Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 06.01.14
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Август » 15 » Мулоҳазалар
    20.27.00
    Мулоҳазалар
    "Озодлик"  радиоси иллатларига қарши акция якунига доир

    Мухолифатдаги Бирдамлик ҳаракатининг Вашингтонда "Озодлик" радиоси бош қароргоҳи рўпарасида радионинг ўзбек шўъбасидаги иллатларни   барҳам топтиришга бағишлаб ўтказган очлик намойиши акциясини ҳамма кузатиб турди.

    Албатта бундай ҳолларда ҳамма қўлидан келган ҳаракатини қилади.Норози томон ўз далил ва иддаолари билан, айбланаётган томон эса ўзининг ҳимояси учун.Бу табиий ҳолат.Иддаолар қанчалик ўринли ёки йўқ унга  таниқли ва тайинли ҳуқуқбонлар, сиёсат арбоблари,  журналистлар ва бошқалар ўз муносабатларини   билдиришди, яна мулоҳазалар айтиш давом этмоқда.

    Очиғини айтганда, ҳар доим ҳам холис ахборот тарқатавермайдиган Фарғона ру интернет нашри бу гал бирмунча холис хабар беришга ҳаракат қилди.

    Бошқа қатор ўзбек ОАВлари ҳам бу ҳақда хабарлар бериб боришди.Лекин Бирдамлик ҳаракатининг очлик акциясини ёқтирмаган ОАВлар ҳам бўлди.Ҳа, айнан ёқтирмаган дейишимизга асос бор.Эътибор берган бўлсангиз бир иккита ўзбек тилини мутлақо билмайдиганлар "Озодлик" радиосини ёқлаб хабар тарқатишди, акция иштирокчиларини эса масхара қилгандай сурбетона суллоҳлик ҳам қилишгача етишди.Ажабтовурлиги шундаки ўша "Озодлик" тарафкашлари ўзбек тилини билмай туриб,ўзбек жамиятининг бугунги ҳолидан бехабарликлари боис бўлса керак  радиода ишлаётганлар касбий маҳорати-ю ва холисликлари хусусида жон куйдиришганида.

    Ҳатто,  акцияни ёритиб бораётган журналистларни  қаерга боргани, кимни кўргани-ю нима  ичгани ва яна аллақаерларига қараб суриштирув олиб боряпман, дея ўзига хос исковучлик қилганлар ҳам бўлди.У исковучлар Каримов исковучларига ўхшаб фақат ҳид олиб ўргангандирларда, нима ҳам дейсиз...

    Нима бўлганда ҳам, Бирдамлик ҳаракати раҳбари Баҳодир Чориев бошчилигида акцияга чиққанлар Вашингтондаги радиораҳбариятини ўз фаолиятларини қайта кўриб чиқишни ўйлаб кўришга ундай олдилар.

    Очлик акциясининг энг кекса иштирокчиси , мухолифат намоёндаси Ёдгор Турлибеков ҳолдан тойиб касалхонга тушган куни Баҳодир Чориевдан очлик акциясини одамлар соғлик саломатликлари нуқтаи назаридан тўхтатишни кўпчлик номидан сўрагандик.
    Чориев ҳар қандай акциядан кўра инсон қадри баландлигини яна бир бор исботлади.

    Хулоса шуки, "Озодлик" радиосидаги иллатлар хусусида ҳоҳ танқидий чиқиш, ҳоҳ норозилик баёноти ва ҳакозо тадбирлар бошланса ҳамма биладиган Бобожоновлар муассис бўлган пона деган сайтда исми нотайин кимсалар томонидан ҳақоратлар ва ўрис тилидаги ёки ўрисчадан таржима қилинди дейилган ҳеч ким кимлигини билмайдиганларнинг мақолалари пайдо бўлади.Хуллас "эркак"лар аёллар билан тиллашадилар.

    Чунки бобожонлар бу жойда ҳам радиодаги каби баланс қилмоқчи бўладилар.Гўё юқоридаги раҳбарларига:"Мана бизларни мана бунча киши ёқлаяптику" дея.Бундан ташқари ўрисча ҳимоявий мақолалар ёзилгани сабаби, уни радиораҳбарият таржима қилиши осон.Бош қароргоҳда ўрисча биладиган таржимонлар етарли.Ўзбек тилини биладиган холис одам у жойда йўқ.Шу боис улар ҳимоя воситаси сифатида ўрисзабонли мухбирларни ёллашади, аниқроғи мақолани ўзлари ёзиб уни номаълумлар номидан эълон қилиб, ўрисча билмайдиганларни эса таржима муаллифи дея эълон қиладилар.Бундайин нопок ҳимоя усулларини қўллагандан кўра...Ҳа, майли ҳозирча акция ва Озодлик радиоси теварагидаги мулоҳазаларимизга нуқта қўйиб турамиз.Мавзу унинг натижасига кўра ҳали кўп давом этадиганга ўхшаб турибди.

    Ризо Обид
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz