Ризобек Воскресенье, 2024-04-28, 18.18.18
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Июль » 17 » Мулоаҳаза
    13.43.40
    Мулоаҳаза
    Жонли симёғоч бўлиб қолманг

    Mулоҳаза юритмоқчи бўлган мавзуларимиз бир нечта, аммо бизнингча мағизи битта. Уни чақиб кўришга ҳаракат қиламиз. Тишимиз ўтмаган жойига сизни таклиф этамиз.

    Кўпчилик ОАВларда кузатганимдан келиб чиқиб бир нарсани айтиб ўтмоқчиман. Айтмоқчи бўлганим шуки юртдошларимиз орасида айримларида ўтган асрнинг ҳов ўша етмишинчи йилларидаги каби фикрлаш ва талқин сақланиб қолган экан. Нега десангиз дуч келаётганим кам бўлсада муаллифлар ёзганларида ҳақиқат бўй- басти очилган, чуқур мулоҳазали ва асосли масала ҳамда муаммолар акс этган бўлсада уни иғво деб аташаётгани.Ахир у сизу бизнинг кўзимизни очадиган ҳақиқатку.

    Баъзи мухбирчалар эса кеча мухолифатнинг ўзича “устуни”ни “Бизнинг келажакдаги Президентимиз” дея соясига байроқ кўтариб юриб, бугун “У расво, демократмас, демократ бўлганда йигирма йил раҳбар бўлиб ўтирармиди?” дея фикрлари тубдан ўзгараётганини айримлар тутуруқсизлик дейишади.

    Йўқ, бизнингча бу тутуруқсизлик эмас, балки озгина қонида мунофиқлик боркуя, лекин ўзича ўзини одил кўрсатиш дейилса бўлар.

    Ундайлар кеча ўша ўзи “бўлажак президентимиз” деб атаган кимса кирдикорларини фош этган кишини иғвогар санаган эди. Бугун орадан ҳеч қанча вақт ўтмай у одам нинг айтганларини энди ўзлари яна такрорлаяпти.

    Хўш, шундай экан. бундай оданинг ўзи ким бўлди?Б у саволнинг жавобини унинг ўзи топсин. Бизни ўқиётган мухлислар эса жавобини топиб, сўнг унга баҳосини беришсин.

    Лекин букрини гўр тузатади, дейилганидай , у баччағарнинг тутинган оталари зўр бериб яна ўша эчкининг эркаси, таканинг серкасини оқлашга уринишаяпти.

    Балки буни айримлар айтишгандай:” сиёсат бу катта майдон, истаган томонингга от чоптираверсан” дейилгани деб ҳам тушунилса бўлаверар?…

    Хуллас юқоридаги етмишинчи йиллар қолипидаги ўйлар деган фикримизга қайтиб уни поёнлантирсак маъқул .Уни эҳтимол икки оғиз сўз билан айтилса ҳам бўлар.Яъни иғво ва танқидни ажрата билиш. Айрим мутоалачи изоҳчилар асосли танқидни иғво билан алмаштириб қўйиб, ўзлари ботқоқда ўтирган қурбақани эслатиб қўйишмоқда.

    Ўзбек ҳукуматига мухолифман дегувчи айрим гуруҳ раҳбарларининг ўзлари демократлик даъвосида бўлсаларда ҳалику йигирма йил балки умрлари охиригача ҳам ўша даққи шўроча сиёсатчи бўлиб қолаверишлари ҳам аён бўлиб қолмоқда.

    Шу боис бу галги мулоҳазаларимизни ким қандай тушунаркин деб ўтирмай баён этаверамиз.Чунки ҳамманинг боши ўзининг бўйни устида. Қаёққа қараб буриш ҳам ўзининг ихтиёрида. Шундай экан “ҳа сени ёзганларинг хайф” демаётган экансиз мақолани шу еригача тишни -тишга қўйиб ўқидингиз, озгина сабр ва қунт қилсангиз ниҳоясига ҳам етасиз. Аммо у нечоғли сизга наф беради кафолат бериш биздан эмас.

    Хуллас, Ўзбекистонда юрган пайтларимизда мухолифат уч-тўрт киши ўртасида гоҳида эслаб туриладиган бир гап каби бўлиб қолганди.Мухолиф партия деб аталувчи гуруҳчаларнинг гўё лидерчалари эса Ўзбекистондаги собиқ ҳамтовоқлари ё яқин қариндош – уруғлари билан АҚШ ва ё Авропа ҳамда баъзи демократия тараққий этган мамлакатлардаги демократия институтларидан беш тўрт танга пул ундиришнинг янги усулини қўллашни кенг кўламда бошлаб юборишгани ҳам сир эмасди.

    Четда юрган “лидер”чаларнинг айримларини лаққиллатиб инсон ҳақлари ҳимоячиси ташкилоти тузиб олган айрим учарлар четдан келаётган грантлардан бошлари айланиб, уни четдаги ҳамтовоқлари билан бўлишиб олиш шартини унутишиб, нафслари ҳакалак отиб кетгани ҳам сир бўлмай қолганди.

    Айримлари эса ҳатто ўзича ҳуқуқбон ташкилот раҳбариман, дея салкам қулдорга ҳам айланиб улгурганди десак муболаға бўлмас. Айтаётган гапларимизга асос бўлмаса айтмасдик.

    Қулдордайлар қўл остида , ҳа айнан қўл остида деб айтилмаса хато бўлади, шундай қўл остидагиларнинг ўзлари айтишларича бошлиқларининг данғиллама ҳовли -жойлари қурилишида сувтекинга қулдай меҳнат қилишган.

    Ҳуқуқбоннинг аъзо қуллари қарашсаки йигирманчи аср охирлаб ХХI аср остонада турибди. Қулдор ҳуқуқбон эса фақат ўзининг жиғилдонини ўйлаяпти.Шундан сўнг ҳуқуқбонлар энди бирин кейин “қулдор”дан ажралишга тушдилар. Ва оқибат ажралиб, энди четдан грант ундирувчи жиғилдонлар сафи кенгая борди.

    Чет эллардаги грант берган ҳалқаро ташкилотларга ёлғон- япилдоқ ҳисоботлар бериб таралла бедод қилиб юргувчи ҳуқуқбонлар сони ҳалиям оз эмас.У лар аввал ўзларига бирор-бир иши юришмаган тадбиркорми, ижодкорнимида фаол қилиб олишадида чўнтагидаги охирги тийинигача қоқиб олгач милицияга тутиб беришади.У бечора қамалиб кетгач эса аюҳаннос бошланадику:”фалон фаолимиз қамалиб кетди” деб.Хавф туғилиб то ҳибсга олингунча мум тишлаб туришади. Инсон ҳақлари учун курашган аъзоларимиздан фалонча қамалди деган ҳисобот керакда.

    Буларни қайта -қайта ёзишдан мақсад нима, деган савол туғилиши табиий.Ҳамма гап шундаки мана йигирма йилдирки оддий кишилар мухолифатчи, ҳуқуқбон ниқобидаги айрим (ҳаммаси эмас) муттаҳам, фирибгарларнинг тузоғига илиниб келмоқдалар ва илинишда яна давом этмоқдалар.

    Уларнинг аксарияти энди одам савдоси билан машғуллиги хусусида далиллар ўртага чиқмоқда.Улар сизни “сиёсий қочоқ мақоми олиб бераман” дея лақиллатиб чув туширишлари мумкин.Бу сафсатага ишонманг.Чунки ундайлар аллақачон полиция назоратига тушган, айримларини ҳатто Интерпол қидираётган.Ўзингиз айтингчи Интерпол қидираётган кимсанинг қочоқ мақоми олиб бериш учун ваколати бўлиши мумкинми?

    Ундай ҳуқубон, мухолифатчи ниқобидаги фирибгарларга Ўзбекистондаги чет эллар элчихоналари ва ҳалқаро ташкилотлар ишончи қолмагач мўмай грантлар ундириш илинжида Ўзбекистонни аста секин тарк этиб бу ёқларда, яъни Ғарб мамлакатларида ўзларига ўлжа излаб юришибди.Ундай шоқолларнинг ёши етмишдаю соқоли йўқ, ёки ёши ўттиздаю патак соқоли бўлиши мумкин.Унисиям бунисиям дунё излаб юрган маккор бўлиши мумкин.

    Шунинг учун ҳам кунда -шунда қўзиқориндай потир- путур билан пайдо бўлаётган ташкилотлару оқимларга аъзо бўлишдан аввал яхшилаб ўйлаб кўринг.Фақат бадал тўловчи ва ё номига пикетда қатнашиб берувчи бир тирик симёғоч бўлиб қолманг.

    Ҳа, айтаман дейилса бу борада гап кўп.Қолганларини яна гаплашармиз.

    Ризо Обид
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz