Ризобек Воскресенье, 2024-04-28, 04.41.01
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Июль » 23 » Бугуннинг гаплари
    00.01.28
    Бугуннинг гаплари
    Сичқонга дум берса...

    Сичқонга дум берса, бошқага кун бермас ёки  ўзи инига сиғмай кетига ғалвир боғлар экан.Халқимиз ғоят донишманд ва зукко халқ.Ҳар бир айтилган нақл ё матал ёҳуд мақолда олам- олам маъно мужассам.

    Юз йил, балки минг йил аввал айтиб қўйган бир ибораси орадан неча асрлар ўтса ҳамки мазмун моҳиятини йўқотмайди.Аксинча у ҳақ айтилганига исботи кучайиб бораверади.

    Мақтов ёмон нарса, дейишади.Аммо...Аммо қурмагур шу аммоси бўлмаганда эди.Нега десангиз одамзотни мақтаб кўрингга у вақти- вақти  билан шу мақтовни такрор эшитиб турмаса касал бўлиб қоладиган дардга йўлиқади экан.Камина буни ҳаётда аҳёнда бир синовдан ўтказиб туради.Масалан яқиндан буён бир каламушсифатни мақтамадиккуя бир- икки у томонга назар ташлаб қўйдик.О, нимасини айтасиз.Киройи бир чиқиш қилдилар нози карашмали сатанг хотинларга ўхшаб.Энди у кишининг доҳиёна сўзларию, чақириқ -бақириқларига бир қаранг.Худди пайғамбар тирилиб келгандай дуд беради ҳалиги денг.

    Унинг бугунги ҳаммага умуммурожаатдай  фармонномага ўхшаш шилдириқ гапларини ўқий туриб Ўзбекистондаги шаҳарлардан бирида чорраҳадаги светофорнинг тагига туриб олиб ўзича команда берадиган бир девона  киши ёдимга тушди.Масалан, қизил чироқ ёнса у айтса айтмаса автоулов чорраҳада яшил чироқ ёнишини кутиб тўхтаб туради.У эса гўё ўзининг командаси билан уларни бошқараётгандай:"Ҳамманг тўхта" дея қўлини кўтарар эди.Яшил чироқ ёниб автоуловлар ҳаракатга келса: "қани ҳаммаларинг қўзғалларинг, тез тез " дея пўписанамо дўқ урарди.Ўтган- кетган автоуловдагилар уни яхши таниб қолишган, унга ҳазил мутойиба қилиб:"ҳа, ўртоқ начайник қалайсиз" дея қўлига чой -чақа ташлаб ўтишарди.

    Бугун  айтаётганим ўзича ўзига хизир назар қилган деб ўйлайдиган бирининг ҳаракати ҳам худди ўша семафор ёнида турган телбага ўхшайди.Яъни унинг шалдироқномасида "...ёзувчимисан ё сиёсатчими, ё ҳуқуқбон, ҳамманг  биз билан олға...эрта ўтиб индин ҳаммаёқни ағдариб, пайҳон қилиб ташлаймиз..." деган мазмундаги шиорномасини ўқиб, ўша аввал айтганим:"сичқон сиғмас инига, ғалвир боғлар думига" ёки "сичқонга дум берсанг кейин сенга кун бермайди" деган нақллар ёдимга тушиб кўнглимдан ўтганларни сизга ҳикоя қилишга ҳаракат қилдим.

    Ризо Обид
    Жойлади: Маъмур | Теги: rizo obid
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz