Ризобек Воскресенье, 2024-04-28, 00.14.26
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Июль » 22 » Мунозара
    00.42.39
    Мунозара
    Профессор Пўлатовга талаба Расуловдан мактубЮсуф Расул, Швеция.
    Ҳурматли профессор Абдураҳим Пўлатов!


    Биламан, бу очиқ хатим сизни янада жазавага солади. Янада катта куч ва ғайрат билан атрофингиздаги атиги уч нафар одамни тўплаб мени шаънимга иғво, туҳмат ва ҳақоратларни бошлайсиз. Лекин профессор, ўтган ишлар бўлиб ўтди. Сиз шу пайтгача номардларча сайт ортига беркиниб олиб кўп одамларни ҳақорат қилишдан уялмадингиз. Сиз ҳақорат қилган ўз сафдошларингиз бу шаллақи чол билан тенг бўламанми деб ҳаммасига қўл силтаб келишди. Кўплари индамай “Бирлик”ни тарк этди.

    Шу билан ҳаммаси интиҳосига етдими?
    Сиз ўз мақсадларингизга эришдингизми?
    Ўз сафдошларингизга туҳмат қилиш, озроқ танқид қилганларни куракда турмас сўзлар билан ҳақоратлаш профессор Абдураҳим Пўлатовга нима келтирди?
    Шаллақилик, иғво билан профессор академик бўлдими ёки халқ ичида бебурд, ношуд ва ожиз одамга айланиб қолдими?

    Бу саволларга сиз жавоб бера олмайсиз профессор! Чунки, халқ ичига - очиқ матбуотга чиқишга қўрқасиз - юрагингиз дов бермайди. Қоронғу инига яшириниб олиб атрофга турли инфекциялар тарқатаётган каламушлардек иш тутасиз. Қўрқувингиз сабаби эса аён - ортингиздан эргашиб келаётган қоп -қора ўтмишингиз! Бу қоронғу ўтмишингизни судраб қайси томонга кетаётганингиз ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз жаноб профессор!?

    Мен бу сўзларни сиз ўз сайтингизда мени хоин, сотқин, жосус ва ит деб ёзганингиз учун аламдан битмадим. Негадир сизга ачинганимдан қандайдир бир куч қўлимга қалам олишга ундади ва кўриб турганингиздек оддий талаба бўлганим ҳолда сиздек профессорни қимматли вақтини олиб насиҳатгўйлик қилиб ўтирибман.

    Сиз ўтмишда “Бирлик” ҳаракати номидан амалга оширган ишларингиз ҳақида оғзингизни кўпиртириб ёзасиз, лекин ўтмишда шунча ишлар қилган одамнинг бугун қилаётган ишлари бир - бирига мос тушмаслиги, одамлар сизни бу гапларингизга шубҳа қилиши мумкинлиги ҳақида ўйлаб ҳам кўрмайсиз.

    Сиз фақат ўзингизни узоқни кўра оладиган етук сиёсатчи, политтехнолог ва яна нималар деб кўкка кўтарасиз, лекин бу мақтанчоқлигингиз сизни оддий авом одам эканлигингизни кўрсатмайдими? Мақтанчоқлик, манманлик ва кибру ҳаво инсон фазилатларининг кушандаси эканлигини билмайсизми?

    Сиз ўз сайтингизда ўзингизни “Бирлик”ка олиб келган ва раҳбарлик вазифасига қўйган Муҳаммад Солиҳни ҳамманинг бадига уриб кетган “53-54″ каби рақамлар билан масхара қиласиз, бошқа Эркчиларни, жумладан халқимиз севган ўтюрак ҳофиз Дадахон Ҳасанни хоин ва сотқинга чиқарасиз. Сафдошларингиз Исмоил Дадажонов ва Баҳром Ҳамрони нуқул “Ҳизбут Таҳрирчи” дея ҳақорат қиласиз. “Бирдамлик”чиларни “хунаса” дейсиз. Мени “тожикнинг ити”, “жосус” деб ёзасиз, лекин бирор асосли далил келтира олмайсиз. Бу туҳмат ва ҳақоратлар учун ҳеч ким сизни судга бермаслигини яхши биласиз. Шунинг учун ётиб қолгунча отиб қол қабилида иш тутасиз. Ўзи сизда тутуруқ борми? Ёки шунақа ифлос сўзларни ёзиб мазза қиласизми? Ифлослик сиз учун кундалик машғулотга айланиб қолганми, жаноб профессор!?

    Сиз иддао қилаётганингиздек гўёки Маҳмуд Худойбердиев Андижонликларни қирғин қилгани ҳақидаги хабарни Муҳаммад Солиҳга мен етказган эмишман. Буни менга тожик хавфсизлик хизмати айтган эмиш ва мен тожик эмишман. Қўлингизда аниқ далилларингиз борми бунга? Ёки бирор жойда Муҳаммад Солиҳ бу хабарни Юсуф Расул айтди менга деган жойи бўлганми? Ёки тожик хавфсизлик кучлари бу ноёб маълумотни сизга етказишдими? Бўлса айтинг, ошкор қилинг. Ёки мени тожик миллатига алоқадорлигим ҳақида аниқ ҳужжатларингиз борми? Отам билан ошномисиз, ёки бирор қариндошимни танийсизми? Тўғри, мен Тожикистонда туғилганман, тожикистондаги ўзбекларданман. Бу ўлкада 1 миллион 200 мингдан ошиқ ўзбеклар яшашини сиз яхши биласиз-ку! Ёки тожик бўлсам нима қипти? Тожик одам эмасми? Сиз миллатчилик қилиб “Ҳаракат” сайтидан бунақа иғво, туҳмат ва ҳақоратларни ёзаверишингиз жавобсиз қолиб кетади деб, чучварани хом санамаяпсизми профессор? Сизни бурнингиздан ушлаб қора курсига ўтқазадиган кучлар йўқми? Андишани отини қўрқоқ қўйиб олганмисиз ёки?

    Ўтган 20 йил давомида “Бирлик” дек муҳташам халқ ҳаракатини буткул йўқ қилингани, парчалангани сабабчиси сифатида нуқул МХХ-КГБ ва сиёсий рақибингиз Муҳаммад Солиҳни кўрсатишга устаси фаранг бўлиб кетдингиз. Лекин ўзбек халқининг орзу умидлари ва келажагини яксон қилган энг аблах, қўрқоқ ва сотқин одам сиз ўзингиз, сизнинг нобоп феъл - атворингиз эмасми?

    Муҳаммад Солиҳнинг йўл қўйган хатоларини кечириш мумкиндир. Лекин сизни аблаҳликларингизни ким кечиради, жаноб профессор?

    Бугунги кунда асоссиз туҳмат, иғво ва ҳақоратларингиздан безган, жабр кўрган мухолифат вакиллари, журналистлар бир ёқадан бош чиқариб сизни жавобгарликка тортиш йўлида бирлашганини эшитмаган кўринасиз. “Ҳаракат” ва “Бирлик” сайтларига қўйилган ҳақоратларни ўчириб ташлаб овора бўлиб юрманг, улардан нусха олинган ва таржима қилинмоқда. Агар сайтингиз рўйхатдан ўтган АҚШ қонунларига кўра сизни жавобгарликка тортиш масаласи пайсалга солинса АҚШ элчихоналари олдида норозилик акциялари ўтказилиши мумкинлигини ва албатта туҳмат ва ҳақоратлар учун жавоб беришингиз муқаррар эканлигини эслатиб қўймоқчиман.

    Профессор, мен сизни амалга ошираётган хабаркашлик ишларингизга хайрихоҳман. Албатта бу эзгу ишни давом эттириш керак. Албатта хабаркашликни ҳамма жойда давом эттириш мумкин. Ҳамма жойда интернет бор, ҳатто ёқилғи қуйиш шаҳобчасида ҳам. Лекин “Бирлик”дек партиянинг 20 йиллик раиси ўз партиявий ишлари қолиб кетиб хабаркашлик қилишини ёқласа бўладими? Хабаркашлик қилганда ҳам бошқаларни шахсига тегиб, ўз сафдошларига, журналистлар ва хорижий радиолар мухбирлари шаънига туҳмат ва ҳақоратлар ёғдиришини оқлаш керакми ёки қоралаш?. Агар бу кўчирма хабарлар ва ҳақоратлар учун профессор АҚШ Миллий Демократия Фондидан ҳар йили мўмайгина грантлар олиб турган бўлса-чи!?

    Жаноб профессор! Мен сиздек юксак салоҳиятли стратегик, политтехнолог, ўткир сиёсатчи эмасман, бор йўғи оддий талабаман. Билдирган фикрларим сизни юксак таъбингизни хира қилган бўлса, бу менинг сўзга нўноқлигим, билимсизлигим белгиси деб қабул қилинг. Афсуски, мен сиздек бўла олмайман. Хайрият…

    www.yangidunyo.com
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz