Ризобек Суббота, 2024-04-27, 20.01.43
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Июль » 22 » Мулоаҳаза
    00.58.11
    Мулоаҳаза
    Баҳодир Чориев, "Бирдамлик" ҳаракати етакчиси, АҚШ

    Буюк Ипак йўли тикланадими?

    Қадимги Туркистоннинг бир қисми бўлган ҳозирги Ўзбекистондан бир неча юз йиллар олдин ғарбни шарққа боғлаб турган Буюк ипак йўли ўтган эди. Келажакда сув йўлларини очилиши, сув йўлларидаги янги каналларни ишга туширилиши ортидан Буюк ипак йўлига эҳтиёж йўқолди. Бу йўллардан юрадиган карвонларни сони жуда қисқариб кетди. Натижада бу Буюк ипак йўлини туташтирган халқларни иқтисодий ва ижтимоий аҳволига катта салбий таъсир қилди. Туркистон ўлкасида Совет ҳукуматининг тузилиши ортидан бу йўллар бутунлай беркитилди.
    Мана қарийб юз йилдирки, Туркистон халқлари Буюк ипак йўлисиз ҳаёт кечирмоқдалар. Туркистон ўлкасини ташқи дунё билан савдо сотиқ ишлари ўз имкониятлари доирасида ривожлана олгани йўқ. Туркистон ўлкаси ва бу иқтисод учун очилмаган қўриқ. Биз бу йўлни эски даврларда стратегик аҳамияти ҳақида фақат тарихдан биламиз. Хўш бу йўлларни тиклаш керакми?
    Тикланса у қандай кўринишда бўлиши керак? Агар биз ватанимиз Ўзбекистоннинг географик жойлашувига қарасак, мамалакатимиз Буюк ипак йўлини марказида жойлашганлигини кўрамиз. Демак, биз Буюк ипак йўлини тиклашда ватанимиз Ўзбекистонни Буюк ипак йўлини маркази деб ва барча йўлларни ташаббускори ва қурувчиси,
    ҳамда экспулатциясини бўйнига олувчи давлат деб қаралмоғимиз керак. Ўзбекистон ҳар томонидан қўшни давлатлар билан чегарадош. Биз йўл қурилишини режаламоқчи бўлсак, барча йўлларни Ўзбекистон ичида бирлаштириш керак бўлади. Назаримда Буюк бобомиз Мир Алишер Навоийни номига қўйилган Навоий шаҳри биз мўлжаллаган Буюк ипак йўлларини маркази бўлиши мумкин.
    Навоий шаҳри географик ҳар томонлама қулай, мамлакатимиз марказида жойлашган шаҳардир. Аҳолиси кам сонли, келажакда янги иш жойларини очиш, аҳолини катта қисмини иш билан таъминлаш имкони пайдо бўлади. Менимча, Навоий шаҳри яқинидан катта айлана йўл қуриш ва уни марказида Буюк ипак йўлини тарихий музейини очиш мумкин.
    Бу айлана ичида ҳайдовчиларни ҳордиқ чиқаришлари учун ҳар хил дам олиш масканлари, ёқилғи қуйиш шаҳобчалари, банклар, ресторан, юк ва бошқа турдаги машиналар тўхташ жойлари ташкил қилиш учун катта ер майдони, номозхон ҳайдовчилар учун таҳорат олиш жойи, мачит, бошқа диндаги ҳайдовчилар учун ҳам ўз диний амалларини бажариш мақсадида ажратилган жойлар ва бошқа кўплаб бинолар қурилишини режалаштириш керак.
    Марказни ер майдони 50-100 га. бўлиши мақсадга мувофиқдир. Бу Буюк ипак йўлини марказий айланасидан етти йўналишга қараб шаҳар жойларда 4-8 полосали, қолган жойларда камида 3 полосали йўлларни тортиш керак. Биринчиси ғарбий- шимолий йўналиш бўлиб, у Россиянинг Москва ва Санк Петербург шаҳарларига, Украинани - Киев, Беларуссияни - Минск ва шарқий Европа орқали бутун Европа давлатларига олиб чиқади.
    Иккинчиси -шимолий йўналиш. У Ўзбекистонни Россиянинг шимолий шаҳарлари, Урал ўлкаси билан боғлайди.
    Учинчиси шарқий - шимолий йўналиш. Қозоғистонни катта шаҳарлари ва Россияни Сибир ва ўзоқ шарқ ўлкаларига боғланади.
    Тўртинчиси -шарқий йўналиш. У Қозоғистон орқали Муғулистон, Хитой ва Корея давлатларини бирлаштиради.
    Бешинчиси - жанубий шарқий йўналиш. Тожикистон ва Қирғизистон орқали Хитой давлати билан бирлашади.
    Олтинчиси - жанубий йўналиш. Афғонистон орқали Эрон ва Покистонга, у ердан денгиз йўлига чиқиш имконини беради.
    Еттинчиси -Туркманистон орқали касбий денгизга ва бу йўл билан Озарбойжон ва бошқа давлатларга чиқиш.
    Буюк ипак йўлига аъзо бўлиб кирган давлатлар ўртасида ҳаммани манфаатларидан келиб чиққан шартномалар тузилиши керак. Бу шартномага қўшилган давлатлар умумий Буюк Ипак йўлини режалаштириш ва қурилиш ишларига қатнашиши кўзда тутилади. Аввалом бор, Туркистон ўлкасида чегара ва виза тартиби жуда соддалаштирилиши керак ёки бутунлай олиб ташланиши шарт.
    Чегараларга бутунлай барҳам берилиши лозим. Туркистон ўлкаси эркин савдо сотиқ зонасига айланиши, ишлаб чиқариш ва инвестиция ҳар томонлама қулланилиши керак. Буюк Ипак йўлига тушган ҳар қандай транспорт ва карвонлар ҳеч қанақанги тўсиқлар - блок постларсиз бу йўлни босиб ўтишларига эришмоғимиз керак. Назоратлар фақат бу йўлга кирмоқчи бўлган транспорт воситаларини
    Буюк ипак йўли шартномасига эга бўлган давлатлар чегарасида ҳамда манзилга етиб боргач амалга оширилиши мумкин. Бу йўлдаги ҳар қандай транспорт юкхоналари Буюк ипак йўлига кирганда йўл ходимлари томонидан “пломба” (Сеал) билан тамбаланмоғи шарт. Бу тамға манзилгача сақланмоғи лозим. Албатта транспорт воситалари ёки карвонлар бу йўлга тушиш олдидан техник кўрикдан ўтказилади.
    Транспорт воситаси ва юклар суғурта қилинади. Ҳайдовчилар эса халқаро ҳайдовчилик гувоҳномасига ва тиббиёт хулосаси ёзилган карточкаларга эга бўлиши шарт қилиб қўйилади. Ҳар бир транспорт юк тарозиларда тортилиб, юкхона эшиклари пухта тамғаланиши керак. Йўлларда транспортларни назорат қилиб туриш учун видео камералари, ҳар 200 км.да ёқилғи қуйиш марказлари ва ҳар 200 км.
    орасида махсус тўхташ жойлари, дам олиш масканлари ташкил қилинади. Мисол учун Ўзбекистондан чиққан юк транспорти ҳеч қаерда тўхтамасдан Россия шаҳарларига ёки Европа давлатларига етиб бориши керак. Ҳайдовчилар йўлда фақат дам олиш, ёқилғи қуйиш, ҳайдаш навбати вақтида тўхташи мумкин. Бу ҳайдовчиларни кўп вақтини олмайди. Йўллар ўта баланд тезликка эга бўлиши лозим.
    Энг юқори тезлиг 120 км/соат, энг паст тезлик эса 80 км /соат бўлмоғи керак. Мисол учун ҳозирги кунда Россияни Москва шаҳрига иккита ҳайдовчи тахминан 3000 км ни 5-7 кунда босиб ўтади. Агар Буюк ипак йўли ишни бошласа бу икки ҳайдовчи шу масофани бир ярим кунда, ўзоғи билан икки кунда босиб ўтади. Фарқини ўзингиз қиёслаб кўринг.
    Бу йўллар ишга тузиб, минтақани иқтисодиётини кўтариши бошлангач, Туркистон ўлкаси сув йўлига эга бўлиш сиёсатини давом эттирсак бўлади. Менимча бу ишни иккита йўналишда олиб борган маъқулдир. Биринчиси: Россияни суви ширин бўлган шимолий дарёларини Ўрта Осиёга буриш, минтақага қўшимча сув олиб келиш, сув йўлларини ишга тушириш, қўшимча ерларни ўзлаштириш.
    Орол денгизни сув билан тўлдириш. Иккинчидан: Орол денгизини Касбий денгизи билан сув йўли орқали боғлаш. Бу иккита йўл минтақани дунё бозорига чиқишида энг қулай восита ҳисобланади. Минтақани келажакда иқтисодий ўсишида жуда катта туртки бўлади. Бу йўлларни ишга туширишда баъзи муаммолар юзага чиқиши мумкин. Мисол учун умумий валюта, божхона, чегара ва шунга ўхшаган масалалар.
    Ўйлашимча Буюк ипак йўли қурилишидан ҳамма манфаатдор. Манфаат ортидан албатта ҳамма тил топиша олади. Бу мақола Буюк ипак йўли қурилиши борасидаги дастлабки мулоҳазаларни ўз ичига олди. Ҳали бу борада кўплаб баҳсу мунозаралар бўлиши ва энг яхши таклиф - лойиҳа қабул қилиниши мумкин.

    Birdamlik.info
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz