Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 06.01.10
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Октябрь » 28 » ҲАВЗИ ҚУЛҚУЛУМ (Кундалик китобдан саҳифалар)
    01.28.17
    ҲАВЗИ ҚУЛҚУЛУМ (Кундалик китобдан саҳифалар)
    Жаҳонгир Муҳаммад:Нега мендан қўрқадилар?

    27 Октябр, 2009 йил


    Кеча кечқурун бир киши телефон қилиб, қизиқ гап айтиб қолди. Баъзилар менинг “Озодлик” радиоси ўзбек бўлимига раҳбар бўлиб қолишим(?)дан қўрқиб, унинг олдини олиш учун махсус хатлар ташкил қилиб юришган экан.

    У шу гапни айта туриб:
    -Нега сиздан бу қадар қўрқишади?- деб қолди.
    Унга жавоб бериш ўрнига мавзуни бошқа томонга буриб юбордим. Лекин бу савол қулоқларим остида айланаверди ва жавоб қилиш керак деган хулосага келдим.

    -“Демократиянинг сўнгги куни”. Каримов томонидан Ўзбекистондаги демократия учқунларининг ўлдирилиши.

    -“Ислом лашкарлари”. Ўзбекистонда режим томонидан яратилган қўрқув ва террор илдизлари.

    -“Оқсаройдаги қора ишлар”. Ислом Каримовнинг собиқ қудаси Абдурауф Мақсудий билан суҳбат.

    -“Каримовнинг халқдан яширилган сирлари”. Диктаторнинг собиқ куёви Мансур Мақсудий билан мулоқот.

    -“Қашшоқ халқнинг бой маликаси”. Гулноранинг сирлари.

    -“Ривоятдан қўшиққа”. Дадахон Ҳасаннинг қўшиқлари…

    -“Юсуф Жума минбари”! Миллий шоирнинг асарлари-эфирда!

    -“Каримовни яқиндан билганларнинг хотиралари”.

    -Ўтган йилларда юз берган қонли воқеаларни нега МХХга боғлашади? Гувоҳлар ва фактлар.

    -Ўзбекистонда юз берган воқеаларда Туркия ва Россия махсус хизматларининг қўли.

    -“Зайниддин Асқаровни нега гапиртиришди?” Парда орқасидаги гаплар.
    Мухолифат жабҳаси:

    -Орқаворотдан эмас , юзма-юз гаплашинг. Микрофонлар очиқ.

    -Нега мухолифатни мақтаса-ҳақиқат, танқид қилса – туҳмат. Таҳлил.

    -Мухолифат ижодкорларининг эркин минбари. Сиёсат ва адабиёт.

    Ўзбек зеҳнияти:
    -Нега бирлаша олмаймиз?
    -Нега мақтовга қулмиз?
    -Нега танқидга душманмиз?
    -Нeга…? Нега…? Нега..? Саволлар ва жавоблар. Радиокўприк.

    Мен “Озодлик”ка раҳбар бўлиб қолсам(?), булар хамир учидан патир… Чунки буларни аллақачон – “Америка овози”да ишлаганимда “Озодлик”нинг юздан бир имконияти билан амалга оширганман. Бошлиқ сифатида эмас, оддий муҳаррир сифатида. Ўшанда ҳамма бу радиони эшитадиган бўлгани сир эмас ва ҳатто Каримовнинг ўзи ҳам “океан ортидан келаётган овозлар” деб титроқ овоз билан гапирадиган бўлиб қолганди.

    Мен кетгандан бери бу мавзуларнинг биттасига ҳам қайтилган эмас.

    Шуларни кўз олдига келтирганлар агар фалакнинг чархи тескари айланиб кетиб(!), мен “Озодлик”ка бориб қолсам(?), юқоридаги мавзуларга қўшимча:

    -Сарой қуллари. Озод Шарафиддинов, Саид Аҳмад, Эркин Самандаров, Абдулла Орипов, Эркин Воҳидов, Хайриддин Султонов кабилар мисолида радиофелъетонлар.

    -Саройдаги сирларни у дунёга олиб кетманг. Жўрабеков, Алматов, Тўлаганов, Йўлдошев, Убайдуллаев, Усмонхўжаев, Нишонов, Халилов ва бошқалар билан суҳбатлар.

    -Диктаторга содиқлар. Мустафоев, Иноятов, Мирзиёев кабилар мисолида таҳлил минбари.

    -Постингларда эмас, радиорингда жанг қилинг. Мухолифат намояндаларининг очиқ минбари. Жонли баҳслар.

    -Қандай дастурингиз бор ва халққа нима берасиз? Мухолифман деган инсонларга эркин минбар.

    -Ўзбекистон тарихининг ўчирилган саҳифалари. Гувоҳларнинг кундаликлари.

    -Каримов томонидан ўлдирилганлар китоби. Шовруқ Рўзимуродов, Тойиба Тўлаганова, Эмин Усмон ва бошқа минглаб тақдирлар ҳақида.

    -”Қамоқда чиритаман”. Бу гапнинг муалифи Каримов зиндонга отган инсонлар қисмати.

    -”Керак бўлса 200 кишининг пешанасидан отаман!” Отилганлар рўйхати.

    -Билмайин босдинг тикканни… Диктаторнинг диктатор бўлишига ва саҳнада бунча йилар қолишига кимлар ёрдам бергани ҳақида.

    -Дин демократияга душманми? Демократия динга душманми? Баҳслар.

    -Гулноранинг изидан… Битта мухбирнинг Гулнора Каримованинг хориждаги изидан юриши ва унга тинимсиз бериладиган саволлари.

    -Икки юзли сиёсат. Ғарбнинг Каримовга хушомади ва бунга омил бўлган сабаблар.

    -Ўзбекнинг олтинлари қани? Иқтисодий таҳлиллар.

    Ва ҳоказо ва ҳоказо… шу каби мавзуларни кўтаришим мумкинлигини олдиндан тахмин қила оладиганлар бор ва шунинг учун ҳам уйқулари келмайди. Чунки бу мавзуларни интернет саҳифаларида жуда кўп кўтардим. “Озодлик” эса бунга журъат эта олмади.

    Менимча уларнинг нега қўрқишларини озгина бўлсада жавоблантира олдим. Бошқа гаплар ҳам бор. Бир кун мавриди келганда улар ҳақида ҳам гаплашамиз.

    www.jahonnoma.com

    Жойлади: Админ
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz