Ризобек Воскресенье, 2024-04-28, 02.50.03
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Июль » 21 » "Бирдамлик"да
    00.53.09
    "Бирдамлик"да
    Баҳодир Чориев,“Бирдамлик” Ҳаракати етакчиси
    Яна бирлашиш ҳақида

    Ўзбек мухолифатини бирлашиши ҳақидаги фикрлар бугун пайдо бўлмаган. Мухолифат сиёсий саҳнада пайдо бўлгандан буён бирлашишга чақириқлар, бунга ҳаракат доимо биринчи ўриндаги вазифа бўлиб келганлиги яқин ўтган тарихимиздан маълум. Лекин ўзбек мухолифатини олдин Демократик форум, кейинчалик эса “Давра Кенгаши номи остида бирлашиш умидлари рўёбга чиқмади. Нега? Бу саволга жавоб аниқ - лидерлар - Эрк партияси раҳбари Муҳаммад Солиҳ ва “Бирлик” бошлиғи Абдураҳим Пўлатовлар ўзаро ички низолари сабаб бирлашиш истагини йўққа чиқаришди. Лидерларсиз мухолифат бирлашиши ҳанузгача муаммо бўлиб келмоқда. Бунинг сабаблари кўп, энг оддий сабаб - мухолифатдаги партиялар тизгини ёки бошқарув чамбараги - рули шу лидерлар қўлида эканлигидир. Уларсиз бирлашишга интилган фаоллар овози эътиборсиз қолиб келди. Партияларда ички демократиянинг йўқлиги, ташкилий структурани ишдан чиққанлиги ҳам ўзаро бирлашишга, ёки режимга қарши ҳамкорликда курашишга катта тўсиқ бўлиб келди ва бу ҳолат ҳанузгача давом этмоқда.

    Лидерларимиздаги кибру ҳаво ва манманлик ҳам кейинчалик пайдо бўлган мухолифат ҳаракатлари фаолиятига салбий таъсир кўрсатди. Улар асосан ёшлар бирлашган “Бирдамлик” ҳаракатига бегона кўз билан қарашди. Имкони борича бу ҳаракат йўлига тўсиқ қўйишга ҳаракат қилишди, турли хил иғво ва туҳматлар уюштиришдан ҳазар қилишмади. Лекин уларни бу ҳаракатлари кутилган натижани бермади, аксинча “Бирдамлик” гуллаб яшнади.

    Бугунги кунда ўзбек мухолифати кичик бир гуруҳлар шаклида фаолият кўрсатаётгандек таассуот уйғотади. “Бирлик” партияси деганда ёшларимиз “Ҳаракат” ва “Бирлик” сайтлари ортида яшириниб бошқаларга тош отиб кун ўтказадиган шаллақи бир чолни кўз ўнгиларига келтирадиган бўлишди. Эрк эса сиёсий фаолиятдан чекинган, узлатга юз тутган бир художўй, лекин ўта кибрли одам рамзига айланди. Икки мухолиф партия ўрнида фақат иккита шахс қолгандек гўё. Лекин бу шахслар ҳамон отдан тушсалар ҳам эгардан тушмайдилар. Олдин улар қандай бўлишса бугун ҳам шундай. Улар ўзгармаслик, турғунлик касалига йўлиққандек гўё.

    Мамлакат ичида ҳам, ташқарисида ҳам мухолифат партиялари фаолиятдан қолган. Бу партияларни қайта тиклаш, фаолиятини кучайтириш жуда ҳам қийин.

    Гарчанд “Бирлик”чи ягона шахс - Абдураҳим Пўлат кейинги пайтларда хабарчиликка катта эътибор бераёган бўлсада сиёсий фаолияти йўқ даражада. Хабарчиликни бутун бир партия қилиши керак эмас. Бу битта журналист қиладиган иш аслида. Эрк партияси эса на хабарчилик на сиёсий фаолият билан банд. Ўз сиёсий фаолиятини бўрттириб кўрсатиш мақсадида қилаётган ишлари ҳам натижа бермаётгани кўпчиликка маълум бўлса керак. Эрк раҳбариятини Андижон воқеаларидан кейин 72 (?) ташкилотни бирлаштириб тузган “Миллий Нажот қўмитаси ” ҳам Абдурашид Шарипов номли аноним шахс фаолияти билан бир оз давом этиб ўз-ўзидан йўқолди. Бугунги кунда сиёсий фаолиятдан йироқ “Андижон -адолат ва тикланиш ташкилоти ” ва “Таянч” ташкилоти билан тузган “13 май Иттифоқи” келажаги қандай бўлиши ҳам ҳозирдан аён. Бу иттифоқ жуда ҳам омонат фундамент - замин устида қурилган. Тўғрироғи, бу Иттифоқ ҳам Муҳаммад Солиҳни яна бир найранги ҳосиласидир. Эрк партияси бошқа мухолифатдаги кучлардан яккаланиб қолгани боис Андижонликлардан суянч изламоқда. Андижонликларнинг ўтмишда қилган ишлари эса  улар билан ҳамкорлик қилишда жуда ҳам эҳтиёткор бўлишга ундайди. Сабаби улар ҳукумат найрангига учиб қўлларига қурол олишган. Натижада уларнинг ортидан чиққан минглаб одамларнинг қони тўкилди. Ҳукумат шу орқали халқимиз қалбига қурқув солди ва ўз истеҳкомларини мустаҳкамлаб олди. Андижонликлар эса сиёсий саводсизликлари ва қўрқоқликлари туфайли ҳукумат билан тил бириктиришгача боришди. Бу ҳам етмагандек “13 май Иттифоқи” тузиб халқни Муҳаммад Солиҳ танлаган қонли инқилобга чақиришмоқда. Муҳаммад Солиҳнинг сўнгги марта “Туркистон ТВ” га берган суҳбатида истибдодга қарши ҳар қандай чора қонунийдир, деган гаплари фикримизга мисол бўла олади.

    Бугунги кунда Каримов режимига қарши курашда курашда ўзбек мохолифати ягона бир етакчига таяниши керак. 20 йилга яқин мухолифат тарихимиз шуни кўрсатяптики, Абдураҳим Пўлатов ва Муҳаммад Солиҳдан мухолифат лидери чиқмас экан.  Улар мухолифатни бирлаштиришга ҳамиша тўсқинлик қилиб келишди. Йўл қўйган хатоларини тан олмасдан, қайта - қайта сиёсий хатоларга қўл урушни канда қилишмади. Улар ўзларини бошқаларга ўрнак бўладиган демократ эканликларини кўрсата олишмади, қайтанга ўз партиялари ичида демократияга рио қилишмади. Ўз шахсий амбицияларига берилиб мухолифатдаги гуруҳлар ва халқаро ташкилотлар, энг муҳими халқимиз олдидаги ҳурматларини йўқотиб қўйишди. Энди уларга ишонадиган ва эргашадиган одамлар жуда ҳам кам. Нари борса 10- 15 одам…

    Бугунги кунда мухолифат сафига кириб келаётган 21 аср ёшлари кимга эргашади ёки улар ўз келажакларини кимга ишониб топширишади? Бу жуда катта муаммодир. Сабаби бугунги ёшлар жуда ҳам зукко ва тафаккурли. Улар шу боисдан ҳам мухолифат лидерларидаги парокандаликни ва манманликни кўриб имкони борича ўзларини улардан тортишади. Мухолифатга қўл узатишни исташмайди. Сабаби лидерларимиз биргаликда тузумга барҳам бериш ўрнига, кутишни, тузумни ўз- ўзидан барҳам топишини исташмоқда.

    Лекин режимга қарши курашиш билангина у барҳам топиши ҳаммага аён. Бугунги кунда биз учун долзарб масала - коррупция ботқоғига ботган ҳозирги ноинсоний тузумни тугатиш заруратидир. Тузум тугаши барчамиз учун демократик сайловларга йўл очади.

    Бугун биз барчамиз Каримов режимини тугатиш ва демократия йўлига ўтиб олиш учун бир сиёсий ташкилотга, бир кучли ғоя ва кучли етакчи атрофида бирлашишимиз керак. Бугун мухолифатдаги ҳаракатларда шундай кучли ғоя борми? Агар бор бўлса таклифларини билдирсинлар. Режимга қарши кураш режасини тақдим этсинлар. Мухолифат ва халқимиз ўзига маъқул келган режани танлаб олсин ва шу ғоя асосида кураш бошласин. “Бирдамлик”да эса шундай ғоя бор - бу нозўравон кураш йўлидир. . Агар бошқа кучли ғояга эга, халқимиз қўллаётган ташкилот бўлса марҳамат фикр алмашайлик. Йиғилиш ўтказиб бирлашиш истагидаги ташкилотларнинг энг афзали атрофида ўз фаолиятимизни мувофиқлаштирайлик. Уни ғоясини умуммухолифат ғояси деб қабул қилайлик.

    Биз биламизки, Ўзбекистонда мухолиф инсонлар жуда кўп. Уларнинг барчаси ҳам сиёсий ташкилот - партиялар аъзоси бўлишни истайвермайдилар. Ундан ташқари, партиялар аъзоларини сиёсий қарашлари ҳам хилма - хил. Улар фақат маълум мақсадлар йўлида Каолиция тузиб бирлаша олади.

    “Бирдамлик” Ҳаракати барча мухолиф фикрли инсонларни ва сиёсий ташкилотларни бир ғоя атрофида курашиш мақсадида ташкил қилинган эди.

    “Бирдамлик” Ҳаракати демократияга таянган Конституцион бошқарув тарафдоридир. У ўз атрофида кечиримли, бағри кенглик тарафдорлари бўлган барча ватанпарвар инсонларни йиғмоқда. Ҳаракат Ўзбекистон ҳукуматига мухолиф бўлган сиёсий ташкилот сифатида кўзга кўриниб бормоқда. Асосий мақсади - нозўравон кураш йўли халқимиз ва демократик ҳамжамият томонидан қўллаб - қувватланмоқда. Бу кураш усули олдин ҳам шарқ мамлакатларида яхши синовдан ўтган, унча хавфли бўлмаган тинч усул эканлиги эътироф этилган. Бу эса халқимиз табиати ва яшаш тарзига жуда ҳам мос келади.

    “Бирдамлик” Ҳаракати бошқа сиёсий партиялардан тубдан фарқ қилади. Ҳаракатга барча сиёсий партия аъзолари, мухолиф ташкилот ва шахслар аъзо бўлиб кириши мумкин. Аъзолик эркин ва Ҳаракатни тарк этиш ҳам ихтиёрийдир.

    Ҳаракат келажакда Ўзбекистонда бўладиган парламент ва президент сайловларига ўз номзодларини олдинга суролмайди, сайланмайди ёки сайловга қатнашолмайди. Ҳаракат мавжуд тузумга барҳам бергач, пассив фаолиятга ўтади. Фаолиятни асосан сайловларга қатнашаётган партиялар олиб борадилар.

    “Бирдамлик” Ҳаракати фаолларининг асосий қисми бошқа партия аъзолари бўлганлиги учун сайлов жараёнида ўз партияларига қўшилиши табий ҳолдир. Ҳаракатдаги партиясиз инсонлар эса янги сиёсий партияни тузиб, бўлажак сайловларда жуда фаоллик билан иштирок этадилар. Ҳаракатни қолган қисми эса Ҳаракат сафида пассив бўлса ҳам фаолиятини олиб бораверади.

    Мақсадимиз келажакда “Бирдамлик” Халқ Ҳаракатини пассив фаолиятда булса ҳам келажак авлод учун сақлаб қолишдир. Келажакда бизни нималар кутаётгани номаълум. Шу сабабли ўзбек халқини ҳар қандай вазиятда истаган пайтда оёққа турғаза оладиган, халқ истак - иродасини ифода этган халқ ҳаракати доимо керакдир.

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz