Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 06.34.17
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Декабрь » 14 » Қатра
    17.30.29
    Қатра

    Қушлар ҳам йиғлайди

    Дунёда бизнинг англашимиз лозим бўлган ҳақиқатлар талайгина. Қанчалик уринмайлик, уларнинг туб моҳиятига, мазмунига ета олмаймиз. Ҳақиқатни, англашимиз лозим бўлган дунёвий қарашларимизни эса мутлақо бошқа тамондан, ўзгача йўналишлардан излаймиз. Менинг фикримча, инсон ер юзида фикрлашга қодир ва ҳис-туйғуларга бой бўлган ягона мавжудот эмас. Инсон ўзини табиатдан қанчалик устун санамасин, унинг қўли билан яратган идроки маҳсули нуқсонлардан холи эмас. Аслида ҳам биз "яратдик!" дея мўъжиза ўрнида қабул қилаётган янгиликлар аллақачаноқ аждодларимиз томонидан яратилаётган ва босқичма-босқич ўзлаштириб келинаётган мероснинг бир оз ўзгартирилган кўриниши бўлиб чиқади.

    Ёз фаслининг илиқ кунлари эди. Кутилмаганда чумчуқлар безовта чирқиллашиб қолишди. Кўзим токка чирмашиб олиб, чумчуқ уясидаги болаларини бирма-бир ямлаётган илонга тушди. Унинг узунлиги бир метрдан ошиқроқ эди. Аёл киши эмасманми, қўрқувдан турган еримда тош қотибман. Илон полапонларни ямлаб, токдан тушди-да, судралганича девор остидаги ковакка кириб кетди. Бир оз вақт ўтиб қушлар тарқаб кетишди. Фақатгина бир чумчуқ чирқиллаганича, гоҳ кўкка учар, гоҳ пастга шўнғиб, уя устида айланарди. Унинг чирқиллаши худди боласини бериб қўйган онанинг нолаи фиғонига ўхшаб кетарди.

    Ўйланиб қолдим, наҳот, қушларда ҳам қайғу, ҳасрат ва муҳаббат бўлса? Наҳот, улар ҳам йиғласа? Улар ҳам топиш қувончи-ю, йўқотиш дардини англаса? Демак, биз табиат билан ҳам, ундаги мавжуд барча мавжудотлар билан ҳам ҳисоблашмоғимиз жоиз, деб биламан. Ўзини табиатнинг ҳукмрони деб билаётган инсон, аслида ҳам унинг кичик бир бўлаги эканлигини унутмаслиги лозим.

    Улжамол АЛЛАМУРОДОВА
    Жойлади: zamondosh
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz