Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 09.23.43
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Декабрь » 2 » ҲАВЗИ ҚУЛҚУЛУМ (Кундалик китобдан саҳифалар)
    00.50.30
    ҲАВЗИ ҚУЛҚУЛУМ (Кундалик китобдан саҳифалар)
    Жаҳонгир Муҳаммад

    ОБАМА УРУШИ
    1-декабр, 2009 йил

    Бугун АҚШ президенти Барак Обама Афғонистон масаласида бир неча ойдан бери тортишилаётган баҳсга нуқта қўяди. У сайлангунга қадар урушга қарши эди ва Ироқ ҳамда Афғонистонга кетаётган маблағ сарфини тўхтатиш Американинг ички яраларига малҳам бўлишини айтиб, урушга барҳам бериш муддатларини ҳам айтганди. Бу унга сайловда зафар олиб келганди. Лекин Оқ уйни эгаллагандан кейин ваъдалар ортидан эмас, салафининг ортидан эргашди.

    У дастлаб Афғонистонга қўшимча равишда 17 минг аскар юборди. Мана энди яна 30 минг. Бу рақамни ҳали унинг ўзи шахсан эълон қилмаган бўлса ҳам аллақачон матбуотга сизиб бўлди.

    Оқ уй матбуот вакилининг айтишича, Обама бу борада Давлат котиби Клинтон, мудофаа вазири Гейтс ҳамда Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Жоунс билан якдил. Хабарларга қараганда, вице президент Байден эса қарши.

    Обама бугун кечқурун Ню Йорк штатидаги Вест Поинт ҳарбий академиясидан туриб бутун америкаликларга қиладиган мурожаатида Афғонистонга қўшимча 30 минг атрофида аскар юборишини ва бу унинг "Урушдан чиқиш стратегияси" эканлигини эълон қилмоқчи.

    Кеча унинг айни масалада Франция президенти Саркози, Британия бош вазири Браун, Россия президенти Медведев ва бошқалар билан ҳам гаплашгани айтилмоқда. Обамани қўлллаганини кўрсатиш учун Британия бош вазири Браун Афғонистонга қўшимча 500 нафар аскар юборилишини билдирди ҳам.

    Қўшимча 3 минг юбориладими ёки 30 минг юбориладими, фарқи йўқ. Бу – уруш давом этишининг ишорати. Оти "Чиқиш стратегияси” бўладими, бошқача аталадими, амалда бу Буш сиёсатининг давоми бўлади. Лекин энди бу ёғига Бушнинг уруши эмас, балки Обаманинг уруши деб аталади. Чунки у Бушнинг меъросини ўз гарданига юклади. Бу унга ҳам шуҳрат олиб келмайди, балки бор шуҳратини ҳам яксон қилади.

    Айниқса, ўзининг демократлар партияси ичида унинг сўзларига ишонганлар, унинг шуҳратига сиғинганлар учун бугун синов кунидир. Улар адашганларини қандай ҳазм қиладилар, кўрамиз׃ мардона туриб хато қилдик, дейдиларми ёки иккиюзламачилик билан "Обаманинг бошқа йўли йўқ” эди дейдиларми?

    Танқид қилиш осон. "Нима қилиш керак эди?” дейишингиз турган гап. Халқ Обамани Бушнинг сиёсатига қарши эканлиги, 16 ой ичида аскарларни уйга қайтиб олиб келишни ва урушга кетаётган пулни Американинг ўзига сарфлашини ваъда қилгани учун сайлади. Оғирми, енгилми, зафарми, мағлубиятми, фарқи йўқ, у сайловчилар талабига ва ўз сўзига, ўз ваъдасига содиқ қолиши керак. Акс ҳолда "демократия” дегани Америкада ҳам "алдов” деган тушунча билан алмашади.

    www.jahonnoma.com

    Жойлади: zamondosh
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz