Ризобек Суббота, 2024-05-18, 23.03.17
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Декабрь » 22 » Бугуннинг гаплари
    16.27.29
    Бугуннинг гаплари
    Ёдгор ТУРЛИБЕКОВ:  МУҲАММАД СОЛИҲГА

     
    Мен Сизнинг 60 ёшга келиб ақл тишингиз чиққанига  қойилман, бунчалик ноёб инсонни кўриш  эмас, эшитган ҳам эмасман, қойил!.

       Дўстларингиз  кўп экан, улар бутун "Янги Дунё”ни тўлдириб бир овоздан Сизни шеърият осмонининг чарақлаган юлдузи деганларига қойил, бир арава мақтовли шеърлар битилганига ҳам қойил қолдим.

       Аммо  ўзбек халқининг ишонган фарзандига айланиб, Сизнинг "муҳолифат гўшангасига” кириб туғдирган чақалоқларингиз 20 йилда забардаст йигитга айланибдиларку, кунда эмас, Сизни йилига бир мартагина Каримов билан курашган десак ҳам, Сиз ва Абдураҳим Пўлат икковингизни диктатор 20 марта гурсиллатиб ерга урганига ҳамма каби мен ҳам қойил қололмай, қолганимдан жуда ва жуда ҳам ҳижолат тортаман.

       Шахсан  менга "ака гўлмисан ўзи? деб минг хақ сабабларни айтсангиз, мен кўп азоблар чеккан мухолифатнинг бир оддий аскари сифатида Абдураҳим Пўлатга ҳам, душманингиз зўр ёки у жуда айёр, унинг яна бир бутун армияси ҳам бор десам, Сизларга мойдай ёқишини ҳам биламан.

       Барибир "Қаловини топсанг - қор ёнади” демак, Сизлар қор эмас, қуруқ ўтинни ҳам қалай олмадинглар десам ранжиманглар, бундай аччиқ хақиқатни айтсам айтиш мумкинки, мен буни шерий ифодалайдиган лофчи шоир эмасман.

        Аммо йирик "Харакат хабар агентлигининг” бугун бош муҳарририга айланиб қолган Абдураҳим Пўлатдек сафдошингизнинг ҳам Сиз билан бир даъфагина бир тешикка учириб юрган қалин дўстларга қандай жин урдики, Сизлардек бу икки "Қўчқор” бошларингиз бир қозонга сиғмай қолди.     

       Маст пиёнистанинг охирги стаканни уриб йўлда оёқлари чалкашиб, уйига етолмай текисгина йўлда ҳам йиқилиб ётганидек, бундай  ҳолат муҳолифатнинг харакатга келтирувчи оёқларини бошқарадиган бу икки олтин бўлиши керак бошларнинг диктатор, муҳолифат ва азоблар тортаётган халқ бир ёнда қолиб, уларнинг ўзаро бир бирига урилаверганидан, астоғфурилло бу бошларнинг дўхтирталаб бўлиб қолганига ўхшамайдимикан?

        Дарвоқе, "Ноумед шайтон” деганларидек, халқнинг танасига оғриқ эмас, ҳатто унинг руҳини туширишнинг ўзи азми гуноҳ эканигини ва Оллоҳнинг "Сендан харакат, мендан баракат” деганидек, ҳаммамиз ҳамиша келажакка катта умид, янгича ибора қилсак "Оптимист” бўлиб яашимиз керакмасми?.

       Шундай  экан, Муҳаммад деб отанг қўйган муқаддас номи сенга доим муборак бўлсин, мен сенинг туғилган кунингда руҳингни туширишдан асло овлоқман, аммо шу ўзбек мухолифатнинг йигирма биринчи "Очко” йили сенга "ғалаба” келтирсин, сен ва Абдураҳимга ҳам ўз халқингизни диктатурадан батамом озод қилишдек шарафли ишларингизда, яъни тўлиқ ғалаба бўлмасада, шунга яқин даражадаги натижа берувчи курашларни изга тушириб юборишларингизни бутун ўзбек халқи билан биргаликда Сизларга тилаб қоламан!.

       Таваллуд  кунинг муборак бўлиб, илоҳим оқарабошлаган  соч соқолинг оппоқ қордай бўладиган 100 ёшларга кириб юришингни ва эзилган халқимиз олдидаги обрўларингдан "илоҳим сени хеч қачон айирмасин дейман.

                                                       Деб Ёдгор Турлибеков
    Жойлади: zamondosh
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz