Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 04.53.26
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Октябрь » 3 » Авлиё Ретро Дид (Дастанинг давоми)
    19.15.23
    Авлиё Ретро Дид (Дастанинг давоми)
    Саиджаҳон Равоний

    2. Рубоийлар: 

    Саксон ёшлиғ ота ётғон эрди бир оз лохос,

    Талошдилар ноқобил  ўғил - қизлари мерос.

    Можаро қилдилар хўб, улусдин уёлмай ҳеч,

    Вале ворисдин бири бандалик қилди бехос.

    ***

    Не десанг; “ит хурийди ўтғони чоғи карвон”,

    Туёнинг устидоғда йўқлиғи тош, итға аён.

    Тушуб илло туёдин, изласа ким тош, гўё,

    Топса тош ё топмаса, шитоб ит ўлғай қуён.

    ***

    Жазирада қурибди лабларинг, эй хур чирой,

    Кел, сенга қудс чашма зилол обин ичирой.

    Сен олгансен эс-хушимни гўё май қадимий, 

    Қўлимдин олиб сув, менга май яна ичир, ой.

    - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - -

    3. Эркин машқлар:

    ***

    Назира

    (М. Ўсмоновага)  

    Худди юрак шаклида  порлаб, 
    Учиб ўтсанг ойнинг ёнидан,

    Юлдузларни барини чорлаб 
    Келар эдим Самон йўлидан.
     

    Битта юлдуз бўлиб  ўзим хам,

    Атрофингни қуршаб олардик. 
    Ёнингга биз на хур, на санам,

    Йўлатмасдан, ошиқ бўлардик. 

    Юлдузларнинг ўтиб бахридан

    Кетсанг, бўлиб бошқалар азиз,

    Фойдаланиб фалак сеҳридан,

    Айланурмиз булутларга биз.

     
    Чун, қароринг ушбу нохолис; 
    Беролмайин аламга бардош,

    Биздан ноҳақ кечганинг  боис,

    Ўксиб-ўксиб, тўкамиз  кўз ёш.

    ***

    Авлиё “ретро дид”

    (ўқитувчилар кунига) 

    Устозлар, танитган бизларга харф,

    Бозорларда гохо учраб қоларлар.

    Варёнка драп палтў, сийқа жун шарф,

    Тўплиси чехский, бозор қиларлар. 

    Расталарни уч-тўрт айланадилар,

    Тортишув қиларлар тийин учун гоҳ.

    Келишиб бўлиб хам, ўйланадилар,

    Ёндаги растага солишиб нигоҳ. 

    Жигаридан худди бўлганидек пул,

    Мунча булар “пишиқ”, мунча “курумсоқ”?

    Бир килони қўйинг, бир кило тугул,

    Гоҳ сотиб оларлар битта саримсоқ. 

    Лек ҳаёл антиқа нарса бўларкан,

    Кўз ўнгимга келди мажоз ходиса:

    Ярақлайди бозор маркетдай улкан,

    Атрофида турар туман мелиса. 

    Президент келибди бозорга шу кун,

    Орқасидан юрар бир гуруҳ аъён.

    Ёнида вилоят хокими дуркун,

    Бозор нархларини қилармиш баён. 

    Бир жойда тураркан талай оқсоқол,

    Президент тўхталиб, қурибди суҳбат.

    Сўзлабдилар чоллар бариси хушхол,

    Қайта-қайта унга дебдилар раҳмат. 

    Шу он, ретро палтў, сийқа жун шарф,

    Чехский тўплили, бўлганмиш пайдо.

    Букчайиб, қиларкан харажат - сарф,

    Юртбоши келганин билмасди, хатто. 

    Чиққудек чаноқдан очилиб кўзи,

    Хавфсизлик бошлиғин тутди хаяжон.

    Президент лек бирдан эгилиб ўзи:

    - Ассалом алайкум,- дебди,- домлажон! 

    - Э, болам, санмисан, ишларинг қалай? -

    Бемалол сенсираб дебди “рэтро дид”, -

    Шўхроғ-у, мияли эдинг ҳар қалай,

    Болларингни лекин яҳшилаб ўқит...  

    Ҳа, жуда аломат бўларкан ҳаёл...

    Чиқиш томон юрди домла “қурумсоқ”.

    Орқасидан кулди сотувчи аёл:

    - Бир соатда олди битта саримсоқ!

    ***

    Андижон

    2 10 2009


    Жойлади: Админ
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz