Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 01.14.16
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Август » 14 » "Озодлик"дан ака-ука бобожонлар кетсин!
    17.08.01
    "Озодлик"дан ака-ука бобожонлар кетсин!
    Тухум илинганда пона қидирадиган оғалар

    Маълумки бугун бутун дунё аҳлининг диққат -эътибори кўплаб жаҳон ОАВлари тарқатаётган ўзбек мухолифати фаолларининг Вашингтонда "Озодлик" радиоси ўзбек бўлимидаги нохолислик, нокамтарлик, тарафкашлик ва ака- ука Бобожонларнинг уруғ -аймоқчилик қилиб, демократияни ёйинлаштириши шарт бўлган радио эфир вақтларини "Эрк" гуруҳи бошидаги Салай Мадаминов деган кимсага бағишлаб, маймоқ гаплари билан исроф қилишаётганига қарши ўтказаётган норозилик акциясига қаратилган.

    Биз мустақил интернет нашри сифатида атрофда рўй бераётган воқеа -ҳодисотларга самимий ва холис муносабат билдирамиз, кези келганда эса аччиқ ҳақиқатни тикка айтамиз.Бу эса бобожонлар сингариларни табиийки саросимаю таҳликага солади.

    Бугун ё кеча эмас бир неча йиллардан буён радионинг ўзбек шўъбасида носоғлом муҳит ҳукм суради.То Сожидахоним Жаъфаровага қадар ҳам бу ҳол бўлган.Шу боис ҳам бир неча марта директор алмашган.Радиодаги носоғлом муҳитнинг узоқ ҳукм суришида эса жамоага қаттиқ ўрнашган Салай Мадаминовнинг қариндошлари Шуҳрат ва Ҳурмат Бобожоновлар сабабчи дейишади.Аввалроқ уларнинг оғаси Қудрат ҳам ҳаддидан ошгач радиодан қувилганини кўпчилик биладими ё йўқ билмадик, аммо ҳамма гап шундаки радиодан қувилган бобожонларнинг оғаси Қудрат Бобожон деганлари радиодаги ҳолатни зимдан назоратига олган.

    Мухолифат фаоллари бир томону, бошқа томонда эса Пона деган сайт очиб олган Қудрат деганлари даҳо оғаси кўрсатмалари асосида бир неча ном билан ҳамма мухолифатчиларни гиж -гижлаб мағзава ағдариш билан машғул.

    У қайроқбоз кези келса ўз иғвохонасини ёпиб олади.Қачонки оғаларининг кирдикорлари фош бўла бошлагач пона бўлиб уларнинг ортидан суқилади.Лиққиллаган жойини мустаҳкамлаш керакда.Бу поналикнинг уддасидан шу кунгача чиқиб келди.Бироқ ҳамма нарсанинг чеки чегараси борлигини англамаса оға -иниларнинг понаси суғурилиб ўзларига зиён етказиши аниқ.

    Аввал мухолифатнинг кўзга кўринган намоёндаларидан бири Ёдгор Турлибеков сўнгра Исоқжон Зокиров бобожонлар сабаб касалхонага тушдилар.Бу албатта жавобсиз қолмайди.

    Аммо қаерда бўлмасин лиққилаб қолсак пона қоқтириб яна мустаҳкам бўлиб олаверамиз, деган бобожонларнинг "Озодлик"даги фаолиятларига нуқта қўйиб  бўлинганини ҳамон тушуниб етмаётганлари ўша тухум илинганда югурадиган товуқ ҳолатини эслатади.

    Ҳа, пона ҳамма вақт ҳам орқангиздан  суяб қола олмайди.

    Ризо Обид
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz