Ризобек Воскресенье, 2024-04-28, 03.36.44
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Июль » 25 » Бугуннинг гаплари
    17.27.37
    Бугуннинг гаплари
    Дилмурод Худойқул

    Таҳдидлар


    Барчангизга Аллоҳнинг саломи бўлсин.

    Жиноятчи миллат танламайди. Ҳамма миллатлар ичида жиноятчилар етарли. Шу билан бирга, бошқа миллат вакилларидан ҳам мусулмон биродарларим бор. Хусусан, тожиклардан ҳам. Мен Тожикистонда бўлганман. Тожик мусулмон биродарларимникида меҳмонда бўлиб, бирга намоз ўқиганмиз. Ислом ирқчиликни қўллаб қувватламайди. Миллати ўрис, тожик бўлиб мусулмонми, у менинг Исломий биродарим ва бизлар "Ла илаҳа иллалоҳ" атрофида бирлашганмиз.

    "Понауз" сайтида менинг "Режим малайларининг қабиҳликлари" номли мақолам чоп этилди. Мақола сайтга қўйилганига беш дақиқа ҳам бўлмасдан Юсуф Расулов мени шу мақоламни менинг ҳақ-ҳуқуқларимни бузган ҳолда, қўпол равишда ўзгартириб, ўз сайтига кўчириб босди.

    Мақоламни мен "Режим малайларининг қабиҳликлари", деб номлаган бўлсам, "янгидунё" сайти шу мақоламнинг сарлавҳасини "Режим малайларининг қабиҳликлари (ҳажвия)", деб босди. Ваҳоланки, мен ҳажвия ёзганим йўқ. Хатто шу даражага бордики, ўзи киритган қўшимча матн тагига ўз номини ёзишдан қўрқиб, жиноятини бекитиш учун "Ҳурмат билан Мулла Калтак, Стокҳолм, Швециё" , деб ёзди..

    Мақоламни мендан сўрамасдан ўзгартириб босишдан кўзланган мақсад: мени ёзганларимни обрўсизлантиришдир.

    Менимча, бу ерда Юсуф Расуловга нисбатан муаллифлик ҳақидаги ҳалқаро қонуннинг бир нечта моддаси билан айблов қўйилади. Бу ҳақда малакали ҳуқуқшуносларимиз фикр билдирадилар, деган умиддаман.

    Фурсатдан фойдаланиб, "Понауз"да мақолаларим чоп этилганидан сўнг, номаълум кимсаларнинг менга нисбатан таҳдиди ошиб бораётганлигини сизларга маълум қилмоқчиман.

    Биринчи марта e-mail қутимга нотаниш, шубҳали хабарлар олдим. Орадан кўп вақт ўтмади, ишлаб турган компютер жиҳозларим тўлиқ издан чиқди. Бир амаллаб тикладим. Лекин яна e-mail қутимга иккита нотаниш "dil_ken" деб номланган yahoo почтасидан ўзбекча, шубҳали хабарлар олдим. Бу хабарларни тасдиқловчилар бор. Бундан ташқари, қўл телефонимга рақами кўринмайдиган қўнғироқлар аҳён, аҳёнда бўлиб турибди. Шу кунларда охирги нотаниш қўнғироққа жавобан "алё" десам, ғалати, таҳдид товушлари эшитилди.

    Нимага ишора эканлигини сездим, бу ҳақда яшаб турган давлатим ҳукумати назорат идораларини хабардор қилдим, яшаб турган манзилимни бошқа шаҳарга ўзгартирдим. Ҳозирдан айтаман, менга нисбатан қўлланган ҳар-қандай террор усули учун жиноятчи Каримов ва унинг режимини айбдор, деб биламан.

    Димурод Худойқул,
    Ponauz.com

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz