Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 03.34.38
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Август » 12 » Бизнинг репортаж
    16.35.42
    Бизнинг репортаж
    "Озодлик" цензурасига қарши норозилик- Ўзбекистон диктатурасига ҳам қарши акциядир

    Оммавий ахборот воситалари орқали Бирдамлик ҳаракатининг "Озодлик" радиоси ўзбек бўлими цензурасига ва радиоходимлар ака- ука Бобожоновларнинг нохолис , нокамтар фаолиятлари  ва тарафкашлик иллатларига барҳам бериш мақсадида бошлаган очлик намойишлари ҳақида хабарлар оқими тарқала бошлади.

    Мухолифатчилар "Озодлик"дан нега норози?Вашингтонда акция бошлаганлар жиддий ҳаракат бошлаганлар, шундай экан очлик ўтказаётганлар аҳволи қандай?Норози томонга "Озодлик" радиоси раҳбариятининг муносабати қандай?

    Шу ва бошқа қатор саволларга жавоб топиш мақсадида аввал Вашингтонга сўнгра Прагага телефон қўнғироғи қилдик.

    Вашингтонда очлик намойиши ўтказаётган Бирдамлик ҳаракати лидери Баҳодир Чориевга қўнғироқ қилган пайтимиз у ёқда ҳали хўроз қичқирмаган эрта тонг пайти эди.Лекин намойишчилар туни билан ҳам радио штаб- квартираси биноси олдига қурган чодирларида бедор ўтиришган экан.

    Дастлабки суҳбатдошимиз Чориев қуйидагиларни айтди:

    -Очлик акциясини бошлаганимизга учинчи кун бўляпти.Намойишчилар ҳаммалари ўша низомимиздаги нозўравон ҳаракат билан демократия учун курашиш принципига кўра ташкилот рамзи туширилган оппоқ кийимбошларда туришибди.Швецияга ҳам, Прагада акция ўтказадиганларга ҳам шундай кийимлар жўнатгандик.Ўша кийимлар етиб борса уни кийиб у ёқда ҳам норозилик намойишларини бошлаш режалаштирилган эди.Аммо эшитишимга қараганда махсус кийимбошлар Швеция божхонасида тўхтатиб қолинибди.Мен у ёқдагиларга кийимсиз бўлса ҳам акцияни бошлайверинглар деб айтдим.

    Бизнинг акциямиз Ўзбекистон диктатурасига қарши норозиликдир."Озодлик" радиосининг диктатура режимига ҳамоҳанглиги бизни ташвишлантиради албатта.

    -Сизларнинг намойишингиз шунчаки намойишгина эмас балки очлик акцияси билан ўтказиляпти.Одамларнинг аҳволи қандай - сўраймиз суҳбатдошимиздан.

    -Аҳвол оғир, сув ва бошқа нарсалардан бизни бу ерда жуда қисиб қуйишди.Ҳар онда полиция тинч намойишимизга ҳалақит беришга уриниб турибди.Мана ёнимда акция иштирокчиларидан энг кекса киши Ёдгор ота турибдилар у киши билан суҳбатлашинг.

    Шундай, дея Баҳодир Чориев телефонни мухолифат намоёндаларидан 73 ёшли Ёдгор ота Турлибековга берди.

    Ёдгор ота билан ҳол -аҳвол сўрашар эканмиз, у ўзининг соғлигидан унчалик шикоят қилмасада овозидан ҳорғинлиги сезилиб турар эди.Ўтказилаётган акция ҳақида у киши буларни айтди.

    -Сал бўлмаса Баҳодиржонни полициячилар олиб кетиб қолай деди.Ҳай-бай қилиб олиб қолдик.Бу ёқларнинг ҳавоси чатоқ экан.Гоҳ ёмғир, гоҳ қуёш чиқиб бироз қинйаяпти.Ҳаммаси ҳам майлию сувга ташналик бор.Бу ёқларда ҳам Тошкент ҳукумати келиб қолгандай муносабатларга ҳам дуч келяпмиз.Аммо акцияни то мақсадга эришмагунча тўхтатмаймиз.

    Мухолифат фаолларининг очлик акцияси, айниқса ёши саксонга қараб кетаётган бир мўйсафид кишининг норозилиги ҳар қандай бағритошни ҳам эритиши керак.Ундан "Озодлик"чилар "Ота, нима гап" деб ҳол-аҳвол сўрамаганликлари у жойда ишлаётганларнинг одамларга муносабатларини акс эттирмаяптими?Нега радиораҳбарияти бу ҳолга бефарқ?

    Шу ва шу каби саволларга жавоб олиш учун радиоэшиттиришлар бош идораси жойлашган Прагага сим қоқдик.Телефонни радио директори Сожидахоним Жаъфарова кўтардилар.

    Салом берганимиздан сўнг, кимсиз деб сўради у киши.Мен исми шарифимни айтгач:

    -Алё, алё мен сизни эшитмаяпман -дея Сожидахоним билан алоқа узилди.Бизнинг у кишига боғланиш учун бир неча бор қилган ҳаракатларимиз  худди Ўзбекистон расмийларига боғланиш қийин бўлгандай самарасиз якунланди.

    Вашингтонда эса "Озодлик" радиоси ўзбек бўлими фаолиятига , унинг тарафкаш ходимлари ака- ука Бобожоновларга қарши акция эса ҳамон давом этмоқда.

    Ризо Обид

    Суратларда:Вашингтонда "Озодлик" радиоси ўзбек бўлими фаолиятига қарши бошланган норозилик акциясидан лавҳалар акс этган.
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz