Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 01.38.27
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Август » 14 » Бугуннинг гаплари
    01.09.40
    Бугуннинг гаплари
    Ёдгор ота йиқилди, қолганлар омонми?

    "Озодлик"чилар хотиржам.Чунки уларнинг Вашингтондаги раҳбари гўё ўзбекчани қойилмақом биладигандай радиоходимларни "оппоқ қарға"дай ўзича оқлаб қўйди.

    Каримовга қойил, деворгинг келади.Нега дейсизми?Негаки, "Озодлик" радиосининг Америкадаги инглиззабонли раҳбариятини нафақат ўзбекча тушунадиган, ҳаттоки ўзбек тилидаги эшиттиришлар қай даражада эканлигини бир зумда шарҳлаб , хулоса чиқарадиган даражада  фикрлайдиган қилиб қўйганигада.

    Уларнинг раҳбарига далил керак эмиш.Битта ёлғон ўнта ёлғонни етаклаб юради дейишади."Озодлик" радиосидаги "Эркин микрофон" ким бўлмасин қўнғироқ қилса эшитишга тайёр, дея яна аллақанча тингловчилар қўнғироқ қилиб,истаганларича дардларини тўкиб солаётганлари ҳаво мавжларига узатилмоқда.

    Авропанинг, масалан Холланд мамлакатидан Прагага қўнғироқ қилиш 14 евросент.Бу дегани шунчаки суҳбат учун Прагага телефон қилиш малол келади демакдир.

    Ўзбекистонданчи?Ўзбекистондан эса бир минутга қўнғироқ нархи 1300 сўм, бу дегани салкам 1 АҚШ доллари демакдир.Телефон қилаётганлар Ўзбекистондаги қимматчиликдан, иқтисодий ночорлик, мардикорлик муаммолари хусусида , Прагага телефон қилиб, уйда нон йўқ , дея айтиш учун мобил телефону ва суҳбат учун пулни қаёқдан олишади? Ё, Ўзбекистонликлар Авропага бемалол телефон қиладиган бойвачча бўлиб кетишганми?

    Мана шу биргина ёлғоннинг ўзиёқ радиодаги ростгўйликка путур етганига исботу далил  эмасми?

    Ҳа, ана "Озодлик" радиосидагилар оппоқ эканлар, кеча касалхонага тушиб қолган қарияга телефон қилиб, ҳол аҳвол сўраб қўйишса оппоқликларидан тушиб қолишадими?

    Бизга қарши очлик қиляпти, дея қаттиқ ранжиганларда.Айниқса, уларнинг АҚШдаги бошлиғи "..улар яхши.." деган мазмунда расмий жавоб бериб қўйди.Каримов ҳам шундай.Ўзбекистондаги оддий одамларни ўлдириб, "улар террорист эди" дея матбуот анжуманида истаса айтиб қўяди истамаса ўшандай ҳам демай қўяверади.

    - Кузатаётганларимиздан, "Озодлик" раҳбарияти ҳам одамлар ҳолига мутлақо бефарқлигини бошқалар далил келтирмасдан ўзлари исбот қилиб қўймадиларми?"Озодлик"чиларнинг бугунги позицияси айтайми нимага ўхшайди? Худди иштонини сарғайтириб қўйиб," ё бу мен эмас" , деган гўдакнинг ўзини оқлашига ўхшайди- дейди биз билан суҳбатда Бирдамлик лидери Баҳодир Чориев.

    - Ўтказаётган тадбирларингиз давомида мана Ёдгор ота Турлибеков касалхонга тушди.Қолганларнинг  аҳволи қалай? -сўраймиз яна суҳбатдошимиздан.

    - Очлик акцияси иштирокчиларидан Исоқжон ака Зокировнинг аҳволи ғоят оғир.Яна беш иштирокчимиз ҳам ҳолдан тойиб қолдилар...

    Менку то талабларимиз бажарилмагунча акцияни тўхтатмайман.Бошқа иштирокчиларимизга кимга оғир бўлаётган эса акцияни тўхтатишларини айтдим.Бироқ ҳаммалари ўз аҳдларида қатъий туришибди.

    Аҳвол тобора оғирлашиб бораётган бир пайтда "Озодлик" радиосининг АҚШдаги раҳбарларику Ўзбекистондаги диктатура режими ва бизнинг миллат дардини унчалик ҳис қилишмас , аммо ҳайратланарлиси кекса бир кишининг жон олиб, жон бераётган шу кезларда радионинг ўзбек хизмати ва бошқа қатор ОАВлари нафақат жим туришгани, балки бепарволиклари радиода чиндан ҳам сўзи билан амалдаги фаолияти ўзга ғайриинсоний ҳислатли кишилар тўпланганига асос эмасми?
    -  дейди у.

    "Озодлик" радиосига расмий жавоб олиш учун эмас, шунчаки уларнинг Вашингтондаги ватандошлар ўтказаётган акцияга муносабатларини билиш учун қўнғироқ қилдик.Телефон қилмасак бўларкан?Чунки улар Ўзбекистондан, ўзбекчиликданда анча узилиб қолишган.Афсус...

    Каминанинг  радио ё бошқа ОАВлари учун эҳтиёжи йўқ. Кузатганлар билишади ўзимга етарлидан кўпроқ ахборот майдони яратиб олганман ва яна янгисини яратиш учун Европа Иттифоқи Парламентидаги мутасаддилар билан музокаралар олиб бормоқдаман.

    Қуйидаги фикрларимдан аёллар мустасно.Лекин улар ўқишмасин демайман.Чунки улар жамият инқирозига кимлар кўпроқ  масъулиятли эканини билиб қўйишса зиёни йўқ.

    Ўйга толдирадигани шуки, одамда озгина ор бўлиши  керак.

    Ўзбекистондаги бугунги аянчли аҳволнинг боиси ҳам фикримча орсизларнинг кўпайиб кетгани боис бўлса керак.Орсизлик, ориятсизликни эса 1990 йилларда ўзича даҳо мухолифатбош ва  кулфатбошлару уларнинг гумашталари бошлаб берганди ва ҳамон давом эттирмоқдалар.

    Агар шундай бўлмаганда бир ватандошнинг норозилик билан бурни қонаши "Озодлик"даги нафақат ака- ука бобожонлар, балки жамоа бўлиб истеъфога кетиши учун етарли бўлиши керакмасмиди?

    Бундан ташқари Бирдамлик ҳаракати ўтказаётган акцияларда ҳам "қўзичоқ бориб бўрига мени емагин" дегандагидай ёки муттаҳам қозига унинг муттаҳамлигидан ўзига шикоят қилган каби таассурот уйғотади.

    Шу фикрдан келиб чиқиб, яна Бирдамлик ҳаракати раҳбари Баҳодир Чориевга савол билан мурожаат этдик:

    - Воқеалар ривожини кузатиб бораётганлар "норозилик акцияси талабларини радиораҳбариятининг ўзига билдираётганлари натижа бермаслиги кўринмоқда.Балки акцияни уларни назорат қилувчи ёки бошқа CNN ва  шунга ўхшаш телекомпаниялар эътиборини тортган ҳолда  очлик эмас бошқа тарзда давом эттирсалар бўлар" деган таклифларини етказишимизни сўрашмоқда - деймиз Б.Чориевга.

    Баҳодир Чориев эса:

    - Биласизми, бизнинг акциялармизни кузатиб бораётганлар ва қўллаб -қувватлаётганларнинг ҳаммаларига раҳмат.Аммо бизнинг бу акциямизни кенг кўламда бошлаб юборсак радионинг ўзбек шўъбасини бутунлай ёпиб қўйишлари мумкин.Бизнинг норозилигимиз бургага аччиқ қилиб, кўрпага ўт қўйиш каби бўлиб қолмаслиги тарафдоримиз.Яна шуни айтиш керакки, радиораҳбарияти ҳам, унинг ўзбек бўлими ходимлари ҳам ўзларига тегишли хулоса ясаб олишсин.Улар биздан ҳолинг не ва мақсадинг не деб микрофон тутиб сўрашсин.Демократиянинг шу оддий белгиси учун қадам ташланмас экан акциямиз давом этади - дейди Б.Чориев.

    Нима бўлганда ҳам юқорида айтганимиз орсизлик тугамагунча ўзбек жамиятида яхши томонга ўзгариш бўлмаслиги аниқ.

    Ризо Обид
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz