Ризобек Суббота, 2024-04-27, 17.47.54
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Июль » 17 » Воқеий ҳажвия
    18.44.12
    Воқеий ҳажвия
    Абдурайим пароной (1)

    Эшитишимга қараганда мухолифатчилар орасида Абдурайим, дегани бўлармиш ва у пароной деган дардга мубтало эмиш.Шу миш -мишларда қанчалик жон бор?

    Юқоридаги мазмундаги савол битилган хатни олганимизга анча вақт бўлди- ю , аммо Абдурайим тўғрисида бир гап айтишни эп кўрмагандик.Аммо жининини -жинни десанг пичоқ дами кўтарилади, дегандай сўкишлардан роҳатланадиган Абдурайим пароной ҳаддидан ошиб кетди.

    Жиннилар ҳақида алоҳида мутахассис бўлмаганимиз боис Абдурайимнинг касали ҳақида исмини ошкор қилишни истамаган унга яқин бўлган манбадан қуйидаги маълумотларни олдик.Манба Абдурайимнинг даволовчи врачи олиб бораётган муолажалари ва тадқиқотларига суянган ҳолда шундай дейди:

    - Абдурайим параной касалига кеча ё бугун чалинмаган.У ҳов ўша 1990 йилларда бошига сиркчилар таёғини еган даврдан бошлаб гангирбош бўлиб қолган.Одатда Абдурайим сингари пароной касаллар мавсумга қараб баҳор ё куз ойларида дарди кучаяди.Бироқ Абдурайимнинг ҳолатида эса унинг паранойи ўзига хос тарзда йилнинг ҳамма фаслларида бир хилда хуруж қилади.

    Айниқса ёз ойларида миясига қурт тушган каби кетига ҳам қурт тушиб, кимга ва қаерга суйкашни билмай ғизғизон бўлади.

    Одатда Абдурайим параной кабилар дарди қўзиган кезлари бири чувалчанг ё қурбақа овласа, бошқа бири эса яшил ит овлайди, яна бошқа бировлари эса ойнадаги ўзининг башарасини тутиб оламан деб ҳаракат қилади.Энди, бу Абдурайим деганлари қайси тоифага киради, деган савол туғилади.

    Абдурайим  паранойда  касалликнинг ҳамма кўринишлари мужассам  бўлиб, йил ўн икки ой  ботқоқликка ўтириб олиб қурбақа ё чивин , яшил рангли ит овловчи, ойнага қараб олиб  ўзини афтини ўзи тутаман деб ҳаракат қиладиганлар турига киради.

    У тунлари деярли ухламайди.У қурбақа каби қуриллаб, чивин каби чириллаб атрофдан емак тўплайди.Дунёда яшил ит йўқлигини билади, аммо бор деб даъво қилиб ўз гапини маҳкам ушлаб олган, кечаси -ю кундузи асосий юмуши ва четдан қараганда ғоят ажабтовури  унинг ойнадаги аксини тутаман дея ҳаркат қилиши.

    У  афтини гоҳ бужмайтириб , гоҳ тумтайтириб, гоҳо эса оғзидан шалоғини оқизиб, гоҳо эса тилини осилтириб, гоҳо мўлмайиб, гоҳо йиғлаб, одмироқ одам топса "мен сенга хўжайинман"  деб кеккайган кўйдаги ойнадаги афту ангорини тутаман деганда кўрсангиз ана ажойиботу мана ажойибот.Абдурайим паранойнинг ойнадаги афтини тутиш машқи олдида ҳайвонот боғидаги маймунлар ҳижолат чекиб қолади.

    Абдурайим паранойнинг даволовчи дўхтири кузатувларини айтиб берган киши билан  суҳбатнинг дастлабкисига шу жойда нуқта қўйиб турамиз.Ҳа, албатта бу охиргиси эмас.Ҳали кўп давом этади.

    Ризо Обид
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz