Ризобек Суббота, 2024-05-18, 22.48.48
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Август » 27 » Шеърият
    12.50.12
    Шеърият
    Гулчеҳра Ортиқова

    ОНАМГА...


    Онани улуғлаб не-не шоирлар,

    Гарчи битган қанча гўзал ғазал, шеър,

    Онажон, мен ҳам байт ёзмоғим учун,

    Аввало бир ўпай, қўлларингни бер.

    Гар билсанг, меҳнаткаш шу қўлларингдек,

    Мен учун ҳеч нарса эмас азизроқ.

    Эй, фарзанд, Маккани кўрмоқ истасанг,

    Шу лаҳза онангнинг қўлларига боқ.

    Дунёга келдиму, мана шу қўллар,

    Мени ҳаётга даст кўтариб тутди.

    Ҳар лаҳза не орзу ниятлар билан,

    Менинг камолимни интизор кутди.

    Дунёнинг аламли ғам-ташвишлари,

    Ёғса бошгинамга бўлиб ёмғир, қор,

    Шукурлар қиламан шундай кунларда,

    Онам бор, демакки зўр паноҳим бор.

    Дўстлар даврасида ўйин-кулгилар,

    Авжга чиққанда ҳам сезиб тураман.

    Мен учун Худога қўлларин очиб,

    Дуо қилиб турган бўлади онам.

    Онажоним, турсамда тоғ чўққисида,

    Кўзларимга суртгум сизнинг изингиз.

    Сиз борки, дунёси бўлиб мунаввар,

    Чеҳраси гул бўлиб юрар қизингиз.
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz