Ризобек Суббота, 2024-04-27, 19.51.39
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Июль » 19 » "ТУРОНЗАМИН"да
    00.01.06
    "ТУРОНЗАМИН"да
    Ҳаммамиз зўрмиз, аммо натижа расво

    ёки “Қари билганини пари билмас”

    Мана шу чиқишларнинг ҳаммаси менга этикдўз қари чолни эслатади. Нуқул ел чиқариб ўтиради,  ҳамма ёқни саситиб юборади, қари билганни пари билмас, дарди шунақа шўрликнинг, қаричилик ахир. Ўша шўрлик ҳар сафар, “шунақанги ух-х, йигит бўлганман, шунақанги титратардим”, деб мақтанади, аммо ҳар бир сўзи “пирт-пирт” билан тўлдирилиб бориши туфайли ҳеч ким унинг кечаги шуҳрати ҳақдаги ҳиқоясини тинглай олмайди…

    Кўпчилик баёнчиларнинг услуби, катакка дон ташланганда “қо-қо-қо”лаб югуриб борувчи товуқлар қилиғини эслатади. Аниқ фикр йўқ, аниқ таҳлил ҳам йўқ, шунчаки шаллақилик холос. Айримларда эса ҳатто уялиш ҳам йўқ. Ҳеч иккиланмай, биз ундоқ, биз бундоқ деб юбораверамиз. Нима қипти ахир, демократия!

    Мен масалан, “Янги дунё” сайти бошлаган жуда ҳам ўринли саволномага берилаётган аксар жавобларни ўқиб жуда қаттиқ хафа бўлдим. Шу қадар кўр эканмизми, деб хафа бўлдим. Қаранг, аксар жавоб берганлар 90-йиллар мухолифатининг ютуқлари сифатида тилимизга давлат мақомининг олиб берилишини айтипти. Хой биродарлар, қаерда унинг, ўша давлат тили мақоми айнан сезиляпти, қани айтингчи? Сизнинг уйингизда ҳамма ўзбекча гапира бошлагани бу масала ҳал бўлди дегани эмас.

    Истаган журналист-газетчидан сўранг, ҳар қандай расмий хабар, баёнот ва ҳатто президентнинг қўшни ҳовлиларга бир тийинга қиммат сафари бўйича ҳисоботлар ҳам аввал русчада тайёрланиб, кейин тунги биргача ўзбекчага ўгирилади. Қани сиз эришган ютуқнинг асл белгилари, қаерда кўряпсиз уни? Кўчага чиқиб атрофга қаранг, худди Россияда юргандай сезасиз ўзингизни. Айрим газеталарни ҳисобга олмаса нимаики ўзбекчада тақдим қилинса ғиж-ғиж ҳатога тўла, нега? Сабаби “давлат тили” иккинчи даражали мақомда. Бу давлатнинг тили тўқмоқ, ҳаёти заҳарку, балким шудир эришган ютуғингиз?!

    Қани сиз эришган ютуқнинг белгилари? Нега ҳеч бўлмаса шу масалада уялмаймиз, ахир эришиш учун тиришдик, ҳатто эришгандай ҳам бўлдик, аммо бизни парчалаб ўз уйимиздан қувиб чиқаргач, эришган ютуқларимизни ҳам яксон қилишди, деб нега дадил айтолмайсиз? Сиз эришган (гўёки) ютуқдан асар ҳам қолмаган, йўқ у! Митинглар ҳақда гапирибсиз, айримлар умуман уни шахсий ютуқ тарзида гапиради, уят! Ахир шу нарсага кеча эришган экансиз нега бугун қайтара олмаяпсиз? Қай тарзда эришганингизни нега батафсил ёзмайсиз, қани айтиб беринг, бир тинглайлик.

    Очиғи мен ўша “ютуқларингиз”ни Андижон мисолида жуда тиниқ тасаввур қилиб олдим, илоё адашаётган бўлай, аммо назаримда худди шундай. Сиз мумкин 50тами, боринг ана 100та одамни жамлагандирсиз, аммо қолган икки минг ёки ўн минг, аниқки, шунчаки қизиқувчан “матмусалар” бўлган. “Вуй анавиларни қара, нима бўларкин”, дегувчилар бўлган. Акс ҳолда кеча бу қадар бирлаша олган халқ нега бугун довдирайди? Ахир сиз ҳўв ёқдалигингиз учун шундаймасдир-ку, ёки шундайми? Андижон майдонга чиққанда, эсланг, бирликчилар ҳам, эркчилар ҳам, яна бошқа “чилар” ҳам деярли бемалол гапириб, ҳатто йиғинлар ўтказаётган эди. Нега майдонда кўринмади? Йўлкира топилмадими?

    Нега ўша пайт, шартта ўша, ҳўв маҳоратини ишлатиб барча вилоятларними ёки ҳеч бўлмаса Тошкент кўчаларини одамга тўлдирвормади? Сайтларга жойлабмизку, бу бизнинг тарих, деб. Мана шу чиқишларнинг ҳаммаси менга этикдўз қари чолни эслатади. Нуқул ел чиқариб ўтиради,  ҳамма ёқни саситиб юборади, қари билганни пари билмас, дарди шунақа шўрликнинг, қаричилик ахир. Ўша шўрлик ҳар сафар, “шунақанги ух-х, йигит бўлганман, шунақанги титратардим”, деб мақтанади, аммо ҳар бир сўзи “пирт-пирт” билан тўлдирилиб бориши туфайли ҳеч ким унинг кечаги шуҳрати ҳақдаги ҳиқоясини тинглай олмайди. Одам кечаги билан эмас, бугунги билан фархланса арзийди, бугунингиз ҳақда гапиринг биродар!

    Ваҳимангизни қаранг, менинг сайтим МХХга нишон бўлди, менга қарши бирбалотуйпинг қилишяпти, тавба, ахир нима хатаринг борки сенга қарши чора кўрилса? Бир-биринг билан тузук-қуруқ келишолмайсану зўрликни даъво қиласан. Ахир кулгилими? Ахир ўзингиз мантиқан ўйланг, ўзбекча сайт Европа ёки АҚШда машҳур бўлиши мумкинми, албатта йўқ. Унинг асосий ўқувчиси фақат ва фақат ўзбеклар бўлади, шу тилни тушунадиганлар бўлади. Энди агар сайтинг қурғур Ўзбекистонда эркин очилмаса, сени “астротупук”ми нима бало қилишдан нима фойда, ахир барибир ёзганингни ўзингдан бошқа ҳеч ким кўрмайди. Аввал ўзбекистондаги Интернет фойдаланувчи ҳақидаги аниқ ҳисоботга эга бўлволиб кейин дод солмайсанми?

    Ана, анави гўёки энг зўр радио ҳақдаги гапларни эшитинг, ахир олиб қочиш ҳам эви биланда. Истаган қишлоқ ва вилоятни айланиб чиқинг, уларда оилани боқишга гўшт нон топиш дарди муҳимроқ, аллақандай спутник тарелкаси топиб келиб радио тинглашдан кўра. Бу қурғур тарелкани ўрнатиш 200 доллар, у ҳам таниш-билишга. Агар бутун Ўзбекистон тинглаб бораётган бўлса, демак 200 долларни бемалол тарелкаларга ажратвориш имконига эга бўлибмизда? Унда ҳаётимиз яхши экану! Эринмасдан, “мунтазам тинглаб бораман” дегувчилардан, айниқса қайси мухбир сизга кўпроқ ёқади денг, бир пайтлар тилга тушиб қолганларни санаб кетишади.

    Яқинда бир жойда шундай бўлди, кулавериб ичакларимиз узилди. Ахир у ходимлар аллақачон ишдан кетган, десак анави олиб қочар чунонам қизариб кетди… Мунтазам мухлиснинг аҳволи шу қадар. Унинг айби йўқ, шунчаки унинг радиога қулоқ тутишга вақти йўқ. Ўша қурғур радио ҳам йўқ. аслида. Бир жойда ёзишипти, нима эмиш бу радионинг ҳозир Ўзбекистонда 1,5 фоийз аҳоли эшитар экан. Эй биродар, бу 2004 йилнинг ҳисоботи-ку! У пайтлар аҳолимизнинг умумий сони 25 миллиону қанчаям эди, ҳозир 27 миллионни қоралаб қўйдик. Ахир радионинг бунча мухлиси бўлса, демак Ўзбекистон унинг овозини бўғмаяпти эканда. Демак бизда матбуотга тўсиқ йўқ бўлиб чиқяпти-ку! Буёғи мазза-ку унда!

    Мана Европада бир нечта ташкилотлар тузилди, улар ҳақда турли фикрлар билдирилар экан, буни ўзича МХХнинг ўйини топганлар бўлди. Аммо ўзлари сал қолса авратини ялагудай бўлиб ҳимоя қилаётганлари радио, бироз аввалроқ янги тузилган ташкилот вакиллари шу кунга қадар МХХ билан яқин алоқада эди, МХХ уларни алдагач кўзи мошдай очилди, деб ўтганини унутишди. Нега ўша радиога қарата ҳам заҳрингизни сочмайсиз, уларга мумкин, бошқаларга мумкин эмасми? Уларнинг маълумоти ҳамма вақт, ўзингиз айтмоқчи ҳаққоний бўлса, демак МХХ билан мулоқотда бўлганингиз рост эканда? Унда ўзгаларни айблаб нима қиласиз, жим ўтиринг!

    Радиода шу маълумот чиққанида анча асабийлашган эдим, шўрликлар не кунларни кўриб ўтишдию, улар ҳақдаги мағзавани қарая, деб Аммо жавоб берилмагач, жим бўлиб қолдим. Лекин анави сайтдан у ундай, манависи бундай, деган акиллашларни эшитгач, ҳайрон қолибман, бу қанқаси бўлди ахир?! Жавоб бера олсангиз, чиройли жавоб қилинг, ҳатто буюк дин уламолари ҳам қиёмат куни аҳволим не бўларкин деган ташвишда ўтган, сиз бўлсангиз бемалол ўзингизни чин мўмин билиб қолганларни ёппасига “мунофиқ”, “муртад”, деб юборяпсиз. Сизга нима башорат келдими, ким нималиги ҳақда? Балким сиз янги замон пайғамбаридирсиз? Астағфируллоҳ. Ахир мўмин одам оғзига жуда ҳам эҳтиёт бўлади, сизникидан эса боди кириб, шоди бемалол чиқади, нима кафиллигингиз борми?

    Мен ҳар сафар, бунақанги гўёки муслиминларнинг чиқишларини ўқиганимда, қалбимда йиғи билан Тоиф воқеасини эслайман. Расули Акрам саллаллоҳу алайҳи васаллам қандай муносабатга дучор бўлдилар, қанчалар азобландилар, аммо бирортаси ҳақда, бу шўрликлар ҳаммаси мунофиқ, ҳаммаси динга душман деганлари йўқ, ҳатто Жибрийил алайҳиссаломнинг таклифини рад этдилар, вахоланки пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам рози бўлганида Тоиф йўқ қилинарди. Сиз ҳатто пайғамбардан ҳам оқилроқсизда а? Асл мўмин киши мўминликни ҳатто тортишувда ҳам намоён қила олади, бутун хулқи билан ўзига одамларни мафтун қила олади, аммо сиз ўзингиздан қочирасиз, юзингизда истара йўқ, астағфируллоҳ!

    Мана, эрта индин ўйинчоқ парламентимизга сайловлар бошланади. Мамлакат ичида қолган оз сонли виждон эгалари тиришиб нимадир қилишга уриняпти, ҳеч бўлмаганда нимагадир эришолаймизмикан дея сарсон. Сизчи?

    “Бирдамлик” маълум бўлишича кўпчилик мухолифат вакилларининг оилаларидан хабар олиб туради, молиявий кўмак кўрсатади, кўплаб қамоқда қолган муслимларнинг хонадонига ёрдам кўрсатади, хўш, шу иши учун улар мунофиқ бўлдими? Ахир шу эмасми чинакам мўминнинг иши, бировнинг ҳолидан хабар олиш. Сиз ўзингиз ҳеч бўлмаса шунга яқинроқ нимадир қилдингизми? “Эзгулик”чилар мамлакат ичида туриб ўнлаб, юзлаб ноинсоний ҳаракатларни фош қилиб, очиқ тортишувда бўлиб келмоқда, сиз уларни шартта алланималарда айблаб ташладингиз, ўзингиз нима қилдингиз, бир эслатинг? Демократик Конгресснинг ҳам ўзига яраша ишлари бор, унинг ҳам аъзолари анча-мунча ҳаракатларни амалга оширяпти, вақти соати етганда билиб оларсиз, хулосага шошилманг…

    Сал қаттиқ гапириб юбордим, узр, астағфируллоғ. Ақлингизни йиғинг, агар ўша ақл бор бўлса. Тавба қилинг, агар иймонда бўлсангиз. Ҳаракатингизни ўйлаб кўринг, ҳамма ишингиз мутлақо ўзгаларга фойда келтиряпти, аммо асло шўрлик халққа эмас, ё мақсад ўзи шундайми?

    Нидои Мазлум.

    Тошкент.

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz