Ризобек Суббота, 2024-04-27, 18.32.19
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Июль » 25 » Мулоҳазалар
    21.10.18
    Мулоҳазалар
    Ёдгор Турлибеков

    "Ўзига хос ва ўзига мос"  демократиянинг сохталигига бир қаранг

    Ислом Каримовнинг алоҳида табассум билан ишлатадиган “Ўзига хос ва ўзига мос” деган ибораси деярлик унинг ҳамма соҳалардаги нутқларини “безаб” келганига ҳаммамиз гувоҳ бўлганмиз.

    Унинг бундай мужмал ибораси эса, аслида ундаги ҳам айтаверадиган, керак бўлганда қайтаверадиган тутуриқсиз ва алдоқчи сиёсатига бу мавҳум ибора уйғунлашиб, унинг нутқида ёлғонлар кўпайиброқ кетганда Каримовнинг ишлатадиган яхшигина “ўзига хос ва ўзига мос” ниқобларидан биридир.

    Мен яқинда Америка телевиденияси программаларини тамоша қиларканман, уларда бир неча марта Барак Обама туширилган бир кадрнинг қайта-қайта ва кўп каналларда би рнеча кун такрорланаётганига ҳайрон бўлдим.

    Бу кадрларда Америка президентининг ўз қўлига қўнган бир пашшани чаққон харакат қилиб, уриб ўлдиргани ва ерга ўлиб тушган пашани эса, кўзга кўринарли даражада телевидения каттайтириб кўрсатар ва унинг ортидан бир неча киши чиқиб, бу “катта воқеа”га, ўз шарҳларини бериб, кимдандир нималарни талаб қилаётганини англадим.

    Давра музокараларига айланиб кетган бу гўё улкан воқеадан экранда чиқаётган кўп кишилар ҳаяжонга тушар ва аччиқ сўзлар билан ўз президентларига навбат билан норозилик изхор этар эдилар.

    Америка ва Канада учун бепул бўлган телефон орқали дарҳол Вашингтондаги инглиз тилини мукаммал билувчи бир ватандошимга қўнғироқ қилиб, ундан қатор саволларимга, ёқамни ушлаш даражадаги ҳайрон қоладиган жавоблар олдим.

    Унинг гапларидан билсам, бу ерда инсон хуқуқларини қўятуринг, ҳатто қонунлар билан АҚШ Давлат Конгресси тасдиқлаган “Ҳайвон хуқуқлари концепсияси” ҳам бор эканки, бу қонунларнинг бажарилиши эса, АҚШнинг бошқа қонунлари сингари хар бир Америка фуқаросининг сўзсиз амал қиладиган азалий одатига айланиб улгурган экан.

    Масалан бунга мисол тариқасида хасталанган ит ва мушук каби уй ҳайвонларининг бу ерда ажойиб жиҳозланган ва малакали ветеринар-врачлар билан таъминланган поликлиника ва уларни даволайдиган касалхоналари бор эканини телевизордан би рнеча бор тамошо қилганман.

    Уй ҳайвонлари ва паррандалар учун катта супермаркетлардаги алоҳида узун полкаларда чиройли қутичалардаги тўлиб турган хархил таом ва консерваларни кўриб, сиз ҳам ҳайрон бўлиб қолишингиз мумкин.

    Чунки ўзбек халқининг содиқ фарзандлари Ўзбекистонда доимий таъқиблар остига олиниб, улуғ шоир Юсуф Жума, Мурод Жўраев Мамадали Маҳмудов, Солижон Абдураҳмонов, Аъзам Фармонов ва Турғуновлар, Нормамат Холжигитов, Дилмурод Саййид каби инсон хуқуқ ҳимоячилари ва ёзувчи журналистлар ўз халқининг диктатор Каримов зулмидан озод қилиниши йўлидаги ўз кураш ва истакларининг қурбонларига айландилар.

    Шулар қаторида Ўзбекистонда ўн мингга яқин ўзларининг диний эътиқодлари учун темир панжаралар ортида узоқ йиллар қийноқларга солиниб азоб чекаётганларини ҳам айтиб ўтиш лозимдир.

    Демак Ўзбекистонда Каримов айтиб чарчамаётган ва Ғарб демократиясидан ўзбекистондагиларни чалғитиб, унинг ўзи аллақачонлар тузиб улгурган тўла ва қонли диктатурасини Ислом Каримов: “ Ўзига хос ва ўзига мос” эмас, “Ўзимга хос ва ўзимга мос” – демократия деб гапирса тўғрироқ бўлар эди.

    Лекин қизиғи шундаки, Америкада президент Барак Обаманинг бехосдан ўлдириб қўйган бир пашшаси учун у “Ҳайвонларни ҳимоя қилувчи жамият” талаблари олдида ҳайвонларга раҳмсизлиги учун суд қилинишига оз қолган бир вақтда, Ислом Каримов Андижондаги қуролсиз халқни қириб ташласада, унинг жавобгар бўлмаётгани ва бундай диктаторни шу кунгача Жаҳон халқларининг таянчи ҳисобланган БМТ, ЕИ, ОБСЕ ташкилотлари эркалатиб келаётгани дунёдаги миллионлаб виждонли инсонларнинг руҳига оғриқли шубҳа солмоқда.

    Ёдгор Турлибеков.
    Июл 2009 йил АҚШ


    Жойлади: Маъмур | Теги: yoturlibekov
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz