Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 10.12.17
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Сентябрь » 3 » Ҳавзи қулқулум (Кундалик китоб)
    14.46.26
    Ҳавзи қулқулум (Кундалик китоб)
    Жаҳонгир МУҲАММАД

    КАЗИНО

    3 сентябр, 2009 йил

    Китобларимда Ислом Каримовни қўрқув бошқариши борасида жуда кўп мисоллар келтирганман. Бу мустақилликнинг илк йилларидан бошланган ва  ҳуқуқ тартибот соҳаси раҳбарлари уни бирор хабар билан қўрқитиб, доим уч қуённи уриб келишган. Бу билан, ўзларини ишлаётган қилиб қўрсатадилар, штат ва маошларини оширадилар ва жамиятни “ёт унсурлардан” тозалаб турадилар.

    Буни Ислом Каримов сезади, аммо ўзига ҳам маъқул келгани учун сезмасликка олади. Унинг бу одатини обдон ўрганган Россия ҳам  уни “алдаш” эвазига иш битириб келди. Масалан, Андижон воқеаларини демократик Ғарб ташкил қилди дея АҚШ ҳарбийларини Хонободдан қувдиришга эришгани каби.

    Тошкентда август ойида юз берган воқеалар ҳақида турли хабарларни бир жойга териб чиқсангиз, эски ўйин давом этаётгани ва фақат ҳужумчилар алмашганини кўрасиз.

    Бу воқеалар юз берганда мен таътилда эдим ва келиб хабарларни ўқиб чиқиб, унинг парда ортидаги воқеаларни кўргандек бўлдим. Воқеалар худди яхлит филмга ўхшайди ва фақат хаёлингизда унга “Баҳорнинг ўт етти лаҳзаси” филмидаги мусиқани  қўшсангиз шиддатлироқ тус олади…

    Эзгулик: Пресс-релиз- №33, 12.09.2009)׃

    -16 июлида “Кўкалдош” мадрасаси директорининг маънавият ишлари бўйича ўринбосари Аброр Аброров Сергелидаги уйи йўлагида куппа-кундузи сўйиб кетилди.

    -31 июль оқшомида Тошкент шаҳар Бош имом хатиби Анвар Турсунов Янгиободдаги ўз ҳовлисида чавақланди.

    -9 август кечаси Ўзбекистон Ички ишлари вазирлигининг Жиноят қидирув ва терроризмга қарши кураш бош бошқармаси зобити Ҳасан  Асадовни хонадонида отиб ўлдиришди.

    UzA.uz (18 August 2009):

    Ўзбeкистoн прeзидeнти бугун Oқсaрoйдa AҚШ Қурoлли кучлaри Мaркaзий Қўмoндoнлиги қўмoндoни Дeвид Пeтрeусни қaбул қилди…

    Бу хабрда  айтилмаган бўлсадa лекин учрашувда АҚШнинг Тошкентдаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ричард Норланд ҳам қатнашган эди. Сал олдинроқ Каримов АҚШ Давлат Котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Уилям Бёрнесни қабул қилганида ҳам элчи ҳозиру нозир эди.

    INTERFAX.RU(24 август).

    Ўзбекистон Коллектив Хавфсизлик Шарномаси доирасида 26 августда бўладиган ҳарбий машқларда қатнашмаслигини билдирди. Илгарироқ Ўзбекистон Россиянинг Қирғизистонда очаётган ҳарбий базасига ҳам қарши чиққан эди.

    Harakat.net. (25 август)׃

    Ислом Карим Тошкент ва Самарқанддаги югурдакларини ноқулай аҳволда қолдириб, Сурхандарёга от солибди. Аввалдан белгиланган кун тартиби бўйича, Президент Ислом Карим бугун пойтахт марказидаги Форумлар саройининг, сўнгра Самарқанд шаҳрида “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивалининг очилиш маросимида қатнашиши керак эди. Лекин режимбоши эрта тонгдан фавқулодда қарорини ўзгартириб, Сурхондарёга от солган экан. Тошкент ва Самарқандда эса унинг келишига мўлжалланган тадбирлар режаси барбод бўлди ва хизматкорлар ўнғайсиз ҳолда қолди, дейди мухбиримиз.

    Harakat.net. (28 август, 18:50)׃

    Бундан икки соат аввал пойтахт марказида янги қад кўтарган “Ўзбекистон” форумлар саройининг очилиш маросими ўтказилди ва унда Президент Ислом Карим иштирок этди. Дипломатик корпус, халқаро ташкилотлар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этган анжуманнинг дабдабаси куннинг биринчи ярмидаёқ бошланганди. Саройга яқин “Ўзбекистон” ва “Ле-меридиан” меҳмонхоналари, Ўзбекистон Радио уйи ва “Соғлом авлод учун” хайрия жамғармаси, Халқаро Вестминстер университети бинолари аввал одамлардан тозаланиб, пойтахтнинг Амир Темур хиёбони қисмида автомобиллар ҳаракати тўхтатилди. Ён-атрофдаги барча бинолар устида снайперлар, яқин орадаги бинолар ён-верида махсус қуролланган отрядлар пайдо бўлди. Фавқулодда хавфсизлик чоралари кучайтирилган мазкур очилиш маросими аслида бундан икки кун аввал бўлиши лозим эди. Ўша куни ҳам атрофдаги биноларда ишлайдиган ишчиларга дам олиш соатлари эълон қилинган, тўғрироғи мажбурий равишда иш тўхтатилганди. Лекин Ислом Карим кутилмаганда Термезга кетган ва ташкилотчилар ҳамманинг олдида ўнғайсиз аҳволда қолганди.

    Uznews.net

    Ўзбекистон 1 сентябрда Мустақиллик кунини нишонлаш ва пойтахт Тошкентнинг 2200 йиллиги муносабати билан 10 сентябргача Қирғизистон ва Тожикистон давлатлари ўртасидаги чегараларини ёпишга қарор қилди.

    UzA.uz (29 август)׃

    Ислом Каримов Оқсаройда АҚШнинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ричард Норландни қабул қилди…

    Uzmetronom.com (29 август)׃

    Ричард Норланднинг кутилмаганда қабул қилиниши ортида турган тахминлардан бири у Ўзбекистон ҳукуматини ағдаришга уринган террористик кучлар ҳақида қандайдир маълумотни тақдим этган бўлиши мумкин.

    Дарвоқе, элчининг АҚШ байроқлари ҳилпираб турган машинаси Оқсаройни тарк этиши билан Ўзбекистон ИИВ, МХХ ва Мудофаа Вазирлиги махсус кучлари Тошкентнинг “Кўкча” масжиди томон йўл оладилар.

    Gorizont.uz (30 август)׃

    Ўзбекистон Республикаси ИИВ га яқин манбадан хабар беришларича, жорий йилнинг 29 август куни тахминан соат 18.30 ларда 1-шаҳар шифохонаси атрофидаги “Кўкча” масжиди яқинида Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан махсус операция ўтказилди. Турар-жой массивидаги икки қаватли хонадонлардан бирида текширув ўтказиш чоғида қуролланган икки киши аниқланган ва …отишма вақтида ҳар икки жиноятчи йўқ қилинган. Ўша манба маълумотларига кўра, йўқ қилинган шахслар сўнгги вақтларда Тошкентда содир этилган қатор оғир жиноятларга алоқадор бўлганлар.

    Ozodlik.org. (01.09.2009):

    Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий сайтида айтилишича, Ташқи ишлар вазири ўринбосари Андрей Денисов Ўзбекистоннинг Россиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Илҳомжон Неъматовни қабул қилган.

    Rian.ru: (01.09.2009)׃

    Ислом Каримов республика мустақиллигининг 18 йиллигига бағишланган тантанали тадбирда ўзини тутиб тура олмай турган жойида рақсга тушиб кетди. Аввалига у ярим соат давомида стадион бўйлаб айланиб рақсга тушди. Шундан кейин у зинопоядан юқорига югуриб чиқди ва стадионнинг юқори қисмига чиқиб, элчи ва бошқа дипломатларни  рақсга тушишга мажбур қилди.

    Юқоридагиларга фақат шуни илова қилиш мумкинки, бу сафар ҳам олдинлари юз бераган каби воқеалар бўш жойда содир бўлган эмас. Телефон сўзлашувлари ва интернет ёзувлари қайд этиб бориладиган бугунги кунда ҳеч бўлмаса оғизда давлат тўнтариши ёки инқилоб қилишга уринадиганларнинг ҳаракатлари кимгадир қўл келиши турган гап. Бу сафар ҳам балки шундайлардан фойдаланишган бўлишлари мумкин. Буни ҳам яқин вақтларда билиб оламиз.

    Хуллас, сиёсат катта ўйин. Бу ўйинни билмаган ёки яхши ўйнай олмаган одам  унга кирмаслиги керак.  Чунки рақибининг ўйинчоғига айланади.  Бу эса қанчадан қанча одамларнинг ўлимига ёки қамалишига сабаб бўлади.

    Бизда сиёсатни казино деб ўйлашади ва “Албатта ютаман!” деб кирган одамнинг сон-саноғи бўлмайди. Ҳамма ёқ шовқин-сурон. Бир тийин – икки тийи ютиб қолганга қарсаклар ва бақир чақирлар. Лекин миллионларни ҳов тепадаги қиморбоз теради. Август воқеалари ҳам бунинг бир далили.


    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz