Ризобек Суббота, 2024-04-27, 18.02.14
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Июль » 17 » Иғвогарнинг оч биқинига!
    13.41.51
    Иғвогарнинг оч биқинига!
    Анонимкачи Абдураҳим Пўлатов ўлса ўладики аммо пасткашлигдан воз кечмайди

    Таниқли журналист, ёзувчи ва олим Жаҳонгир Муҳаммад ДЎК низоми ва демократик тамойилларга амал қилиб, ташкилотга раисликни ёшлар вакилига топширгач, мухолифатнинг кўзга кўринган намоёндалари уни қутлай бошлашди.

    Бундан биринчи бўлиб симга ўралган очофат илон ҳолидаги анонимкачи Абдураҳим Пўлатовнинг пайтавасига қурт тушди. Чунки атрофдан унинг истеъфосини талаб қилиб чақириқлар янграй бошлади-да.

    У ҳозир истеъфо берса очдан ўлади. Чунки бизнеси тўхтайди. Шунинг учун нима бўлса ҳам ўзбек миллатини сотиб, унинг дардларини пуллаб бизнесини пенсиясига қадар тўхтатмоқчи эмас.

    Қўйинглар, бу итнинг кейинги оёғига айланган кимсадан истеъфосини сўраманглар. Оз қолди, келаси йил бу чол 65 ёшга киради. АҚШда пенсия пули 65 ёшдан бошлаб берилади. Ўшанга қадар унга раҳм қилинглар, у бизнесини давом эттиришга мажбур. Гадойликни тўхтатмаслиги аниқ.

    Буни эса “Баракатсиз Ҳаракати”да Жаҳонгир Муҳаммадни қоралаб ёзган иғвосидан ҳам сезса бўлади.

    У “Баракатсиз Ҳаракат”да иғвосини эълон қилар экан, ҳатто ўз номини қўйишдан қўрққан. Бечора!

    Биз Жаҳонгир Муҳаммадга телефон қилиб, анонимкачи Абдураҳим Пўлатовнинг ёзганига муносабат билдиришни сўрадик. Жаҳонгир аканинг жавоби қисқа бўлди׃

    - У мени АҚШ фуқаролигини олгандан кейин, мухолифатчиликдан чиройли чиқиб кетиш йўлини ўйлаган холос, деб айблабди. Бу ҳам унинг чаласаводлигидан бир мисол. Агар шундай кимсалар мухолифатчи бўлса, мен мухолифатчи эмаслигимни бир неча йилдан бери очиқ ёзиб келаман. ДЎК эса АҚШда тузилган ноҳукумат ташкилотидир. Унга АҚШ фуқароси раис бўла олмайди дейиш қип-қизил ахмоқликдир. Аксинча, фуқаро бўлса ишлари янада яхши юришади. Менинг фуқаролигим эса яқинда эмас, бундан бир неча йил олдин ҳал бўлган.

    Дарҳақиқат бундан бизнинг ҳам хабаримиз бор. Бундан 2-3 йил олдин уни танқид қилиб ёзганлар ҳам бўлганди. Биз ўшанда ундайларга Солженицин, Карзай ва бошқа мамлакатларга президент бўлиб қайтган ўнлаб кишилар вақтида АҚШ фуқароси бўлганларини эслатгандик.

    Демак, анонимкачи Абдураҳим Пўлатов чўчқа грипига ҳам йўлиққанга ўхшайди. Бу хасталик хотирани ўлдириш билан бирга одамни-агар у одам бўлса- савдойи ҳам қилиб қўйиши айтилмоқда. Бу рост экан. Абдураҳим Пўлатов мисолида буни кўриб турибмиз.

    Бобур Холиқназар.

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz