Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 05.42.44
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Август » 21 » Ҳавзи қулқулум (Кундалик китоб)
    00.47.52
    Ҳавзи қулқулум (Кундалик китоб)
    Жаҳонгир МУҲАММАД: Узр,бугунги мавзу ўзгарди

    30 июл, 2009 йил


    Бугун иш жуда кўпайиб кетди. Ҳафта охирлашаверса, доим шундай бўлади.

    Кундалик ёзишга ҳам қўл тегмади. Бунинг устига бугун Дилмурод Саййидни ўн икки ярим йилга қамашганини эшитиб, жуда хафа бўлдим. Гапнинг очиғи суд чўзилганидан балки мустақиллик байрами олдидан уни ҳам, Юсуф Жумани ҳам озод қилишар деган умид билан юргандим. Ҳали ҳам бу умидимнинг бир бўлаги ўлган эмас, балки умумавф эълон қилинар ва адл сўз соҳиблари озодликка чиқарлар? Шундай дейману, золимнинг зулмидан қутулиш осон эмаслигини ўйлаб яна кайфиятим бузилади.

    Шу сатрларни битиб, энди сизга кеча ваъда қилганим гапни  ёзаман деб турсам,  ҳуқушунос укамиз Бобуржон Холиқназар телефон қилиб қолди.

    -Ризо ака ҳақ гапни ёзибдилар,-деди у.

    -Ҳа, Ризо Обид доим ҳақ гапни ёзадилар.

    -Ҳақиқатдан ҳам  кундалик қизиқарли бўлиб бормоқда…

    Шу гапдан тушундимки, Ризо Обид кундаликларим ҳақида нимадир ёзган. Бобуржоннинг сўзларига қулоқ тутиб, айни пайда “Замондош” сайтини очсам, “Янги китоб хамиртуруши” деган мақолага кўзим тушди.

    Суҳбатдан кейин мақолани ўқидим ва бу масъулиятни яна ҳам оширишни талаб қилишини тушундим.

    Қувғиндаги дўстим ва ижоддаги сафдошимнинг оддийгина кундаликларим ҳақида ёзган мақоласини такрор ўқийман:

    “Таниқли  адиб  Жаҳонгир Муҳаммад Кундалик китоб сифатида эълон қила бошлагани “Ҳавзи қулқулум”ни аввалига ҳажвий бир асардай қабул қилиб, гапнинг очиғи уни бекорчиликдан зерикканда эрмак учун ўқиладиган асар   дея ҳафсаласизлик билан  бошладим.

    Тўғри, асарда ҳазил-мутойибага моҳирона йўғрилган ҳаётий лаҳзаларга ҳам  ўрин берилган, бироқ  кейинчалик “Ҳавзи қулқулум” номи ўзига муносиб  чуқур мазмунли, ўқиган сайингиз мутоаладан ўқувчини толиқтирмайдиган ғоят қизиқарли ва ибрат оладиган жиҳатлари кўп  асарлигини эътироф эта бошлайсиз.

    Китобда ҳаётнинг ҳамма қирралари худди қуёш нурлари билан ярқ этиб кўрсатилгандай сермазмун таассурот ола бошлайсиз.

    Масалан асардаги мухолифат йўлида бутун умрини фидо этган Ёдгор Турлибеков ҳаётининг бир қатраси акс эттирилиши инсоннинг қандай хислатли бўлиши муҳимлиги ва ўша қаҳрамонга нисбатан эса илиқ ҳурмат ҳиссини уйғотади.

    Табиатни асраб авайлаш мавзуси-ю  ундан ибрат олинадиган ҳаётда кишиларга имконият бериш каби сабр ҳамда бағрикенглик, ёки банкдаги “ишон, бироқ ҳушёр бўл” каби фалсафий мулоҳаза ҳамда мушоҳадалар кишини бир томондан ўйга толдирса, иккинчи томондан “ҳа- я, чиндан ҳам шундай” дея ҳаёт йўлига илк одимнида белгилашга ёрдам бериши мумкин асардан  ҳаётий йўлланма, қўлланма сифатида фойдаланса  бўлади.

    Энг асосийси асардаги қаҳрамонлар бугунги кунимизда яшаб турган кишилардир.Улар орасида оддий пойафзал тозаловчидан тортиб то  мамлакат Президентигача бор.

    Асар муаллифи Жаҳонгир Муҳаммад ўзи ёзганидай ҳар бир воқеада  “хамиртуруш” меъёри  сақланган.Бу эса  ўқувчиларда “Ҳавзи қулқулум” асарини ўқий туриб, унинг ҳеч тугамай давом этиши истагини юзага келтиради.

    Асар ҳақида оддий бир ўқувчи сифатида илк таассуротларимизни баён этар эканмиз, “Ҳавзи қулқулум”ни ўқишни бошқа замондошларга ҳам тавсия этамиз, чунки у ҳар бир кишининг ҳаётида сабоқ берувчи бир ҳамроҳ- дўст бўлиб хизмат қилиши аниқ.

    Жаҳонгир Муҳаммаднинг янги китоби ҳам унинг замонавий адабиётдаги  сара асарлари қаторидан ўрин олишига шубҳа йўқ.

    Ризо Обид (http://www.rizobek.ucoz.ru/news/2009-07-30-3570)

    Раҳмат дўстим Ризобек! Бугунги каби эзилиб ўтирган пайтда шундай илиқ сўзлар айтганингиз учун Яратган сиздан ажрини кам қилмасин!

    Албатта, бундан  кейин ҳам кундаликлар давом этади ва айтганингиз каби бизнинг хатоларимиз ва ютуқларимиз, бизнинг кўрган-кечирганларимиз ҳамда билган-билмаганларимиз кимгадир заррача фойда келтирса, кимдир бундан ниманидир олса ёки ўрганса – мурод шудир. Агар шу муродга етсак, биз бахтиёрмиз.

    Демак, Ризо Обид бугунги кундаликнинг мавзуини ўзгартириб юборди ва кеча ваъда қилинган нарсани эртага (албатта дея олмайман, чунки ҳамма нарса менинг қўлимда эмас, Эгасининг қўлида ва яна ўзгариши ҳам мумкин-Ж.М.) ёзишга ҳаракат қаламан.

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz