнинг буюк вакили эди.

    Булардан ташқари ҳам кўплаб мухолиф партиялар, харакатлар, гуруҳлар фаолият кўрсатганлар. Ҳали тарихимиз харитасида ўрганилмаган оқ доғлар жуда кўп.Буларни юзага чиқариш, ўрганиш ва ўргатишни йўлга қўйишдан халқимиз фақат катта манфаат кўриши мумкин. Ҳозирги жинояткор ҳукуматнинг бундай савобли ишга тиш- тирноғи билан қаршилик кўрсатиши табиий ҳол. Фақат жинояткор ҳукуматгина муҳолифотдан мутлоқ юз ўгириши, Ислом Каримов айтганидек „бизда мухолифот йўқ“ деб, кўриб- кўрмаганга олиши мумкин, Зеро табиатан жиноятчилар ҳақиқатнинг юзига қарашдан қўрқадилар. Жиноятга қўл урганларини, қўллари қонга ботганини, энди бу жинояларни ҳеч ким кечира олмаслигини жуда яхши биладилар…

    Хуллас, кўрганимиздек, „ Бирлик“ ва „ Эрк“ партиялари осмондан узилиб тушганлари йўқ. Уларнинг пайдо бўлишларида асос мавжуд эди. Қолаверса, Советлар ҳукмдорлигининг бир неча ўн йиллик умри давомида мамлакат катта жазо лагерига айланган эди. Мен умумий қабул қилинган гапни такрорлаш учун бу сўзларни айтаётганим йўқ. Фараз қилиб кўринг: Сталин ўлиб, Никита Хрушчев хокимиятга келган олтмишинчи йилларнинг биринчи ярмига қадар қишлоқ аҳлига паспорт берилмаган эди. Бу майда – чуйда гап эмас. Чунки паспортсиз одам аслида шу мамлакатнинг ватандоши (граждани) ҳисобланмайди. Чет элга чиқиш у ёқда турсин, ҳатто ўз мамлакатлари шаҳарларига ҳам бемалол бориб келолмасдилар. Асосий ҳужжатлари- колхоз берган меҳнат дафтарчалари эди. Мен ўзим қишлоқда туғилиб ўсганим учун яхши эслайман: одамлар кечалари колхоздан қочиб кетмасликлари учун қишлоқ четларига милиционер бошчилигида кўнгилли комсомоллардан иборат қўриқчилар қўйиларди. Егулик етишмасди. Йўл устида очликдан ўлиб қолганларни кўп кўрганман. Етти ёшдан етмиш ёшгача пахта теримига мажбуран олиб чиқиларди. Чиқишдан бош тортган одамнинг эшиги олдида эртасигаёқ милиция гуруҳи пайдо бўларди. Уларда бўйин товлашга журъат қилган одамни уришга, ҳеч қандай суд ҳукмисиз қамаб қўйишга, ҳар ҳил баҳоналар билан йўқ қилишга ҳуқуқ берилганди. „ За сопротивление представителью власти“ моддаси уларнинг ҳар қандай ваҳшийликларини оқлай оларди. Пахта теримига чиқа олмаган ҳомиладор аёлни бир милиционер отиб ташлаганининг гувоҳи бўлганман. Ўша милиционер ҳеч қандай жазо олмаган, аксинча, янги лавозимга тайинланган эди. Ватанпарварлиги учун!

    Бу даҳшатли аҳволнинг охири кўринмайдигандек эди. У пайтларда инсоннинг инсоний ҳуқуқлари ҳақида ким ҳам ўйларди дейсиз! Айниқса солиқларнинг кўплиги, одамларда солиқ тўлаш имконларининг йўқлиги, ҳалқ ибораси билан айтганда, чипқон устига чипқон бўлди. Уй солиғи, томорқа солиғи, гўшт солиғи, сут солиғи, жун солиғи, тухум солиғи, сув солиғи, тутун солиғи, ҳатто қишдан омон- эсон чиққанлиги учун деган солиқ ҳам бор эди. Уйланмаган ёшлардан эса фарзандсизлиги учун ҳар ойда бир солиқ олинарди. Ҳукуматнинг мантиқ билан иши йўқ, Масалан, уй эгасининг моли, товуғи бор ё йўқлигидан қатъий назар гўшт, сут, жун, тухум солиқлари тўлаши шарт эди.

    Ҳудди шу ҳолат турли кўринишларда Михаил Горбачев даврига қадар давом этиб келди. Ҳолдан тойган, пичоқ бориб суягига қадалган ҳалқ, табиийки, нажот йўлини излай бошлайди. Аввал Болтиқбўйи респуликаларида, кейин Озарбойжон ва бошқа Кавказ республикаларида мустақиллик учун курашлар бошланди. Қозоғистонда, 1966 йил Чимкент қўзғолони ҳақида ҳали кўпчилик билмайди. Биз Чимкентга олиб борадиган йўл ёқасида яшардик. Кечаси билан Чимкент томон ўтиб бораётган танклар овози уйқу бермасди. Баъзи тафсилотлардан фақат миш- мишлар орқали хабардор бўлардик. Орадан кўп вақт ўтмай Олма отада „ Желтўқсон“ қўзғолони бошланди. Кўп қон тўкилди. Кўп ёшлар қамоққа олинди. Бу воқеа шоир Мухтор Шахановнинг „Адашган цивилизация“ шеърий китобида яхши аксини топди. Бундай воқеалар кўп бўлган, лекин Совет даврида информация воситалари қаттиқ назорат остида бўлгани учун кўпчилик бехабар қолар эди. Ҳозир Олма отада „Желтўқсон“ майдони бор. Шунинг ўзи ҳам Қозоғистондаги бугунги сиёсий вазият Ўзбекистондагидан фарқ қилишини кўрсатади.

    Михаил Горбачев даврига келиб информация тўғонлари дарз кета бошлади. Бошқа халқларнинг сиёсий чиқишларидан хабар топган Ўзбекистон аҳолисида ҳам қўзғолишга тайёр ҳолат пайдо бўлди. Бир неча сиёсий ташкилотлар, партиялар, харакатлар, жумладан „ Бирлик“, „ Эрк“ ҳаракатларининг пайдо бўлиши ҳудди шу даврга тўғри келади. “Бирлик” халқ харакатини дастлабки даврида бир неча раисдошлар бошқара бошлади. Улар орасида таниқли бастакор Зоҳид Ҳақназаров, олим ва профессор Шуҳрат Исматуллаев, Бек Тошмуҳаммедовлар бор эди. Учалалари ҳам ҳалқ орасида танилган, илмлик етук сиёсатчилар эдилар. Зоҳид Ҳақназаровни ва Шуҳрат Исматуллаевнинг халқ орасидаги обрў- эътиборлари Абдураҳим Пўлатовга тинчлик бермай қўйган эди. Мустақиллик учун кураш жараёни яқинлашган даврда „аввал демократия, кейин мустақиллик“ шиорини дастак қилиб олган А. Пўлатов ўз сафдошлари бўлмиш Зоҳид Ҳақназаров билан Шуҳрат Исматуллаевни сафдан сиқиб чиқариб юборишга зўр бериб урина бошлаганига гувоҳман. У кўтарган шиор аслида мустақилликка қарши эди. Чунки, ҳаёт қонуниятига асосан демократия йўли оғир ва узоқ. Мустақиллик- бугунги долзарб масала. Шиор - Каримовга маъқул келадиган шиор эди. Ҳуллас унинг ҳудбинларча қилган уринишлари устун келди ва Ҳаракатнинг бошида бир ўзи қолди. Шу даврдан бошлаб мухолифот ўз мухолифотлигини йўқота бошлади.

    Ю.Р.: -90- йиллар бошида пайдо бўлган Ўзбек мухолифоти мамлакат ва халқ учун асосан қандай кўзга кўринарли, тарих учун эслаш мумкин бўлган ишларни амалга оширди?

    Ё.О.: - Асосан раисдошлар бошқараётган даврда “Бирлик” халқ ҳаракати ўз номини оқлай оладиган даражада фаолият кўрсата олди дейиш мумкин. Яъни, халқнинг сиёсий фаоллиги ошди. Бу жуда муҳим ютуқлардан бири эди. Ундан ташқари тилимизнинг қадри учун курашди ва тил ҳақида қонуннинг пайдо бўлишига катта ҳисса қўшди. Мен ҳисса қўшди деябман. Зеро, бу фақат “Бирлик” ташкилотининг эмас, балки она тилимиз ҳимояси учун майдонга чиққан халқнинг ва бошқа кўплаб демократик руҳдаги партияларнинг ютуғи деб қараш керак. Экология масаласида ҳам кўп фаол ҳаракатлар бўлди. Тўғри, бу ҳаракатлар Орол денгизини тўлдириб бера олгани йўқ. Лекин эзгу ният билан ҳаракатга тушишнинг ва бу масалага ҳалқ эътиборини жалб қила олишнинг, қолаверса, муаммонинг муҳимлигини жаҳон жамоатчилигига кўрсата билишнинг ўзи кўзга кўринарли, сўралганидек, тарих учун эслашга арзирлик иш эди.

    Ю.Р.: -Сизнингча ўзбек мухолифотининг ўша пайтда йўл қўйган энг катта хато ва камчиликлари нималардан иборат эди? Мухолифат нималарга эришди-ю, нималарни бой берди?

    Ё.О.: -Тўғри, камчиликлар, хатолар, ҳатто хоинлик даражасида жиноий харакатлар ҳам кўп бўлди. Мен буларни умуман мухолифотга мансуб деб ўйламайман. Мухолифотнинг асосий ўзаги -ҳалқимизнинг илғор қисми эди. Бошқарув ташкилотларига суқулиб кириб олган баъзи шахслар айнан шу ўзакка захм етказа бошладилар. Халқнинг кўзи очиқ, ҳамма нарсани кўриб, билиб туради. Бошқарувдаги баъзиларниг худбинликлари, мунофиқликлари кўзга ташлангач, халқ улардан юз ўгира бошлади. Фақат сўзамоллик, уста нотиқ бўлиш билан иш битмайди. Халқни алдашга уриниш эса – жиноят. Эслаб кўринг: Мусо саллолоҳу алайҳи вас салом туғма дудуқ бўлганлар, ҳар бир сўзни қийналиб гапирганлар. Шунга қарамай Оллоҳ пайғамбарликни шу кишига муносиб кўрди. Қалб ва тил бирлиги эътиборга олинди. Қуръони каримда мунофиқлик қаттиқ қораланади. Ҳозирги кунда баъзи бировларнинг қуръони каримни ислоҳ қилиш даъвосида юрганлари сабаби ҳам шунда бўлса ажаб эмас. Чунки улуғ китоб уларга кўзгудек ўз башараларини кўрсатиб қўйди. Агар имкон топсалар ҳудди шу мунофиқлик ҳақидаги оятларни ислоҳ қилсалар керак…

    Мисол сифатида бир воқеани айтай: Халқ харакати штаби ёзувчилар союзининг биринчи қаватида эди. Штабда Абдураҳим Пўлат ва яна уч- тўрт киши бор. „Бирлик“нинг ўша пайтдаги фаоли ҳисобланган бир шоира ёнимга келиб (ҳурмат юзасидан исмларини айтмай қўяқолай ) : „ Ёдгоржон, эртага бир норозилик намойиши ўтказсак нима дейсиз?“ деди. Мен „яна нимага норозилик билдирамиз? “дея сўрадим. “Абдураҳимжонни партияга тиклашларини талаб қилсак…“ Мен Пўлатовнинг коммунистик партиядан ўчирилганидан бехабар эдим. Ҳайрон бўлдим. Ҳозир кўпчилик ўзлари коммунистлар партиясини тарк этиб турган пайтда биз уни партияга тикланишини талаб қиламизми? Қолаверса, бу унинг шахсий иши эмасми?“ Ҳуллас мен бундай норозиликка норозилик билдирдим. Абдурахим Пўлат бу суҳбат давомида орқамизда қулоқ солиб турганди. Бир нарса демади. Эртаси кун, эшитишимча, намойиш ўтказилган. Намойишга ўша шоира раҳбарлик қилган. Бир неча одам калтакланган, кўплар қамоққа олинган. Бу воқеанинг энг қизиқ томони кейин бўлди. Паркент фожеъалари юз берган кунлар эди. Қон тўкилди. Коммунистлар партиясига ( Ўзбекистон ком.партияси биринчи секретари Ислом Каримов) ишончнинг сўнгги томчилари ҳам тўкилиб бўлди. Бир неча киши партия билетларини компартия марказий биноси олдида намойишкорона улоқтиришга келишдик. Адашмасам, еттинчи март куни эди. Оқ уй олдида одам кўп. Кинооператорлар суратга олиб турибди. Абдураҳим Пўлатов ҳам шу ерда. Ҳамма партбилетларини ташлади. Мени ҳайрон қолдирган нарса шуки, Пўлатов ҳам кўп қатори „партбилетини“ улоқтирди. Ахир унинг партия билети йўқ эди-ку?!… Кейин маълум бўлишича, у шу ерда ҳам мунофиқлик қилиб, партия билети ўрнига билет қопламасини улоқтирган экан. Бу ҳодисани, майли, бир тадбир деб, оқлашга уриниб кўрайлик. Лекин бундай „ тадбирлар“ кетма- кет, сўнгсиз давом этса-чи? Уларни санаб саноғига етолмайсиз. Зарурат пайдо бўлса вақти билан айтармиз. Лекин ҳозир бир нарсани айтмай иложим йўқ. Харакат сайтида „53- 54“ ни, яъни Муҳаммад Солиҳни камситиб, обрўсини туширишга мўлжалланган мақолалар пайдо бўлиб туради. Рақамлар- квартираларнинг кўрсаткичлари. Шоир, „Эрк“ партиясининг раиси, ўша вақтларда олий мажлис депутати бўлган Муҳаммад Солиҳ фарзандлари вояга етиб қолгани сабабли, қонуний равишда қўшимча квартира олган. Маълумки, оиласи кенгайган ҳар бир одамнинг бундай қилишга ҳаққи бор. Ҳалқимизда „ иштони йўқ- тиззаси йиртиқдан кулибди“ деган гап бор.

    У вақтлар ёзувчилар уюшмасида шеърият бўйича адабий консултант бўлиб ишлардим. Кабинетимда кўпинча “Бирлик” фаоллари йиғилиш ўтказиб туришарди. Бир куни икки аёл кириб келди ва бирданига менга таънали гаплар қила бошлашди: „Сизлар ўзларингча адолат учун курашаябсизлар. Демократия деб жон куйдириб, жар соласизлар. Бошлиқларинг эса бир бева бечорнинг уйини тортиб олса, бу қанақа адолату, қанақа демократия бўлди!“ Мен аввалига тушунмадим. „Нима гап? Нега унақа дейсиз? Биздан бирор хато ўтдими?“ Аёллар яна хуноб бўлиб, тушунтиришди. Маълум бўлишича, Абдураҳим Пўлатов доим соясида юрадиган адвокат Миролим Одилов ёрдамида бир бева, серфарзанд аёл оладиган квартирани ноқонуний йўллар ишлатиб, тортиб олган экан. Тўғри, Бокуда учрашганимизда Абдураҳимнинг ўзи шу ишидан афсусланиб, „ ўшанда Миролимнинг ёрдамига суяниб, нотўғри иш қилган эканман“ деганди. Тан олиш -мардлик белгиси деб ўйлагандим. Лекин қонуний йўл билан кватирасини кенгайтирган Муҳаммад Солиҳни камситишга уринишлари, квартира рақамлари билан аташи, ўзи ҳаром йўл билан ҳудди шундай квартира олган одамнинг ўта пасткашлигини, мунофиқлигини кўрсатмайдими? Мен бу билан Муҳаммад Солиҳнинг ёнини олмоқчи, паришта қилиб кўрсатмоқчи эмасман. Фақат ҳақиқатни, юз берган ҳодисани айтаябман. Агар кишини квартираси рақами билан аташ керак бўлса, нега Пўлатовни ҳам ноқонуний йўллар билан бир бечора аёлдан тортиб олган квартираси рақами билан аташ мумкин эмас. Лекин ишонаманки, шоир Муҳаммад Солиҳ бундай пасткашликка бориб ўтирмайди. Пўлатов билан кўп суҳбатлардан келиб чиққан ҳолда айтишим керакки, унинг асосий даъволаридан бири ҳалққа сидқидилдан, халол ҳизмат қилиш эмас, амаллаб халқ эрки учун курашган қаҳрамон сифатида тарихга кириб олиш. Нима ҳам дердик, марҳамат, кираберинг. Тарихнинг даргоҳи кенг. Унга ҳатто ғозлар ва чўчқалар ҳам кирган.

    Ташкилотдаги аҳволни кўрсатувчи яна бир сурат: Ҳаракатнинг Бишкек кўчасидаги қароргоҳи. Мен у ерда кун- кун ора навбатчилик қилиб турардим. Қиш кунларининг бирида фарғонадан ўн киши келиб, мен билан суҳбатлашиш истаклари борлигини айтишди. Кўплари анча ёшга бориб қолган, жиддий одамлар. Харакатнинг дастури, курашдан кўзланган мақсадлари қизиқтирарди уларни. Суҳбатимиз қизиган вақтда харакатнинг ўша пайтдаги котибаси шиддат билан кириб келди- да, кутилмаганда ҳаммага қараб ўшқира бошлади: „Сейфнинг калити йўқолди. Қани, ким олди? айтсин, бўлмаса ҳаммангни обиска қиламан!“ Шундан кейин чиндан ҳам ҳаммани турғизиб, ёнларини, халталарини титкилай бошлади. Табиийки, топилмади. Меҳмонлардан бири ўрнидан туриб, „Энди бизга руҳсат берсангиз… “Бирлик” нималигини кўрдик. Бошқа қайтиб келмаймиз“ деди ва ҳаммалари ҳайрлашиб, чиқиб кетишди. Мен оғир ҳижолат остида бир нарса дея олмай қолабердим. Эртасига ўша котибани йўлда учратдим: „ Вой Ёдгор акажон, мени кечирасиз. Калитни топдим!“ „Қаердан топдингиз?“ сўрадим мен. „ Вой, билсайиз… Йўқолмасин деб иштонбоғимга боғлаб қўйган эканман. Эсимдан чиқиб қолибди.“.Бу ерда келтирилган воқеада ҳам, айтилган сўзларда ҳам бирон уйдирма ёки қўшимча йўқ.

    Мен бу мисолни ўша пайтларда ҳукм сурган умумий муҳитдан бир кичкина мисол сифатида келтирдим. Бу аёлнинг айби, аслида, водийдан намойиш ўтказиш учун келган ўн олти аёлни ўз акаси уйига бошлаб келиб, кейин махфий хизмат бўлимига хабар қилган ва тутиб берган бошқа бир „бирлик“чи котибанинг айблари, жиноятлари билан уйқаш. Ўша бечора ишонувчан аёлларнинг кўплари балки ҳозир ҳам ҳибсхоналарда азоб чекиб ётган бўлса ажаб эмас.

    Пўлатовнинг „Харакат“ номли сайти бор. Асосий хабарларни турли бошқа сайтлардан ва ёки газеталардан кўчириб қўя қолади. Қолган барча ёзувлари эса бошқаларни иғвосидангина иборат. Ўз сайтидан бошқа сайтларни „ мазохист сайтлар“ ёки „ мазохистларнинг сайтлари“ атаб, ерга уришга харакат қилади. Шу маънодагина „харакат“ ўз номини оқлаябди дейиш мумкин. Қизиғи шундаки, бу одам, кўринишидан ўзи тиним билмай ишлатаётган „Мазох“ атамасининг асл маъносини билмаса керак. Граф де Мазох ўзига хос усулда ижод қилган ва шу билан тарихдан муносиб ўрин олган буюк француз ёзувчиси экани, милионлаб одамлар дунёнинг барча нуқталарида унинг асарларини севиб ўқишларини ёш бола ҳам билади. Демак у танлаган атама унга бировларни камситиш қуроли бўла олмайди. Бу қилиғи билан у ўзининг саводсизлигини яна бир бор намоён қилаябди холос…

    Пўлатов ўзининг бутун фаолияти давомида ўз ташкилотини ҳукумат рўйхатидан ўтказишга сарф қилиб келаябди. Андижон фожеалари бошланган, бутун дунё қулоғига етиб борган кунлари „ Харакат“ сайти “Бирлик”нинг котибаси Васила Иноятованинг Ўзбекистон прокуратурасига бориб, “Бирлик”ни рўйхатга олишни илтимос қилиб, кун бўйи прокуратура эшиги олдида ўтиргани ҳақида хабар берди. Кейинроқ эса Пўлат Охуновнинг ўз ҳуқуқларини талаб қилиб чиққан ва шу сабаб шаҳидлик топган Андижонликларни қоралаб ва ҳукумат жиноятларини оқлаб ёзган мақоласи эълон қилинди. “Бирлик”ни жиноятчи ҳукумат рўйхатидан ўтказиш нима учун шунчалик зарур бўлиб қолди? Ҳамкорлик қилиш учунми? Ахир ўзинг бўлмасанг ҳам котибанг ҳамкорлик қилиб турибди-ку, шу етмайдими? Дарвоқеъ, халқ ҳаракати сифатидаги “Бирлик” ташкилоти тугаганига анча бўлди. Энди тан олиб қўябериш керак. Бир марта ҳудди шу ҳолга тушганда, Исмоил Дадажон қайта жонлантириб, анчагина йўлга солгани кўпчилкка аён. Аммо шундан кейин Исмоил Дадажоннинг юрт орасида кундан кунга ошиб бораётган обрўси яна Пўлатовнинг тинчини бузабошлади ва уни ҳам даврадан сиқиб чиқаришга уринабошлади. Қўлидан келмади. Зеро ҳалқнинг кўзи кўр эмас, ким- ким эканлигини яҳши билади. Ҳозирги кунда Исмоил Дадажон атрофида “Бирлик”чиларнинг кучли гуруҳи бирлашган ва имкони борича сиёсий мухолифот ишларини йўлга қўябошладилар. Уларга омад тилаймиз.

    Албатта, бўлиб ўтган ва ўтаётган жараёнлар ҳақида кўп гапириш мумкин. Иншоолоҳ, вақти билан буни ҳам айтармиз. Ҳозир эса, шуни таъкидлаш мумкинки, сиёсий мухолифот давр талаблари кўринишида юзага келди. Баҳоли- қудрат фаолиятини давом эттираябди. Раҳбар сайлашда ҳам, ташкилий масалаларда ҳам хатолар бўлди. Натижада, аввало, қулай вақт ва кўп имконлар бой берилди.

    Ю.Р.: -Каримов ҳукуматининг мухолифотга қарши аёвсиз кураши сизнингча нималарга асосланган эди ва бу харакатлар қанчалик ўзини оқлади?

    Ё.О.: -Шу ерда савол берувчи мен бўлсам, „оқлади“ сўзини қўштирноқ ичига олган бўлардим ёки „ у бу харакатлари билан нималарга эришди?“ шаклида қўйган бўлардим. Фақат шундагина савол ўз мазмунини топган бўларди. Аслида, инсон руҳий дунёси ва характери билан боғлиқ яхши савол. Қонун бўйича, депутатлар ва президентни ҳалқ сайлайди. Тўғрироғи, сайлаши керак. Мамлакат ва халқ манфаатлари аксини топган, ҳалқ маъқуллаган, президент томонидан тасдиқланган конституция бор. Асосий қонунлар мажмуаси. Бу қонунларга мамлакатниг барча ватандошлари ( гражданлари), жумладан- президент ва бошқа ҳалқ томонидан сайланганлар ҳам амал қилиб яшашлари, ишлашлари керак. Халқ ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотлар ва бошқа бойликлар ҳисобидан солиқ тўлайди, ўзи сайлаб олган парламент, президент, шу билан бир қаторда бошқа давлат ҳизматчиларининг мамлакат, ҳалқ манфаатлари йўлида хизмат қилишлари учун шу йўл билан имкон яратиб беради. Демак, ҳар қандай хукумат- мамлакат аҳолиси ҳисобига яшайди, ишлайди. Оддий сўз билан айтганда, уларнинг барчасини ҳалқ боқади. Шуни тушунмаган одамнинг боши тўнкадан бўлиши керак. Шу ўринда бир воқеа ёдимга тушди: Президент янги сайланган даврлар эди. Иш кабинетимга оппоқ сочли бир нуроний одам, кейин билишимча, тупроқшунос олим кириб келди ва мендан „ руҳсат берсангиз, бир телефон қилиб олсам“ деди. (Афсус, ҳозир шу одамнинг исмини эслай олмайман). Мен „марҳамат, бемалол…“ деб телефон аппаратини унга яқин суриб қўйдим. „ Мен президентимиз билан зарур иш юзасидан учрашишим керак“ дегани эсимда. Демак президент қабулхонасига. Анча вақт илтимос қилди. Бўлмади шекилли, телефон қулоғини жаҳл билан жойига қўйди. Эртаси куни яна келди. Бўлмади. Хуллас бир ҳафта менинг ёнимга қатнади. Охири мендан ҳижолат тортди чоғи, узр сўраб, нима гаплигини сўрамасам ҳам, ўзи тушунтира кетди. „ Қаранг бу номарднинг гапини! Эмишки, „ Президент занят кормлением народа…“.Қайси дунёда, қайси замонда президентлар ҳалқни боқадиган бўлиб қолибди. Кабинетида ўтириб ош- нон ишлаб чиқарадигандай…бу гапни айтаётган - президентнинг энг ишонган одамларидан бири, Краснов деган одам… Демак, бу гап унинг ўзидан чиқиши мумкин эмас, президентнинг оғзидан эшитган гапини айтаябди.“ Бу гапга ишонмаслигингиз мумкин. Лекин ўзингиз президент нутқларига диққат қилиб кўринг, китобларини кўздан кечиринг, бундан баттар ибораларга дуч келасиз…

    Фикрлаш даражаси шу аҳволда бўлган одам давлатни бошқараётган бўлса, яна қандай қўшимча керак? У йигирма йилдан ортиқ шу ҳолда давлат тепасида ўтирибди ва айтиш мумкинки, тўла маънода ўтириб қўйди… Шу йилларнинг ҳар бири мамлакат ва ҳалқ учун ҳалокат, ҳар ойи- фожеъа, ҳар куни- бахтсизлик бўлди. Ахир ҳалқ уни шундай қилсин деб ўз бошига сайлаб қўйибдими?

    Аслида, ҳалқ сайлаган ҳукумат бошлиғининг фақат ҳуқуқлари эмас, вазифалари ҳам бўлиши керак. Ҳалқ тасдиқлаган қонунлар мажмуасини ҳурмат қилиш, шу йўналишда иш олиб бориш, ўз ватандошларининг моддий ва маънавий манфаатларини ҳимоя қилиш ҳукумат раҳбарларининг асосий вазифалари эканлиги ҳақида ўйлаб ҳам ўтирмаса керак. Ривожланган ва ривожланаётган барча мамлакатларда шундай. Иш жойлари ташкил қиладилар, Иш жойлари етишмаса, бу- давлат бошлиқларининг айби. Шунинг учун иш билан таъминланмаганларга ишсизлик пули тўланади ва улар иш топгунларига қадар тирикчиликларини ўтказиб турадилар. Мен мисол тариқасида бир кичкина воқеъани айтиб ўтдим холос. Ҳатто шундай мамлакатларда ҳам мухолифот мавжуд ва у мамлакат аҳволини янада мукаммаллаштириш учун курашади.

    Ўзбекистонда эса, президент таъбири билан айганда, „мухолифот йўқ“…
    Бундай сўзларни айтишга унинг қандай тили борди, нимага асосланиб ва нима мақсадда айтди. Ишончим комилки, мухолифот борлиги ва тобора кучайиб бораётганини у жуда яхши билади. Сўнгги фожеалардан бири- Андижон фожеаси бунинг яхши исботидир. Яъни, ҳозирги кунда ҳалқнинг ўзи асосий сиёсий мухолифга айланиб бораябди. Ислом Каримов президентлигини бошлаган йилларда „ балки…“ дея иккиланиб турганлар ҳам энди ёвузлик манбаи қаерда эканлигини тушуниб қолдилар. Саволнинг биринчи қисмида айтилганидек, у чиндан ҳам мухолифотга қарши қаттиқ курашди. Фақат мамлакатга, ҳалққа хизмат қилиш йўлида эмас, аксинча, ҳалқни қай йўл билан бўлмасин, эгиб олиш, ўз манфаатлари йўлида фойдаланиш, мамлакат бойликларидан эса шахсий мулки сифатида ҳеч бир тўсқинликсиз фойдаланиш, дунё миқёсида эътибор қозониш, тарихда ном қолдириш йўлида курашди.

    Энди тарих масаласини қўйиб турайлик. бу ҳақда юқорида бошқа бир тарихга кириш даъвогари бўлган одам ҳақида тўхталганимда таъкидлаб ўтдим. Тарих дунёси кенг, ит ҳам, бит ҳам кириши мумкин. Ҳар ҳолда шунча курашиб, ҳеч нарсага эришмади десак ҳам унча тўғри бўлмас. Йигирма йилдан ортиқ миршаблар, армия, МХХ ва бошқа ўзи ташкиллаштирган кучларга суяниб, сурбетлик билан хокимиятни эгаллаб турибди. Бу давр ичида у ўз худбинлиги ва ёвузлиги билан умумҳалқ нафратига, ҳалқнинг умуммухолифотга айланишига эришди. Табиий, „ҳўш, халқ мухолифотга айланган бўлса, нега курашмаябди?“ деб сўрайдиганлар кўп. Сабр қилинг, саволингизнинг жавобини оласиз. Ҳалқимиз- доно ҳалқ. Шафқатни ҳам, шафқатсизликни ҳам вақти- соати етганда ўрнига қўяди. Ўйлайманки, ҳал қилувчи кураш бешафқат бўлади. Президент ва унинг ҳукумати эришган сўнгги нарса ҳам шу бўлади. „мухолифот йўқ“ дейиши эса, ўз юрагидаги ваҳмани хаспўшлашдан бошқа нарса эмас.

    Ундан ташқари кўпгина мухолиф партиялар бор ва янги- янги партиялар пайдо бўлаябди. Гарчи ҳаммасини ҳам чин маънода мухолиф дейиш қийин бўлса ҳам, ҳар ҳолда нималардир қилишаябди. Ҳеч бўлмаса ҳақиқатни айтиб туришибди. Бу ҳам катта гап. Лекин, очиғини айтадиган бўлсам, кўпчилигининг „тинч йўл билан кураш“, „демократик йўл билан кураш“ каби шиорларини унчалик тушунмайман. Мантиқ йўқдай кўринади. Уларнинг бу шиорлари Ислом Каримов ва унинг яқинларини тинчлантирса керак… Балки мақсад ҳам шудир! Тинчлик йўли- тинч юриш йўли деган гап. Кураш йўли эмас. Махатма Ганди ҳам ўз ҳалқини курашга чорлаган. Кураш ва бўйсунмаслик, норозилик намойишлари ва бошқалар. Бунинг турли усуллари бор. Кўпчиликнинг ёдида бўлса керак, Паркент намойишлари, Наманган намойишлари, Тошкент талабалар шахарчасидаги намойишлар ва ниҳоят- Андижон намойишлари қонга ботирилди. Ҳўш, энди қандай кураш йўлини танлаш керак? Ёки демократия йўли билан курашни олайлик. Демократик давлатларда сайловлар вақти демократик йўл билан курашадилар. Бу бошқа масала. Фашизмга қарши бутун жаҳон кучлари қандай йўл билан курашганларини кўрмадикми? Бошизмнинг фашизмдан фарқи- фақат бир ҳарф экан. Буни ҳам кўриб турибмиз. Менимча, бу қадар ёвузликка қарши курашнинг ҳамма йўллари ҳалол. Президент ва унинг ҳукумати ўз саъй- ҳаракатлари билан шунга эришдиларки, бизнинг бу фикримизни оқлайди.

    Ю.Р.: -Ўзбек мухолифотининг хорижда туриб амалга оширган ишлари ўзини оқлайдими? Хориждаги фаоллашув мамлакат ички ҳаётига оз бўлсада ўз таъсирини ўтказа олдими?

    Ё.О.: -Аввал, келинг бир жиддий ўйлаб кўрайлик. Ўзбек мухолифоти хорижда туриб қандай ишни амалга оширдики, биз уни ўзини оқлайдими ёки йўқми деб фикр юритсак? Агар шунга муносиб бирор ишни амалга оширганда, мамнунлик билан ҳисоб- китоб қилиб кўрган бўлардик. Афсуски, бундай ҳисоб- китобга лойиқ иш қилинганини кўрмаябман. Тўғри, анчагина яхши китоблар пайдо бўлди. Лекин улар Ватанга кириб боргани йўқ. Ҳалқ билмайди. Кўплаб яхшигина мақолалар ёзилди ва ёзилаябди. Ҳалқимиз уларнинг қайси биридан хабардор? Сайтлар ишлаб турибди. Улар мамлакатнинг ички ҳаётига таъсир ўтказаябди деб айтаоламизми? Бу сайтларни қанча одам ўқий олади. Борди-ю, бир неча одам ўқиди ҳам дейлик. Шу билан олам гулистонми? Ўқиган одамлар оғиз очиб, ўқиганларини бошқаларга гапириб бера оладими? Билишимча ҳукумат сайтларга ҳам тўсиқлар қўябошлаган. „озодлик“, „БбС“, “Америка овози“ радиоларининг эса аҳволи маълум.

    Шу ерда бир мисол айтай: Яқинда „Озодлик“ радиоси ўзбек тўйларига бағишланган бир Қурултой ўтказди. Мени ҳам таклиф қилишди. Суҳбат давомида сўзингизни кесиб қўйишларига, фикр билдириш имконини бермасликларига чидаш мумкиндир. Лекин айтган гапингизни ҳам радио сайтида ўқиб, таний олмай қоласизки, бунисига чидаб бўлмайди. Мен суҳбатда „Кўплаб ўзбек ёшлари тўй қилиш учун чет элларга бориб, ишлаб юришибди” деган эмишман. Ахир мен бунинг аксини айтган, „улар тўй қилиш

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz