Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 09.48.50
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Октябрь » 12 » Эшитинг ва ўқинг
    23.54.00
    Эшитинг ва ўқинг
    Жаҳонгир Муҳаммад:Салтанат сирлари (2, давоми)
    Салтанат сирлари-2 қисм 4 Бўлим
    Салтанат сирлари-2 қисм 5 Бўлим
    Салтанат сирлари-2 қисм 6 Бўлим
    Салтанат сирлари-2 қисм 7 Бўлим

    Гулнора Каримованинг собиқ ҳисобчиси Фарҳод Иноғомбоев билан илк суҳбат.

    -Агар мабодо эртага Гулнора Какимова ” Мана мен ҳам интервю беришга тайёрман” деса, юзига қараб шу нарсаларни айтишингиз мумкими?

    -Айтоламан, лекин Ўзбекистондамас. Чунки ўзингизам, мана Жаҳонгир ака, ўзингиз ҳам биласиз… Бояги берган саволингиз бўйича, рус газетаси “Новая газета”да мани гапларимни ёзиб чиқаришган, ман уларга ҳеч қанақа гап гапирмаганман.Рус газетасига ҳеч қандай интервю бермаганман.

    -Лекин у ерда ёзма баёнот деяпти…

    -Йўқ… Ман баёнотга қўл қўйганман. Қўл қўйганман… Ўзингиз яхши биласиз, Ўзбекистонда қанақа. Эртага агар бориб, оилангизни уёқда нима қип туриб, тепангизда агар СБПни ёки СНБни офицери тепангизда туриб, мана буни қўл қўйиб юбор деса, керак бўлса “Ман ҳайвонман” деган баёнотга ҳам қўл қўёлади одам Ўзбекистонда. Чунки шунчалик анақага об кеп қўйилган одам.

    Бу нарсага нафақат ман қўл қўйганман, балки кўпгина тошкентда қоп кетган, олдинги, илгариги “Рост тренинг“да ишлаган, ёки Мақсудий оиласига тегишли фирмадами, ширкатдами ишлаган кўплага заруран қўл қўйдирган. Чунки, бу нарса табиий, одам нима деса бўлади, у ёқдаги одамлар ҳаммаси оиласини уйлайди, ҳаммаси ўзини болаларини ўйлайди, ота-онасини ўйлайди. Чунки, мисол учун сизни келтираман, Гулнорада бир Жамшид деган йигит ишларди. У йигит бир олти-етти йилдан бери ишларди.Бир рестараними, кафесиними менеджерийди.

    Шу бир тўқнашув бўп қопти оғзаки… Гулнора уни назарига оган…Кўзига ёмон кўриниб қоган. Бир ҳафтага қомасдан қамаб юборишди. Қамаганда ҳам на МВД на УВД на СНБ уни қўлга олди. Ким қўлга олди уни? Ким қўлига кишан солди – СБП солди.Президентнинг Хавфсизлик хизмати. Ишлавотган жойга келиб, худди террорчи ушагандай қилиб, об кетишди анақа қилиб де. Ҳаммага бу нима деса бўлади, сабоқдай. Гулнора билан анақа қиган, гап талашгани учун.

    Мана икки ҳафтага қолдирмасдан у болани, мани эшитишимча, чунки буни аниқ тасдиқлай олмайман, буни сўраб-суриштиришга у ёқда ҳамма қўрқади, саккиз йилга қамаб юборишди у болани.Бу битта мисол. Иккинчи мисол, Гулнорани ўзини яқин дугонаси бўган Нилуфар Садриддинова деган. У охирги пайтда 2001га қадар Гулнорани ўша тошкентдаги ширкатларини бирини бош директори бўлиб ишлаб келган.

    Гулнорани кичкина пайтдан буён бирга мактабга, бирга Университетга бориб юрган дугонаси бўган. У гугонаси билан гап талашиб қолиб, уни нафақат ишдан бўшатган яна домашний арест қилиб қўйдирган.Ерга тегаман деган яхши кўрган йигитига тегдирмаган. Тўй қилдирмаган.Кейин уни йигити Америкага олиб келаман деганда паспортини қўлидан олиб қўйишган.

    Уйига бориб яна ўша СБП, президентни хавфсизлик ходимлари келиб, ота-онаси, ўзига босиб ўтказиб, “Қизингиз ҳеч қаёққа чиқмасин,тошкентдан агар кетиб қолса, қаранг, ўзингиздан кўрасиз” деган.Бу мана сизга иккинчи мисол. Бунақа мисоллар жуда ҳам кўп.Ўшани учун бояки рус газетасини ёзиши бўйича унга қайтиб келарканмиз, мани гапларимни улар “Заявлений Фархад Инагамбаева ” деб ёзгани бу мутлақо… Мана тасаввур қилинг, сизни олдингизга иккита қоғоз об кеп қўйишди. Олдингизда иккита СНБ турибди. Айтишвотти “Отанг у ёқда ишлайди, онанг бу ёқда, болаларинг , хотининг бор”… Қани сиз ёзмай қўйинг-чи шу нарсани қанақа аилишади.

    -Энди Гулнора масаласига қайтадиган бўлсак, Гулнорани мана шу ҳисоблари чет елларда қайси йилларда очилиб ва гуллаб яшнаган пайти қачон?

    -Ман олдинги йилларга бир нарса айтолмайман, чунки олдин ман Гулнора билан ишламаганман. 2001 йилдан бошлаб то 2003 йил апрелга қадар ман у билан ишлаб келдим.икки йилдан сал ортиқ йилнинг ичида шу тўртта –бешта банкда миллионлаб пул ўтди.Бундан ташқари ўша ширкатлар, ўша ҳисоблар орқали ўзига Масквадан уй-жой сотиб олди. Айниқса нима деса бўлади, 2002 йилда хабарингиз борми-йўқми билмадим, бир ёз пайтлари қаттиқ бир миш-мишлар бўлди тошкентда, адасини, отасини соғлиғи йўқ, тошкентда бир гаплар бўвотти деган пайтда, мен бу ҳақда ҳеч нарса айтолмайман, лекин, ҳақиқат шуки май ойларида мани Масквага жўнатиб, ўшатта, Масквада ҳам ёрдамчилари бор, ўшлар билан бирга унга уй-жой қараганмиз. Кейин майни охирларида ўзи ҳам келиб шу жойни танлаган.Уч қаватли “Пен ҳаус” дейилади, Москвани марказида, ўзига уй-жой олган.

    -Қанчага олган уйни?

    -Икки миллионга долларга яқин. Бир миллион саккиз юз минг қанчадир.Манда контрак, ордерни копиялари ҳам бор.Икки минг доллар уйни ўзи ҳали нима қилинмаган, нима деса бўлади, ўзбекчафа сувоғи битмаган уй дейди-ю, ана шунақа.

    -Бу ҳужжатларни қандай қилиб олиб чиқиб кетгансиз?

    -Жаҳонгир ака, мана боя бошлаганимдай Гулнора билан ишлаган сари 2001 йил бошлаган бўлсам кунба-кун буни мана Худо билади, кейин хотиним билади бошимдан нима ўтганини. Ота-онамга гапириб етмасдим, лекин мани нимамдан улар сезишарди нима кечирвотганимни.Баъзи кунлари бўларди Жаҳонгир ака, қандоқ Гулнорани қўлидан қутилишни билмасдан, нафақат ман , балки мани касбдошларим ўшатта қолиб кетган ҳозир ҳам Гулнорани қўлида ишлавотган, шунақа бир беақл нарсалар келарди, шу Гулнорани қўлидан қутилиш учун бориб шу мошинада ўзингизни авария қилишга…Шунақа фикрлар келарди. Шунда балки қутили қолармидик. Чунки борган сари ботқоққа киргандан кириб кетоврардик. Чунки мана етганимдай ноқонуний пул об чиқиш, уни номига ўтказиш…

    Бундан ташқари Гулнорани Тошкентда кунба-кун, ҳафтама-ҳафта душманлари кўпайган. Энди бир кунмас-бир кун ўшанга бу жавоб беради. Қонун олдида жавоб беради, чунки қанча бегуноҳ одамларни уйини вайрон қилди. Мани ўша икки йил ишлаган тажрибамни ичида рекет дейдию, шунақа тарзда пул олди.Масалан шунақа пайтлар бўлган кимдир қайсидир тадбиркор уни олдига келиб… Энди хал қанақа деб ўйлайди? Бу президентни қизи, подшони қизи, қўлидан кўп нарса келади, деб, қани бир илтимос нарса сўраб кўрсам балки ёрдам беради, деб ўйлашади.Чунки кўп кишилар уни қанақалигини, ҳақиқаттан қанақа инсонлигини билишмаган.Ўша пайтлари бир тадбиркор кеган Гулнорани олдига-дей… Гулнора кўпинча молияга тегишли нарсаларни манга юклатиб қўярди. Бу мани янаям кўпроқ хавотирга соларди.Ўшанда бу тадбиркор Гулнорага бир таклиф берган.Ўшанда Гулнора ўша таклифни қараб чиққан.Кейин етган “Бўпти ман учрашаман шу бола билан” деган. Учрашган ўша бола билан. У бола батафсил масалани тушунтирган , анақа қиган.Гап нима тўғрисидайди? давлатга тегишли бир қолиб кетган, ҳеч кимни назоратида йўқ бир ширкатти привитация, яъни хухусиялаштириш тўғрисида ёрдам сўраган. Ўшанда Гулнора этган, бўпти деган, манга мана шунча берасан, деган. У бола рози бўган.

    Кейин бир ҳафта ўтмасдан мани чақирган Гулнора ва яна битта ёрдамчисини чақирган, “Анаву болаларга этгин, ўша пулни олиб келиб берсин” деган. У болага бориб етгандан кейин, у бола тадбиркор экан, “Қанақасига пулни ҳозир бераман, Гулнорани ўша нарсани охиригача етқазмади”… Гулнорага кейин шундоқ деб тушунтирганда “Йўқ ” деган. “Ман билан учрашдими, қани об келиб қўйиб қўйсин, об кемай кўрсинчи, ман ўша болани йўқ қилиб юбораман” деган.”Тошкентни эсидан чиқариб юборсин, кетсин қаққадир” деган. Биза мана шунақа қилиб бошимизани ушаволиб, “Қанақа қилиб бу одамга тушунтирамиза, биза нима бир мафиямизами, ёки рекетмизами, қанақа қилиб у одамга этамиза, деб”… Шунақа пайтла бўган. У бола ўшани ярмини об кеб берган. Уйини сотган, ўша бир ширкати бор эди, заводи бор эди, заводини ичидаги матереалларини сотган, нималарини сотган, об кеб берган ўшани ярмисини.

    -Бу демак бир воқеами, ёки шунақа воқеалар кўп, тез-тез бўлиб турармиди?

    -Бунақа воқеалар тез-тез бўлиб турарди, Жаҳонгир ака. Мана бояги берган саволингизга қанақа қилиб ман кетдим, нимага ман кетдим? Бу нарсалар ўша 2001 йилдан йиғилиб-йиғилиб…Ман ақлимни қандай йиғиб ололмасдим, қандай қилиб қутулиб кетсамки, лекин айни вақтда мани оилам нима бўлиб қомасин, оиламга таъсири ўтмасин, деб ўша нарсани ўйлаганман. Американи ҳукумати манга анча кўп ёрдам берди мани масалам бўйича. Чунки ман Гулнорани ширкатидан кетганимга мана уч-тўрт ой бўлди… Кетганимдан кейин у билан телефонда бўттан, Америкадан гаплашдим. Унга билдирдим кетганимни. Уни ғазаби келди, буни кутгандим ман. Кейин биринчи қилган нарсаси, шуни ҳам билардим ман, биринчи бўлиб оиламга ёпишди.Биринчи бўлиб кўрдики, ман оиламни об кетволдим, хотинимни, болаларимни об кетдим, ота-онамни ҳам, ока-укамни ҳам об кетдим, чунки билардим биринчи бўлиб уларга ёпишади. Уларни кетига ҳам тушди, қидиришни бошлади. Ўшани учун… Американи ҳукумати, яна бир ташкилотлар, жумладан, Humaн Rights Watch,(Инсон Ҳуқуқлари билан шуғулланувчи ташкилот-Ж.М.) БМТнинг Инсон ҳуқуқлари билан шуғулланувчи комиссиарлиги улар манга жуда катта ёрдам беришди, оиламга котта ёрдам беришди. Лекин ҳали ҳам бўлсаки мани Ўзбекистонда қариндошларим қоб кетди. Уйларимизни запечатит қилди, деган гаплар бўлди. Кейин у ёқда қандайдир тергов бошлаган.Ман ҳозир ақлимга ҳам сиғдиролмайман, қандай қилиб тергов бошлаган манга.Нима дейди, балки Фарҳод мани миллионларимни ўғирлади, дейдими, ёки… Ман ҳозир етган гапларим биринчидан ман биламан ўзимга қанақа масъулият оганимни. Чунки бундай қадам қўйишимга, бу ёққа келиб ишларим мана шундоқ бўлиб кетишига кўп ўйладим. Кўп ўйлаб, ҳар тарафлама, нима деса бўлади, весит қилдим тарозига солиб… Оиламга қандоқ бўлади… Бунақа ҳаёт бўмасди. Этвомман-ку, бир кунмас-бир кун ботқоққа кириб-кириб кетвотган бир нарса… Ўшани учун қанча ҳам қийин бўмасин…

    Мана ота-онамни ёшлари котта. Қанча конкрет бизга қийин бўмаси, адамга-онамга қийин бўмасин, худога шукур ота-онам мани тушунишди… Ҳақиқат бу ҳақиқат Жаҳонгир ака, эрта-индин номингиз нима бўлиб… Бу бизни оиламизга, бизани номимизга ҳеч тўғри келмайди, ўшани учун мани битта хавотирга соладиган нарса ўша Ўзбекистонда , ватанда қолиб кетган яқин қариндош-уруғларимиз, ҳамда мани ҳамкасбларим, ўртоқларим… Баъзилари ҳали ҳам Гулнорани қўлида.Чунки уларни имконияти йўқ.

    -Энди ҳар ҳолда Гулнорани мана Америкада суд бўлгандан кейин қидирув эълон қилинди болалари масаласида. Ҳар ҳолда келажаги бир мавҳум бўлиб қолаяпти.Эртага, масалан, бу ҳаёт бу, масалан, президент Каримов муддати битиб кетди президентликдан. Ўзбекистонда ишлаши мумкинми, яна шу фаолиятини давом еттириши мумкинми?

    -Агар мани фикримни сўрасангиз, шахсан мани фикрим-мутлақо йўқ.Чунки, русчада бир сўз бор «Много дров наламала» дейилади. Бу дегани қилмиши ҳаддан ташқари ўтиб кетди. Ҳаттоки уни нафақат уни ёқтирмайдиган кўчадаги ёки ташқаридаги одамлар, ҳаттоки ўзини атрофидаги, майли ман уларни отини айтмайман, ҳатто ўзини атрофидаги хавфсизлик идоралари дейсизми, уларни ҳам бир жойига келиб қолган бу нарса.Буни…

    -Нима қилиши мумкин у ҳолда?

    -Тушунмадим саволингизга?!

    -У ҳолда нима қилади? Қаерга бир жойга кетадими, ёки пулларни бир жойга тўплаяптими? Ё қочиб кетадими? Нима бўлади?

    -Манчи Жаҳонгир ака, шу нарсани кўп ўйлаб ҳеч бир ақлимга сиғмайди-да, чунки мани назаримда қочиб борадиган жойи йўқ. Мана Масквани ҳозир тилга олдим, Масквада анақа ўзига жой қивотти, ўзига ном қивотти, деймиза, Масквани ўзида барибир билишади уни кимлигини, пуллани нима қилиб кевотганини. Ман ўйламайман Масквада тинч ҳаёт кечради, деб.Ўшанисига ман ҳалигача шу саволга жавоб беролмайман.Қандай ўйлайди, ўзини кейинги ҳаётини қандай тасаввур қилади?.. Чунки бу нарсани нерационалний,бирор бир логикасини ўйламайди.Шу кун билан яшаб ўтиб кетаман, деб ўйлайди. Чунки Ўзбекистонда ман сизга айтганимдек жуда кўп одамлар норози. Жуда кўп одамларни қақшатган. Уйини об қўйган. Кимларнидир кўпларни қамоққа оган, пулини тортиб оган. Ширкатларни тортиб оган. давлатни ўзини қанча пулини ўғирлаган. Биринчи бўлиб довлат уни, балки Ўзбекистонда тузум ўзгаргандан кейин давлат ундан сўрайди. Келажакдаги келадиган ҳукумат уни сўроқ қилади.Чунки миллион-миллионлаб ўғирлаб об чиқиб кетилган мамлакатдан.Мамлакат қашшоқ, очлик…Аёлла бозорда мардикорлик, фоҳишалик қивотган бир пайтда, энди ман русча мактабда ўқиганман, яна бир русча сўз айтаман, «Пир во времени чума» дейди. Яъни бу деган гап «Вабо пайтида тўй ўтказиш”. Ўша ресторанла, клубла очган.Буни кўпла билади…

    -Отаси билан муносабатлари, хабарингиз борми, қандай эди?

    -Отаси билан муносабатлари… Энди баъзи бир суҳбатларда Гулнора тез-тез айтиб турарди отаси билан ўртасидаги муносабатларни. Мани билишимча отаси қизидан жуда ҳам фахрланади.Жудаям ақлли деб ўйлайди. Энди бу Гулнорани гаплари қанчалик рост ё ёлғон. Жуда ҳам ўзига юқори баҳо берган. Отаси қизига жуда ҳам юқори баҳо берган. Чунки ҳар тарафлама ривожланган деб ўйлайди. Мана тижоратни ҳам оборади, деб ўйлайди. Сиёсатни ҳам яхши тушунади, бу ёқда ашула ҳам етади, шеърлар ҳам ёзади. Ўша рус газетасида ўқигансиз-у.Бу отасини нимаси…

    -Ашулани қаерда айтади?

    -Ашулани, Ўзбекистонда, Тошкентда «Пантера» деган бир студия очган. дархонда, Тошкентнинг марказида бир бинони нимасини олишган, нима деса бўлади, кўп империяси ўшатта жойлашган.Радио, журнал, газета, ё газетаси йўқ, студиялари, ресторанлари ўшатта жойлашган.Ўшани учун кўпинча воқтини ҳа, кўнгилли воқтини ўшатта ўтказади.Кечқуқунги воқтини ҳам ўшатта ўтказади. Битта нарсани қўшимча қилиб кетмоқчиман шу нимани якунлаш учун… Гулнорадан кетганим, ватандан кетганим, мана ҳозир рус газеталарда ёзиб, мани номим тилга олингани ҳаммаси Гулнора томонидан , уни хавфсизлик хизмати томонидан уюштирилган нима… Чунки мани биладиганлар билади Ўзбекистонда ҳам, бўтта ҳам. Гулнорани қандоқ инсонлигини ҳамма билади.Ҳамма билади, ҳатто ўша атрофида ишлаб юрганлар ҳам билади.

    Тасаввур қилингки ўзини болаларини, фарзандларини отасига, қолаверса ўзини ўн йил турган турмуш ўртоғига ўлим нима қилган… Боя айтмадим сизга, январ ойида, шу 2003 йилда Гулнорани четда, Шаржида полиция қўлга ушлаган. Шу суд қарори бўйича, болалани олиб қочиб кетгани бўйича. Гулнорани аерапортда ушашган.У воқтда ман олдида эдим. Чунки кўпинча чет елга чқса мани олдида олиб юрарди. Ўшанда ҳеч бир нимамдан чиқиб кетмайди шу таассурот…жуда бир оғир нима бўган. Тасаввур қилингки аерапортда чат ел хавфсизлик хизматлари томонидан Ўзбекистоннинг қизи, Ўзбекистоннинг подшосининг қизи, президентининг қизи қўлга тушди.Атрофидеги ҳеч анақалари ҳам, телехранителлари ҳам, соқчилари ҳам, яна ўша пайтда аерапортда Ўзбекистоннинг вице консули бор эди, «Ўзбекистон ҳаво йўллари»нинг бош вакили бор эди ўша мамлакатдаги, ҳеч ким ёрдам беролмади. Жуда бир оғир нима пайт эди, йиғлаб ўшанда онасига телефон қиганди. Онаси, Татяна Акбаровна билан гаплашиб… Унда якшанба кечаси эди.Якшанба кечаси хавфсизлик хизмати ходимлари Гулнора билан юрадиган, улар табиийки ўзларини идорасига телефон қилишни бошлашди.Қийин аҳволда қоганда, ўшанда шунақа гапларни айтди…Жаҳонгир ака, мана ман нимага апрелда кейин қочиб келдим? Нима учун ман апрелда, шу йил қочишга қарор қилдим Гулнорадан?..

    Ўша воқеа мани анақамга котта нуқта қўйди. Ўзимга ўзим айтдим, йўғ дедим, нима бўмаса ҳам кетаман, дедим. Ўшанда онасига телефон қилганда, кейин хавфсизлик хизматини бошлиғига тошкентга телефон қиганда, етган… Рус тилида энди йиғлаб гапирганда, сўкиб, нима қилиб гапирганда этган… Бўлди, қачонгача анақа қиласанла, қачон манга…ваъда берувдинла бу одамни йўқ қилиб юборишга…ъ Яъни Мансур Мақсудийни…Билмайман, Олмаотадан юборасанлами, Москвадан юборасанлами, лекин учиб кесин, манасу икки кунда учиб кесин, бўлмаса булар кетиб қолишади. Йў қ қиворларинг, манга ваъда бергансанларуъ, дея дўқ-пўписа қиган. Биза эшитиб бу нарсаларни, қанақаси… Кинода ҳам эшитмайсиз бу нарсаларни-дей. Жудаям анақа… Ҳозир ман тўғри сўзла ишлатиб бу нарсани тасвирлаб бера олмаяпман.Лекин ҳаммамиза ўшанда манашундоқ жим боп қоганмиза. Ўшандан кейин… Кейин барибир қутилиб чиқиб кетган. Аерапортдан кетган. Аниқ этолмайман қайси йўллар билан кетганини.Лекин ўша мамлакат нималари уни чиқариб юборишган, самалётга ўтириб кетган.Лекин самалёт бир уч соатга тўхтатилган эди, ҳамма одамлар тўпланиб нима қилиб ўтиришган. «Фарҳод, деган, қара деган икки-уч кунлада одам келади, санга телефон қилишади.Ёрдам бергин булага» деган. Яъни, одамла, ўша ижрочила келади, деб айтган манга. Шу воқеадан кейин бу бир қаттиқ нима бўлган манга… Ман ундан кейин у билан бошқа қолиш истагим бўлмаган.

    -Раҳмат суҳбатингиз учун!

    ЖАҲОНГИР МУҲАММАД

    «IAK.» www. jahonnoma.com

    “Америка овози”, 2003 йилнинг 11-17 август кунлари эфирга узатилган.


    Жойлади: Админ
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz