Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 02.56.16
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Октябрь » 24 » Хотира
    20.39.52
    Хотира
    Сиз яшайсиз, сиз тирик!

    Муҳожиротда юрар экансиз унинг аччиқ дамларини истайсизми ё йўқ тотишга тўғри келади.Айниқса яқинларингдан жудо бўлиш ва сўнгги йўлга кузатиб қўя олмаслик дардингга дард қўшади.

    Камина ҳам муҳожиротда юраркан падарибузрукворимиз вафот этдилар.Ўз кўзинг билан кўриб шоҳиди бўлмаганинг  ҳодистога киши ишонгинг келмайди.Бироқ ўлим ҳақ.Ҳамма одамзот ҳам ундан қочиб қутула олмайди.

    Дўстларга раҳмат, ўша оғир дамларда кўнгил сўраб, ҳар томонлама суянчиқ бўлдилар.Дадажонимни ёдлаб   ўша кезлари кўнглимдан кечганларни  қоғозга туширгандим.

    Сиз яшайсиз, сиз тирик


    Сизни ўлди дейишди,
    Мен бунга ишонмайман.
    Алвидо деганлардай,
    Сўзларни айтолмайман.

    Кутаяпман куну тун,
    Шум хабар ёлғонлигин.
    Сиз тириксиз мен учун,
    Бу кўнглимда қолгани.

    Бунчаям иқтидорли,
    Баъзилар марсияга.
    Қонингиз совимасдан,
    Чопишар таъзияга.

    Сарлавҳада исмингиз,
    Айримларга арғимчоқ.
    Учишар сохта обрў -
    Мансабни бўлиб қучмоқ.

    Кўзёш тўккан баъзилар,
    Ош ейишар сиз учун.
    Чин дўст бўлсалар агар,
    Таом ўтарми бугун.

    Асли тахтталаб ўлган,
    У қотил сизга балки.
    Қасрга интилади,
    Сиз ўлжа унга галги.

    Сиз яшайсиз,сиз тирик,
    Яратганнинг суйгани.
    Билсангиз эди сизчун,
    Юрагимнинг куйганин…

    Сиз яшайсиз, сиз тирик!…

    Ризо Обид

    Жойлади: Админ
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz