Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 02.56.12
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Август » 15 » МУНОСАБАТ
    01.22.41
    МУНОСАБАТ
    Алишер Сиддиқни прокурор  опажониси  бор

    Ҳозир бундоқ қарасам "Озодлик" радиоси вебсаҳифасида савол- жавоб матни турибди.Бу нима бўлди экан?МХХми  ё Прокурорнингми терговидан парча қайси манбадан экан,  дея бошдан оёқ ўқиб чиқибман денг.Нега, нимага, қилаётган ишингизни, айтаётган гапингизни исботлаб беринг каби йўсиндаги терговга ўхшаб кетган саволларни радио мухбири Алишер Сиддиқ деганлари мухолифат намоёндаларидан бири Баҳодир Чориевга ўтказаётган экан.

    "Озодлик"ни Каримов диктатурасини дўсти дебсиз, бунга  асосингиз борми, деб сўрабди А.Сиддиқ.

    Баҳодир Чориев радиомухбир А.Сиддиқнинг Ўзбекистон Республикаси Прокуратурасида ишлайдиган опажониси борлигини билмайдими, ё кетма -кет терговчиникига ўхшаш саволларнинг қай бирига аввал жавоб беришини билмай қолдими унга:"Диктаторнинг дўстларидан бири сенсан, ахир Каримов таъсис этган "Олтин қалам" конкурси ғолиби бўлган Республика Бош Прокурори мутасаддиси Светлана Ортиқовани табриклаган диктаторнинг дўсти бўлмай кими бўлади?" деб жавоб бермабди.

    Яна нимаймиш А.Сиддиқ халқаро матбуот қоидаларини биласизми дея имтиҳон қилганичи?Нима у матбуот бўйича Чориевга сабоқ бериб, журналист қилмоқчими?Ундан кўра ўша кунда- шунда радиода чиқиш қиладиган Салай Мадаминовга айт:"Уялмайсизми ҳадеб ёлғон- япилдоқ гаплар айтиб 20 йилдан буён одамларни алдагани?Инқилоб қиламан яқинда, дея  одамларни беҳуда қамоққа ташланишидан бошқага ярамаяпсиз"  деб кўрчи ахир.

    Хуллас Алишервой  ишини Светлана опаси ишлайдиган прокуратуранинг  тергов бўлимига кўчирса бўлаверадиган тажрибани орттириб қўйибди.

    Агар шундай бўлмаганда:"ака, балки ҳамма жойда бўлгани каби бизда ҳам ишларимизда камчилик бўлса уни биргаликда бартараф этишга ҳаракат қиламиз.Сизлар ҳақми ё биз ҳақми ҳукм чиқармоқчимасман , аммо ёнингиздаги одамлар бирин- кейин касалхонга тушаётганидан ташвишдамиз.Норозилик акциянгизни тўхтатинг" , деса мухбирлигидан тушиб қоладими?

    Яна ким билади.Каримовнинг усули шунақа.Ким нимадандир норози бўлса ўшани сўроқ- саволга тутиб, ўзини айбдорга айлантирадида қамоққа ташлатади.Демак , Каримовнинг дўсти ким?

    Ризо Обид
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz