Ризобек Суббота, 2024-05-18, 22.06.49
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Август » 24 » Долзарб мавзу
    01.18.31
    Долзарб мавзу
    Ёдгор Турлибеков

    Вашингтондаги пикетлар

    Жаҳон мамлакатларининг янги мустақил бўлган ёки ижтимой ва иқтисодий қолоқ давлатларида ҳар томонлама тўғри ривожланишнинг асоси бўлган демократияни барпо қилиш ва бундай давлатларда албатта ҳуқуқий - демократик давлат тузимини ташкил этиш жараёнларида “Озодлик” радиосининг халқаро миқёсдаги умумий аҳамияти жуда каттадир. АҚШ даги меҳнаткашлар - солиқ тўловчилар маблағига таянган “ОЗОДЛИК” радиоси жаҳонда инсон ҳуқуқлари, конституцион, сўз ва виждон эркинлигини таъминлайдиган эркин оммавий ахборот воситаларини яратишда ҳам ўзининг инсонпарварлик вазифаларини адо этиб келмоқда.

    Лекин бу радиога ҳар йил ажратилаётган Америка меҳнаткашларининг маошларидан нақд ушланадиган миллионлаб долларларининг керакли томонларга сарфланиши Америка халқи ва уларнинг ишониб сайлаб қўйган сенаторлар кенгаши томонидан ҳам қаттиқ назорат қилинар экан.
    Биз буларни ўтган пикетларимиз давомида бизга хайрихоҳлик билдирган юздан ортиқ турли тоифа америкаликларнинг суҳбатларидан англаб олдик. Яна шунга ҳам ишонч ҳосил қилдикки, бу ерда оддий инсонларга нисбатан полиция дейсизми, ҳатто сенаторгача улар қонунларда белгилаган инсонларнинг хақ ва хуқуқларига жуда ҳурмат билан ёндошар эканлар. Буларни бугунги Ўзбекистонда ҳаёлингизга ҳам келтиролмайсиз.

    Юқорида айтгандай “ОЗОДЛИК” радиосиинг умумий ишларига юқори баҳо берсак, ушбу радионинг ўзбек  бўлими анча йиллардан бери ўзбек муҳолифатига нисбатан ўта шахсиятпарастлик билан тарафкашлик ва демократик ривожланиш учун энг керакли информацияларга тўсиқ қўйишдек цензура қўллаб келинаётганини кўришингиз мумкин.

    Бизлар Вашингтондаги кечагина ўтказилган пикетларимизда “Бирдамлик” харакати фаоллари ўзларини ўзбек мухолифатининг бир парчаси деб билиб, барча бошқа курашаётган муҳолифатчиларни ҳам бизнинг акциямизни қўллаб қувватлайди деган фикр билан бу акцияни бошлаб юбордик.

    Бизлар штатлардан минглаб километр масофани бир-икки суткалаб йўл босиб, кимлар автобусларда ким ўз машиналари билан 18 нафар кишилар йўл учун, болалар ва аёллар учун меҳмонхона ва машиналарнинг 4 кунлик туришлари учун ҳам анча маблағ сарфладик.

    Эркакларимиз 4 кун давомида палатка ва паркинг ичидаги машиналарда тунадик ва Вашингтоннинг гавжум марказидаги улкан кўчада жойлашган баланд бино олдида палаткамиз устида Ўзбекистон байроғи ҳам ҳилпираб турар эди.

    Куни бўйи олдимизга ҳамюртларимиз ва бир вақтлар ўзбекистонда яшаган турли миллат вакиллари ҳамда кўплаб америкаликлар ҳам биз билан ҳамсуҳбат бўлдилар. Бизларнинг уларга инглиз тилида бераётган кундалик пресс релизларимиз етмай қолар ва уларни принтерлардан кўпайтириб олар эдик.

    Тўғри бизларнинг палатка тикишимизга ОЗОДЛИК офисидагилар қарши бўлиб, дарҳол полиция ва ёнғин ўчириш идораларига қўнғироқ қилишди, ҳатто бошлиғимиз Чориевга бино соқчи полицияси қамоққа оламан деб ҳам дўқ қилди.

    Аммо зудлик билан ваҳимали сиреналар чалиб етиб келган бир неча машиналардан тушга полиция бошлиқлари бизлар билан кулиб гаплашдилар ва ҳеч нима демай, фақат атрофимизни тоза тутишни огоҳлантириб кетишди, ҳатто улардан бири мени қария билиб расмга тушиб, қўлимни қаттиқ сиқиб хайрлашди.

    Бу ерга хар биримиз халқимиз озодлиги учун тўғаноқ бўладиган кишиларнинг кимлигидан қатъий назар уларни йўлимиздан супуриб ташлаш учун “Бирдамлик”чилар Чориев бошчилигида айтилган вақтда узоқ пойтахт Вашингтонга етиб келган эдик.

    Аслида бу тадбир аввалроқ фаолларимизнинг скайп орқали ўтказилган йиғилишимизда Европадаги кўп биродарларимиз билан келишиб бу акциямизни бошлаб юбордик. Чунки, умуман муҳолифатсиз бўлганда, ёки ёмон муҳолифат билан диктатура давлатларида эмас, ҳатто ривожланган давлатларда ҳам инсониятнинг ашаддий душмани диктатура тизими пайдо бўлишини бизлар яхши билар эдик.

    Шундай экан, йиғилишимизда аёвсиз Каримов диктатурасининг босимлари қурбонига айланган ва бугун йўқ бўлиш арафасида турган ўзбек муҳолифатига ОЗОДЛИК радиосидек қурол, сув ва ҳаводек зарур эканини бизлар якдиллик билан изхор этдик.

    Мухолифатга ОЗОДЛИКсиз курашнинг қийин ва албатта самарасиз бўлишини Каримов диктатураси яхши англаб, бу радиога ўз айғоқчиларини доим тиқиштириб келаётгани,  бизлар ва уни эшитаётган минг-минглаб муҳлислару, хар бир муҳолифатчи олдидаги жиддий вазифа ҳаммани бунга йўл қўймасликка чорлашимиз керак деб ҳисобладик.

    Шунга қарамай, ОЗОДЛИК радиосининг ўзбек шуъбаси раҳбари Сожида Жафарованинг ўзбек тилини тушунмаслигидан фойдаланган диктор ака-укалар Шуҳрат ва Ҳурмат Бобожоновлар ўз эшиттиришларида “ўзига хос ва ўзига мос” цензура қўллаб, узоқ ва давомли диктатурага муайян мойиллик кўрсатиб келмоқдалар эди.

    Улар мавжуд тузумга қарши оғир шароитларда курашаётган халқнинг мухолифат лидерлари, жонкуяр ва довюрак инсон хуқуқ фаоллари ва мустақил журналистларга ола кўз билан қараб, юмшоқ ибораларни излаб, энг актив курашчилардан неча йиллардан бери ўз микрофонларини олиб қочмоқда эдилар.

    Шу ерда наҳотки Бобожоновлар, қаршилик кўрсатиб, уларнинг чиқишларга тўғоноқ бўлиш билан эзилган халқимиз юзига оёқ қўйиш ва унинг овозини бўғишдан тап тортмаётирлар дегингиз келади?

    Бизнинг “Бирдамлик” харакати аьзолари қувватлаётган муҳолифат ва инсон хуқуқ фаоллари, мустақил журналистларнинг ўз сайтимизда “Озодлик” радиосидаги Бобожоновлар ўзларининг танқид қилинишидан заррача хулоса чиқармадилар нега?

    Бу ака-укаларни қўллаб келаётган Каримов хукумати бўлганда ҳам, муҳолифатчилар ортида халқ борлигини улар ҳис этиш ва танқидни тан олиб, узр сўраш ва хақиқатни писанд қилиш-қилмаслик энди жаноб ака-укаларнинг виждонларига ҳавола қилинган эди.

    Лекин бу жентелменлар шунча танқидлардан сўнг кўпайиб кетган танқидчилардан узр сўрашни ўзларига ор билиб, ўзларининг жуда талтайиб кетганликларини ҳам намойиш қила бошладилар.
    Шу орада орамизга кириб олган ва Бобожоновларни қўлловчи бир неча ғаламислар ҳам чиқиб қолишдики, улар орқаваротдан сохта номлар билан муҳолифат ва бирдамликчиларга ўз сайтларидан тош отабошладилар.

    Қизиқ, улар ким экан дейсизми, улар МХХнинг малайлари ёки узр сурашдан кейин туғилган номард жентелменларнинг ўзларидан бўлак хеч ким эмас эдилар. Чунки ўз хатолари учун узр сўраш, бу қахрамонлик бўлмасада  бу юксак маданият намунаси, ёки қўполроқ айтганда узр сўраш, оёқлар орасида эркаклик бези бўлган мард эркакларнинг ишидир!

    Бундай ғаламисларнинг касблари сафларимиздаги диктатор зулмидан қатра қўрқмай олишиб келган шоиримиз Юсуф Жумадек мард инсонларимизга зимдан тош отиб уларни яралаш, ёки улар сайтларга чиқаман деб, ўз отаси қўйган номга ҳам ҳиёнат қилишдан уялмаган сурбет шахслардир.

    Улар халқ орасидаги ўз оталарини унутган ва диктаторни танлаб ота деган ва унга йўрғалаб хизмат қилаётган эканлар, бундай шахслар ўзгалар номи билан тоза сувни лойқатаётган маразлар ҳамдир.

    Ҳаммамизга маълумки инсон бўлиш учун хам кўп савобли ишларни қилиш керак, бунинг учун шахс олдида кўп фарзлар борки, ҳали инсон бўлаолишлари гумон, бундай инсон қиёфали бу шахс дейишга ҳам зўрға арзийдиганларга улар фақат бугунги халқ ва хақиқатнинг асл душманлари дейиш мумкин холос!

    Мен халқимиз ва муҳолифат манфаатларига зид бундай мунофиқликни ва бундай чиқишларга йўл қўйган айрим сайт мухаррирларини ҳам уларнинг асосий мақсади, муҳолифатни бир бирига гиж-гижлаб парчалаш эканини айти ўтмоқчиман.

    Токи бу ишоралардан хулоса чиқармаган сайтларга муҳолифатчиларнинг кирмасликлари ва уларнинг байкотлари шу сайтда қўйилмаса, бошқа сайтда эълон қилаолсалар, сайтлараро ҳалоллик рақобат пойгаси бошланиб кетиши мумкин деб умид қилган бўлардим.

    “Пона уз” сайтини бошқараётган яна бир Қудрат Бобожонов ўз сайтида оғзини ахлатга тўлдириб, уни яхши кишилар бетига туфлаётганлари ва бу сайтда Каримовни бироз танқид қилингани бўлмаса, аслида бу сайт “уч оғайни ботирлар”нинг ўз ҳимояси учун яратиб қўйилгани аллақачонлар очиқ намоён бўлган.

    Яна бу сайтда халқимиз севган демократ шоир ва хонанда Дадахон Хасан каби улуғ инсонларга ҳақорат тошларини ёғдирганига нима дейсиз? Булар шунчаки уч оғайни ботирларнинг хурмача қилиқлари эмас, бу уларнинг оғизларидан келаётган қўланса ҳидлик илҳом ва ижодларининг маҳсулидир десам менинг дўстларим асло хафа бўлмаслар дейман.

    Шунингдек “тўқликка шўхлик” деб байроқ кўтариб бу ака укаларнинг ҳимоясига чиқаётганлар, зириллаб ўтаётган ўз умрларининг қадрига етмайдиган гўл кишилар эканини ҳам айтиб ўтиш жойиздир.

    Ўзбек халқи олдидаги, ватан олдидаги ўзларининг жиддий масъулиятини қилча сезмаган ва бу милтиллаб ёнаётган Бобожоновлар каби шамни эъзозлаб уни қуёш деб тасвирлаётганлар ўта фаросатсиз ва тасаввурлари саёз кишилар дейишга мажбур бўласиз.

    Бу менинг албатта шахсий фикрим экан, яна бир нарсага эътибор берсангизлар. Масалан, бир кичик ва ўткир диктаторга ботадиган мақоланинг остида тақир-туқир ва Шокир-Шукурлар номидан 20 дан ортиқ шархлар пайдо бўлишига нима дейсиз?

    Айниқса бундай ҳолатларнинг шарх эмас, кишилар асабини емирадиган чархга айлантирилган “Пона уз” сайтида тез-тез учратасиз, аслида бу муаллифнинг хафсаласини пир қилиб, керак бўлса бундай олов мақолани бошқалар ҳам ёзмасин дейишдан бошқа гап эмас, дейман.

    Ҳали менинг бу мақолам ҳам ортидан урғочи чиябўрилар нима деб чийиллашини сезиб турибман, негаки тўғри сўз туққанингга ёқмаганда, ўзгалардан нимани ҳам кутардим.

    Барибир шу ерда доно аммо хўрланаётган халқимизнинг икки мақолини эслатиб ўтмоқчиман, “Чумчуқдан қўрққан тариқ экмас” ва “Ит ҳурар, карвон ўтар”. Шулар қатори мен ҳам ўтиб кетаётирманда аммо халқимиз бошидаги сирли маш -машалардан ўзимни олиб қочолмайман ва бунга менинг асло хаққим йўқ.

    Аслида улар кўпчилик эмас, улар МХХдан манфаат кўриб, унга хизмат қилаётган битта сотқиннинг лотинча, кириллча ва хатто ўрисчада ҳам вақт сарфлаб, тер тўкиб ёзаётган маразликларидир.


    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz