Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 04.06.21
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Август » 26 » Истеъфо
    14.55.33
    Истеъфо
    Исмоил Дадажонов

    Истеъфоим сабаби...

    Мен “Бирлик Халқ Ҳаракати партияси” раиси ўринбосари Исмоил Дадажонов 25 август 2009 йилдан партия раиси ўринбосарлигидан истеъфо берганлигимни маълум қиламан.

    Истеъфоимнинг сабаби “Бирлик” ХҲПнинг 2003 йил 25 августда Қўқон шаҳрида ўтган 1 Қурултойида сайланган раҳбарият партия низомига кўра 3 маротаба 2 йилдан, яъни 6 йиллик муддатга сайланиши мумкинлигини назарда тутган холда, бу муддат 2009 йил 25 августда тугаганлигидир.

    Партия низомига партиянинг бошқа раҳбарларининг ҳам итоат қилишларини тавсия қиламан.
    Партия Қурултойи ўтказилиб янги раҳбарият сайлангунча партияни бошқаруви Марказий Кенгаш Ҳайъатига топширилиши керак. Ана шу ҳолатда биз мавжуд ҳукуматдан фарқ қила оламиз.

    Қачонки биз ўзимиз қабул қилган Низомга амал қилсак, уни ҳурмат қилсак ана шундагина партиямизни ҳурмат қиладиганлар, уни сафига қўшиладиганлар кўпайиши мумкин.

    Демократик усулда партия раҳбариятини қайтадан сайлаш “Бирлик” атрофида бошқа ташкилотларни бирлаштиришга туртки бўлишига ишонаман. Яна ишонаманки бўлгувси Қурултой партия раҳбариятига кўпроқ ёшларни сайлайди.

    Келажакда “Бирлик Халқ Ҳаракати” партияси албатта улкан ютуқларга эришишига умид қилиб, собиқ партия раиси ўринбосари Исмоил Дадажонов.


    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz