Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 06.37.58
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Август » 17 » Ҳажвий ҳикоя
    15.23.04
    Ҳажвий ҳикоя
    Олачопон даҳо

    Кеча- яқиндан буён "свежий" олачопон даҳо пайдо бўлди.Қадимда кўплаб илмий изланишлар, сиёсий кузатувлар олиб борганлар ва уларнинг назарий кўрсатмалари асосида инқилоб қилиб янги даврларни бошлашга эришган шахслар бўлган.Уларни даҳо атаганлар.

    Бизнинг янги даҳомиз эса ўзи нима деяётганини билмайди.Оддий одамлар тушунмайдиган бир жуфт алмисоқдан қолган, истеъмолга яроқсиз атамалар билан ўзини даҳо кўрастишга уринади.

    У даҳога саволлар бергинг ва биқинига озгина туртгинг келади.Масалан, ҳўп сиз шу қадар даҳо экансиз ўзбек жамиятини таназзулдан олиб чиқиш йўлларини кўрсата оласизми?

    Сизда аниқ- тиниқ фикр ё ўзингиз айтган сиёсий стратегия бўлса қўлламасдан нега айрим кампирларга ўхшаб етти қават кўрпачада ялпайиб ўтирибсиз.Даҳомисиз, ақлингиз бошингиздан ошиб ётибдими, айтинг таклифу йўлларингизни.

    Ҳеч бўлмаса яқинда бир қаламкаш ёзиб тугаллаёзган ҳажвий ҳикоя қаҳрамони Мўривойми деган каби қўлингизга косов кўтариб чиқинг , биз мазлумларни ёруғликка ундаб.Биз  сизнинг кетингиздан борайлик.

    Бизку қўлимиздан келгани сиз каби даҳоларнинг кимлигингизни билишга уриниш, аммо сиз даҳоларнинг вазифангиз нима, мақсадингиз нима тушунолмаяпмиз.Ўзингиз ҳеч бўлмаса эшак бўлиб ортингиздан хўтикни бўлсаям эргаштира олмайсизу, одамларни умумлаштирган кишини ўзингизнинг гўё ўзингиз айтмоқчи "дунё цивилизацияси ва глобализацияси миқёсида"ги тафаккурингиз билан тарбияламоқчи бўласиз.

    Майли, озгина аччиқ -тизиқ  гапларимиздан олачопонингизни тескари кийиб олманг яна.Сизга биз муносиб ном топиб қўйдик.Олачопон даҳо!Қалай, ёқдими?Ана энди етти қават кўрпачанинг устига ўтириб олиб, Оловиддиннинг сеҳрли қалпоғини бошингизга иласизда, сурнай чалиб ҳаммани ўзингизнинг миянгиздан ирғиб чиқиб кетаётган тафаккурингиз билан уйғотасиз.Мабодо ўшандаям уйғонишавермаса...Ҳа, майли агар уйғонишавермаса ўшанда айтасиз ва яна гаплашармиз...

    Ризо Обид
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz