Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 03.57.03
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Август » 10 » Бугуннинг гаплари
    12.20.38
    Бугуннинг гаплари
    Ўктам Жобиров, Висоцкий ва бошқалар

    Ҳамма соҳада ўз йўлига эга бўлмаганлар "Устоз кўрмаган шогирд ҳар мақомга йўрғалар" деганларидек турли йўлларда тентираб -сентираб юришганларининг ва охир- оқибат эса аросат атоқли дунёнинг на боши, на охирини кўролмай воҳасротода ўтиб кетганларини кузатиш мумкин.

    Бугунги мавзумиз у ё бу маънода юқорида айтганимиз кузатувларнинг хулосаларидан бир қатра.

    Ҳар гал бир нима дейишдан мақсад ҳаммани бўлмасада бизни ўқийдиганларни мулоқотга чорлаб туриш.Кўпинча мулоҳазаларимиз негизи  "Ўзбекистон жамияти нега бугунги ҳолга тушди?" деган савол атрофида бўлади.

    Сабаблари жуда кўп.Агар бугун буни ҳаммасини бу жойда айтаман десангиз вақт ҳам, макон ҳам етмайди.Демак, юқоридаги ҳолга сабаб хусусида айрим мулоҳазаларимизни ўтган гал ўзбек Ленини ҳақда айтган бўлсак, бу гал эса бошқа ўтганларга тақлидчилар ҳақда айтишга уриниб кўрамиз.

    Дастлаб, ўзимга яқин бўлган қаламкашлик хусусида икки оғиз гап.Бу соҳада худо иқтидор бермаган бўлса қийин.Икки жумлани бир қаторга чиройли жойлаштириш ҳам  қийин масала.Буни ҳаётда исботини кўп кўрганмиз.

    Масалан, редакцияларда ишлаган кезларимизда журналист бўламан, деганларни тажрибага  (ўша пайтлар практика дейиларди) жўнатишарди.Уларнинг қўлига беш- ўнта саволни ёзиб бериб , фалончи билан суҳбатлашиб кел, десак шуниям дуруст уддасидан чиқолмаганлари кўп бўлган.
    Айтмоқчиманки журналистиканинг энг осон жанри суҳбат, яъни савол -жавоб жанрини дуруст уддалай олмаганлар бугун шоир ё ёзувчилик даъвосини қила бошлаганлари озми кўпми билмадиму жамият инқирозига сабаб бўлмоқда.Қадимдаги нақл::"чумчуқ сўйса ҳам қассоб сўйсин" дейилганига амал қилиш йўқолди.

    Мисолларга мурожаат қиламиз. Бугун кўриб турибмизки, ўртамиёна шеър ёзувчи кимса пошшоликка, умуман иқтидори йўқ эса Висоцкий каби шеърлар ёзиб қўшиқ айтишга, мушук миёвлаган каби овозлиси  эса Ўктам Жобиров каби чиқиб олиб сухандонлик даъвосида.

    Уларга сендан пошшо чиқмайди, деб кўрингга...Эҳ, ҳа осмон қадар сакрайди.Ёки бўлмаса, Висоцкий каби ашулалар айтиш замони ўтган, ўзингни қийнаб унга кўп тақлид қилаверма, деб кўрингчи.Балога қоласиз.

    Ўктам Жобировга (ўттиз -қирқ йиллар муқаддам Ўзбекистон ТВсида Ўктам Жобиров деган диктор бўлар эди.Уни тўтиқуш ҳам, деб қўйишарди ) ўхшагани эса галифе шим кийган, оёғида шиппак , бўйнига галстук таққанча сўйилган жўжахўрозга ўхшаб қийқиллашдан нари ўтмайди.

    Энг асосийси булар ҳам эмас.Муҳими улар аллақачон жиноятчи тўдаларга мансублиги тасдиғини топиб етарлича исботлар тахлаб қўйилган.Буниси ҳам майли.Ҳар ким қилса ўзига.Ким қилмагай, ким тортмагай.Асосийси, ундай жиноятчиларга бошқа боши гангиган гуруҳлар ҳам қўшилишиб кетишяпти.Шундай деймизу кейин яна ўйлаб қоласиз.Шамол бўлмаса теракнинг учи қимирламайди, деганларидек демак у гуруҳдаям бунисидаям бир тоифа кимсалар жам бўлса керакда.

    Ҳаммасини ҳам қўя туринг-гу, Ўктам Жобирову Висоцкийларга тақлид яхши -ю аммо улар замонидагидай фикрловчилар билан ҳали бери янги ҳур жамият қуриш амри маҳоллиги кишини ўйга толдирмайдими?

    Ризо Обид
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz