Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 06.38.06
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Август » 8 » Ўзбекнинг ғурури -шоир Юсуф Жума озодлиги учун курашайлик!
    12.20.52
    Ўзбекнинг ғурури -шоир Юсуф Жума озодлиги учун курашайлик!
    Юсуф ЖУМА

    Одамзот


    Одамзот – хум,қай бирин

    Ичи тўла жавоҳир.

    Ҳар бир сўзи тиллодир

    Ҳар бир фикри эрур дур.


    Одамзот – хум, қай бирин

    Ичи тўла шарбатдир.

    Ҳар бир сўзи асалдир,

    Ҳар бир фикри лаззатдир.


    Одамзот – хум, қай бирин

    Ичи тўла лахта қон.

    Золимларнинг зулмидан

    Оғзида қондир вулқон.


    Одамзот – хум,  кўпларин

    Ичлари тўла илон.

    Нишлари ҳақгўйларнинг

    Кўксини қилган нишон.


    Одамзот хум,  кўпларин

    Ичлари тўла жиндир.

    Улар дастида  замон

    Интиҳоси йўқ  тундир.

    6.02.05.
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz